Бугун 31 октябрь, 2025 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 30.10.2025 00:45
      • Интер
      • 3:0
      • Фиорентина
      • 30.10.2025 00:45
      • Болонья
      • 0:0
      • Торино
      • 30.10.2025 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Кремонезе
      • 30.10.2025 22:30
      • Кальяри
      • 1:2
      • Сассуоло
      • 31.10.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:0
      • Лацио
      • 01.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.11.2025 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Комо
  • Суперлига
      • 30.10.2025 18:30
      • Динамо
      • 3:1
      • Хоразм
      • 30.10.2025 18:30
      • Навбаҳор
      • 0:0
      • Насаф
      • 31.10.2025 18:30
      • Шўртан
      • 4:3
      • ОКМК
      • 01.11.2025 17:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бухоро
      • 01.11.2025 01:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Жирона
      • 01.11.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Арсенал
      • 01.11.2025 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Брентфорд
      • 01.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 01.11.2025 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 01.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Лидс
      • 01.11.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Челси

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 27 58
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 27 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/11 17:00 Андижон - Бухоро
02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8237 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Реал” 4 марта, “Барса” ва “Коринтианс” 3 марта ғалаба қозонган турнир, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг барча ғолибларини эслаймиз

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Бошқа расмий турнирлар / Клублар ўртасида ЖЧ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ФИФАнинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақаси ўзининг энг қизиқарли босқичига кириб бормоқда, Чемпионлар лигаси ва Либертадорес кубоги ғолиблари бош соврин учун асосий даъвогар ҳисобланишади. Ярим финалда “Челси” “Ал-Ҳилол”га, “Палмейрас” эса “Ал-Аҳли”га қарши баҳс олиб боради.

Ушбу турнирнинг барча ғолибларининг барчасини эслаймизми? Нега энди йўқ! Албатта, ёдга оламиз. Келинг, аввал Бразилиядан бошлаймиз!

 

Биринчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2000 йилнинг январ ойида мамлакатларнинг энг кучли клублари ўртасида бўлиб ўтган. Унда “Реал Мадрид”, “Манчестер Юнайтед”, “Васко да Гама”, “Коринтианс”, Мексиканинг “Некаха”, Австралиянинг “Мельбурн”, Марокашнинг “Ража” ва Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клублари иштирок этишди. Икки гуруҳга бўлинган ҳолда, бир-бирига қарши ўйнади ва гуруҳ ғолиблари финалга йўл олишди.

Табиийки, ҳал қилувчи баҳсда мезбон жамоалар тўқнаш келишди. Ўйиннинг асосий, ҳамда экстра таймларида ҳисоб очилмади ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Лотареяда “Коринтианс” жамоаси ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи зарбани Эдмундо амалга ошира олмади. Ҳа, ўша Скотина лақабли Эдмундо.

2005 йил

Кейин бу мусобақада узоқ вақт танаффус бўлди, аммо Қитъалараро кубок бекор қилингандан сўнг, турнир 2005 йилда янги форматда қайтди: янги формат гуруҳларсиз бўлиб, дарҳол плей-оффдан бошланади. Янгича кўринишдаги клублар ўртасидаги ЖЧнинг финалига “Сан-Паулу” “Ливерпуль” жамоалри етиб келишди ва унда Бразилия клуби мерсисайдликларни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ҳа, айтганча, бу турнир Япониянинг Йокогама шаҳрида бўлиб ўтган.

2006 йил

2006 йилда ҳам Бразилия вакили бўлган “Интернасионал” клуби финалга чиқди. Уларнинг рақиби эса бироз жиддийроқ “Барселона” эди.  Аммо, Жанубий Америка вакиллари бу сафар ҳам кубокни уйларига олиб кетишди.

2007 йил

2007 йилда “Милан” кўҳна қитъа вакиллари орасида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан биринчи жамоа бўлди. Карло Анчелотти шогирдлари Аргентинанинг “Бока Хуниорс” жамоаси устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди — 4:2.  

2008 йил

2008 йилда “Манчестер Юнайтед” Европа футболи қолган қитъалардан анча илгарилаб кетганини исботлади ва манкунианликлар Эквадорнинг “ЛДУ Кито” жамоасини мағлуб этди. 73-дақиқада Уэйн Руни ягона голга муаллифлик қилди.

2009 йил

Пеп Гвардиола бошчилигидаги “Барселона” ҳам дунёнинг энг яхши жамоаси унвонидан бебаҳра қолмади. Каталония клуби 2009 йилги клублар ўртасидаги ЖЧда Аргентинанинг “Эстудиантес” жамоасини қўшимча дақиқалардагина мағлуб этди. Ягона голга эса албатта, Лео Месси муаллифлик қилди — 1:0.

2010 йил

2010 йилда Африканинг “Мазембе” клуби қора қитъа вакиллари орасида илк бор финалга чиқди. “Интер” Конго Демократик Республикаси клубини осонликча мағлуб этди — 3:0. Голларга Горан Пандев, Самуэль Это’о ва Жонатан Биабиани муаллифлик қилишди.

2011 йил

2011 йилда “Барселона” биринчи икки карра клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони бўлган клуб бўлди. “Кўк-анорранглилар” финалда Неймар бошчилигидаги “Сантос”ни қийинчиликсиз мағлуб этди — 4:0.

 

2012 йил

Чамаси, “Коринтианс” “Барселона”ни олдинга ўтиб кетишини истамаган кўринади. Чунки, бразилияликлар Каталония клуби иккинчи марта ғолиб чиққанларидан бир йил ўтиб, ўзларининг иккинчи чемпионлигини нишонлашди. Улар финалда Рафа Бенитес бошчилигидани “Челси”ни мағлуб этиб, иккинчи чемпионлигини қўлга киритишди.

 
2013 йил

2013 йилда Африканинг иккинчи жамоаси “Ража” финалга чиқди, аммо бунда ҳам олдинги сценарий такрорланди. Лекин, бу сафар ушбу қитъа вакиллари Европанинг бошқа жамоаси – “Бавария”га имкониятни бой берди. “Бавария” — “Ража” – 2:0.

 

2014 йил

2014 йилнинг май ойида Серхио Рамос “Реал”га Чемпионлар лигаси бош соврини қўлга киритишда катта ёрдам берганди ва худди шу ишни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам такрорлади. “Эл-капитано” Аргентинанинг “Сан-Лоренсо” клуби дарвозасига гол уриб, “қаймоқранглилар”ни ғалабага яқинлаштирган бўлса, 51-дақиқада Гарет Бэйл якуний нуқтани қўйди. Шу тариқа, “Реал Мадрид” ҳам бу совринни боши узра кўтариш бахтига ниҳоят сазовор бўлди.  



2015 йил

2015 йилда “Барселона” сўнгги халқаро кубогини қўлга киритди. Месси ва Суареснинг голлари “Ривер Плейт”ни мағлуб этишга ёрдам берди. Ушбу ғалаба ҳозирча “кўк-анорранглилар” учун Европа ва жаҳон ареналаридаги охирги соврин бўлиб турибди. Кўрамиз, ушбу мавсум Европа лигасида ғалаба қозониб, ушбу серияга нуқта қўйишар!

 
2016 йил

Орадан бир йил ўтиб, 2016 йилда Криштиану Роналду бошчилигидаги “Реал” иккинчи бор жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди. Португалиялик футболчи “Кашима Антлерс” дарвозасига нақд учта гол уришни уддалади. Якуний ҳисоб – 4:2.


2017 йил 

2017 йилда “Реал Мадрид” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати чемпионлигини ҳимоя қилган биринчи жамоага айланди. Бу сафар Криш битта гол билан чекланди, аммо шунинг ўзи “Гремио”ни финалда мағлуб этиш учун етарли бўлди.

 
2018 йил

2018-йилда Роналду “Ювентус”га йўл олди, бироқ “Реал” БААнинг “Ал-Айн” клубини португалияликсиз ҳам мағлуб этди – 4:1.
Бу сафар голларни Рамос, Льоренте, Модрич каби футболчилар киритди. Шунингдек, арабликлар футболчиси Надер Мадрид клубининг 4-голига “муаллифлик” қилди.  


2019 йил 

2019 йилда кубок яна Англияга кетадиган бўлди. Финалда “Ливерпуль” “Фламенго”га қарши майдонда саф тортди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голга мерсисайдликлар ҳужумчиси Роберто Фирмино муаллифлик қилди.


2021 йил 

2021 йилнинг февралида Бенжамин Паварднинг ягона голи “Бавария”га Мексиканинг “Тигрес” жамоаси устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Шу тариқа “немис машинаси” ўз тарихида иккинчи марта ушбу совринни қўлга киритди.

Ҳозиргача Европа жамоари 13 та чемпионликни қўлга киритган бўлса, Жанубий Америкада атиги 4 та чемпионлик бор. 2022-йилда қайси қитъа клуби ғалаба қозонади деб ўйлайсиз?

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Ҳозиргача Европа жамоари 13 та чемпионликни қўлга киритган бўлса, Жанубий Америкада атиги 4 та чемпионлик бор. 2022-йилда қайси қитъа клуби ғалаба қозонади деб ўйлайсиз?

 

Киритилди: 23:21, 08.02.2022. Ўқилди: 4481 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Луис Качорри 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.