Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўткир Юсупов: «Абрамов билан орамизда келишмовчилик бўлмаган»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Сир эмаски, яқинлашиб келаётган янги мавсум сабабли айни дамда барча жамоаларамизда чемпионатолди тадориги авж паллага кирган. Суперлига баҳсларини кўпчилик қатори «Навбаҳор» мухлислари ҳам интиқлик билан кутишмоқда. Буни Наманганда ўтказилган ўртоқлик учрашувларида стадионга келган ишқибозлар сонидан ҳам сезиш қийин эмас. Биз ҳозирда наманганликлар билан бирга Туркияда йиғин ўтказаётган «Навбаҳор» дарвозабони Ўткир Юсуповни суҳбатга тортиб, ўзимизни қизиқтирган айрим саволларга жавоб олдик.

- Аввало, мавсумга тайёргалик кўриш жараёни ҳамда йиғинлардан олаётган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Янги мавсумга аъло кайфиятда тайёргарлик кўряпмиз. Биласиз, бу галги йиғин Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтказилмоқда. Машғулотларда асосий эътибор жисмоний ва тактик тайёргарлик, жамоавий ўйинни йўлга қўйишга қаратилмоқда. Қолаверса, бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушяпмиз. Умуман олганда, жамоадошларим билан бирга мавсумга муносиб ҳозирлик кўриш учун астойдил ҳаракат қиляпмиз.

- Миллий терма жамоа ҳамда «Навбаҳор»нинг кетма-кет хорижий йиғини сабаб оила ва шахсий юмушларга вақт топишда қийналмаяпсизми?

- Очиғи, бу йил бироз қийин бўляпти. Кетма-кет хориж сафарларида бўлишга тўғри келмоқда. Шу сабабли, вақт тиғизлиги бор. Аммо бу бизнинг ишимиз, шундай экан, уни сидқидилдан бажариш ва билдирилаётган ишончни оқлаш ҳаракатидамиз. Буни оила аъзоларим ҳам яхши тушунишади ва қўллаб-қувватлашади.

- Сизнингча «Навбаҳор»дан ташқари яна қайси жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтира олди?

- Бу борада қайсидир жамоани яққол ажратиб кўрсатиш қийин. Сабаби, Суперлига иштирокчиларининг қарийб барчаси имкони борича таркибни кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Ўйлашимча, йилдан-йилга қизиқиш ортиб бораётган чемпионатимиз бу йил янада шиддатли, қизиқарли, муросасиз ҳамда мухлисларга ёқадиган ўйинларга бой бўлади.

- Янги мавсумни «Навбаҳор» мухлислари ҳам интиқлик билан кутишмоқда. Буни Наманганда ўтказилган ўртоқлик учрашувларида стадионга келган иш-қибозлар сонидан ҳам сезиш қийин эмас...

- Албатта, Наманганда футболни юракдан яхши кўрадиган ва миллионлар ўйини билан яшайдиган инсонлар жуда кўп. Улар буни ҳаттоки, ўртоқлик ўйинларида ҳам исботлаб қўйишди.

- «Навбаҳор»ни тарк этган қайси футболчи жамоа учун йўқотиш бўлди, деган бўлардингиз?

- Кетганларнинг ҳаммаси жамоа учун йўқотиш бўлди, деб ўйлайман. Аммо уларнинг ўрнига мураббийлар томонидан янада кучлироқ ижрочилар жалб этилди, деб ҳисоблайман.

- Қуръадан олдин Суперлига илк турида «Навба-ҳор»га қайси клуб рақиблик қилишини хоҳлаётгандингиз?

- Яқинда ўтказилган миллий терма жамоа йиғини давомида «Насаф» дарвозабони Умиджон Эргашев билан биринчи турда ўзаро тўқнаш келсак зўр бўларди, деган мазмунда суҳбатлашгандик. Мана, насиб экан, ниятимизга етдик.

- Самвел Бабаян бошқарувидаги «Навбаҳор» жорий йил сюрприз қилишга тайёрми?

- Бош мураббийимизнинг нималарга қодирлигини, насиб қилса, чемпионат давомида билиб оламиз. Тўғри, олдиндан бир нима дейиш қийин, лекин бу мутахассис ўз ишига усталик билан ёндашадиганлар сирасидан. Гапимнинг исботи сифатида, Самвел Вячеславовичнинг «Пахтакор» клуби ва миллий термадаги фаолиятини келтириш мумкин.

- «Навбаҳор» уч-тўрт йилдан буён ўз олдига юқори мақсадлар қўйиб келмоқда. Аммо сўнгги икки йилги натижалар кутилганидан анча паст бўлди. Шундай паллада ҳафсалангизни пир қилган вазиятлар ҳам бўлдими?

- Тўғри, «Навбаҳор» кўнгилсиз натижалар қайд этди, лекин нима ҳам дердик, хаёт доимо бир текисда кетмайди. Турли паст-баландликларни сабр-тоқат билан енгиш талаб этилади. Эҳтимол, шу каби омадсизликлар яхшиликка бўлгандир. Негаки, айни камчиликлар орқали ҳаёт ўзи тўғри йўлни кўрсатиб қўяркан.

- Сизни жамоадошларингиз ҳазилкаш ва қувноқ йигит сифатида эътироф этишади. Аммо майдонда сизнинг тимсолингизда кўпинча жиддий футболчини кўрамиз...

- Тўғри, жамоада барча билан ҳазиллашиб, йигитларнинг кўнглини кўтариб юрадиган қувноқ йигитман. Майдонда эса бор эътиборимизни ғалабага қаратганимиз учун балки жиддий футболчига ўхшаб кўринарман.

- Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамизнинг асосий дарвозабонига айланиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, Катанец ёш иқтидорлар ва янги номларни алоҳида кузатмоқда. Ўз ўрнида, биз ҳам унинг ишончини оқлашга ҳаракат қиляпмиз. Насиб қилса, термамизнинг асосий дарвозабони бўлиш учун бор куч-ғайратимни ишга соламан. Меҳнат қилишдан тўхташ йўқ!

- Эшитишимизча, миллий жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов ўзаро келишмовчилик туфайли сизни терма йиғинларига жалб этмаган экан. Ушбу маълумот қанчалик тўғри ва бунинг сабаби нимада?

- Очиғи, Вадим Карленович билан орамизда ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаган. У менинг нималарга қодирлигимни «Нефтчи»да ишлаб юрган вақтлариданоқ яхши биларди. Эҳтимол, бу мутахассис термага жалб қилган дарвозабонларни мендан кучли деб ҳисоблагандир. Балки ҳақиқатан ҳам ўша пайт миллий жамоага лойиқ футболчи бўлмагандирман. Бу борада аниқ нимадир деёлмайман.

Хуршид ЮСУПОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:00, 21.02.2022. Ўқилди: 2052 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик