Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўмон 2 4
2 Туркманистон 1 1
3 Ўзбекистон 1 1
4 Қирғизистон 2 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 2 6
2 Тожикистон 2 3
3 Ҳиндистон 2 3
4 Афғонистон 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Ҳиндистон 0-3 Эрон
2-тур Тожикистон 2-0 Афғонистон
2-тур Ўмон 2-1 Қирғизистон
2-тур Ўзбекистон - Туркманистон

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

02/09 19:30 Ўзбекистон - Туркманистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3086 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 02.09.2025

      05:15 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      07:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      12:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:05 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      01:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      03:00 Д/ф "Шмейхель".
      04:35 "Всё о главном". Глеб Панферов.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 02.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      10:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. 1/2 финала.
      11:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. Финал.
      13:10 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      17:05 "Культовые".
      17:35 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      20:05 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      22:10 "Тайны звёзд спорта".
      22:40 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. Финал.
      00:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      00:45 "Культовые".
      01:15 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 02.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Гандбол. Суперкубок России. Женщины. ЦСКА (Москва) - "Ростов-Дон" (Ростов-на-Дону).
      07:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 168 в Москве. Устармагомед Гаджидаудов против Альберта Туменова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 Д/ф "Тони Кроос".
      21:00 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      22:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Джаред Каннонир против Каю Борралью.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:35 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Металлург" (Новокузнецк).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 02.09.2025

      07:00 Велоспорт. Гонка "Классика Бретани" во Франции.
      08:30 Теннис. US Open. Раунд 4.
      10:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 8 во Вроцлаве, Польша. Обзор.
      11:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      11:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 4.
      14:15 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 10. Природный парк Сендавива - Ларра-Белагуа. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      19:30 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      22:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 10. Природный парк Сендавива - Ларра-Белагуа.
      00:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      00:45 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      03:00 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абдувоҳид Неъматов: «2022 йилги мавсумда «Насаф» билан катта ютуқларга эришишни истайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Насаф»нинг умидли кипери Абдувоҳид Неъматов «Дарвозабон - ярим жамоа» қабилидаги таърифга муносиб футболчи. Ҳар ҳолда, у дарвозабоннинг ишончли ҳаракатлари бутун жамоага таъсир этишини теран англайдиган йигитлардан. Абдувоҳид яна анча хушчақчақ ва самимий. Қуйидаги интервью бу фикрга далил.

- Абдувоҳид, дарвозабоннинг 17 ёшда жамоанинг асосий таркибидан жой олиши кам кузатиладиган ҳолат. Сизга эса шундай бахт насиб этди, яна «Насаф»дек жамоада.

- Инсон ўз соҳасида астойдил интилса, қийинчиликлар олдида эсанкирамай, ишонч билан олға қадам ташласа, натижа келаверади. 

- Жасур Ҳасанов, Азиз Ға-ниев, Шароф Муҳиддинов каби футболчиларни тарбиялаган Жиззах шаҳрида туғилгансиз, аммо «Насаф»­нинг махсус мактабида таҳсил олгансиз.

- Отам Фурқат ака Хўжаматов гарчи оддий касб эгаси (уста) бўлсада, футболни яхши тушунади. У киши ҳар доим бир гапни такрорларди: «Ўғлим, «Насаф» ўйинларини томоша қилсам роҳатланаман, сени шу жамоада кўрсам эди...». Кейинчалик бу орзу бош мақсадимга айланди. Онам Феруза опа ҳам отамни қўллаб-қувватлади.

- «Насаф» футбол мактабидаги илк қадамларингизни қандай эслайсиз?

- Бу ерда мураббийлар - Фарҳод Йўлдошев ва Ифтихор Ўринов қўл остида шуғуллана бошладим. Шукрки, қилинган меҳнат зое кетмаяпти. 2019 йили АГМК билан ўйинда деб­ютни нишонладим. Ўшанда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Шу тариқа мавсум охиригача яна 16та учрашувда майдонга тушдим.

- 2020 йилги мавсум эса сиз учун кўтарилиш-танилиш даври бўлди.

- Ҳа, чемпионатнинг ўзида 19та ўйин ўтказиб, 12тасида дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолдим. Кубок ўйинларида ҳам чакки ўйнамадим. Якунда кумуш медаль соҳибига айландик. Айниқса, «Қўқон-1912»га қарши кечган ўйин эсда қолди. Зеро, учрашув бошида пенальти тепиш устаси Мурод Холмуҳаммедов билан «дуэл»да устун келдим. Муҳими, якунда қимматли 3 очкони қўлга киритдик. Айни шу ғалаба бизни кумуш медаль сари етаклади. Кейинчалик Хуршид Ғиёсов ва Асад Собиржонов тепган пенальтиларни ҳам тўсдим.

- Мавсум-2021 янада самарали бўлиши мумкин эди. Бироқ «Металлург» билан кубок ўйинидаги жиддий жароҳат ортидан анча вақт четда қолдингиз.

- Дарҳақиқат, жароҳат туфайли 6 ойга сафдан чиқдим ва чемпионат доирасидаги атиги 6та ўйинда иштирок этдим. ОФК кубогида эса 3 мартагина майдонга тушдим. «Насаф» раҳбарияти ва бош мураббийимизга раҳмат. Москвада тўлиқ даволаниб қайтдим. Мана, яна сафдаман. Умид қиламанки, бу йил ҳаммаси яхши бўлади.

- 2020 йили Ўзбекистон миллий жамоасига ҳам чақирилдингиз.

- Бош жамоамизга Вадим Карленович жалб этганди. Тожикистон термаси билан ўйин­да дебют қилдим. Биринчи ўйинда ҳаяжон сезилди, албатта, муҳими, бу фаолиятимдаги энг ёрқин саҳафалардан биридир.

- Дарвозабон 90 дақиқа давомида ҳушёр туриши керак. Яна довюраклик талаб этилади. Сизнингча, қайси хислат муҳимроқ?

- Дейлик, пенальти тепилаётган ҳолатда рақибнинг тўпни қайси томонга йўналтиришини илғаш учун зийраклик зарур. Довюраклик бўлмаса, тўп йўлига ташланолмайсиз. Бундан ташқари, позиция танлаш ҳам муҳим.

- Қайси дарвозабонларга ҳавас билан қарайсиз?

- Умид ака Эргашев терма жамоага кетганида, унга ҳавас билан қараб қолардим. У машғулотларда ҳам ўзгача ҳаракатланади. Шунингдек, Игнатий Нестеров бор. Ўзи мамлакатимизда унга ҳавас қилмаган кипер бўлмаса керак. Еврофутболдан эса «Манчес­тер Сити» дарвозабони Эдерсонни айтишим мумкин. Гвардиола бежиз айтмаган: «Агар Эдерсонни ҳимояга қўйсам, бемалол ўйнаб кетади».

 - «Насаф» ўтган йили чемпионат охирида «Локомотив»га имкониятни бой бериб, совринлардан қуруқ қолди. Агар дарвозада сиз турганингизда, бошқача бўлармиди? ОФК кубоги финалида-чи?

- «Темирйўлчилар» билан ўйин қийин кечиши тайин эди. Чунки жамоамизда Олмалиқдаги учрашувдан сўнг чарчоқ яққол сезилди. Иккинчидан, майдонда 10 киши бўлиб қолдик. ОФК кубоги финалига келсак, рақиб голларини йўққа чиқариш ниҳоятда қийин эди. Чунки ижро яхши бўлганди.

- Ўзбекистон кубоги-2021 финалидаги ғалаба лаҳзаларини қандай эслайсиз?

- О, 10 киши бўлиб, «Пахта­кор»дан устун келиш... Ҳакам ҳуштаги чалинганидан кейин Умид Эргашев майдонда ўтириб олиб, қувончдан йиғлаяпти. Олдига югуриб бориб, «Ака, биз уддаладик» деганим ёдимда. Шундан сўнг бирга суратга тушиб, уйга жўнатдим. Ғалабани Умид ака уйида зўр нишонладик.

- «Насаф»нинг чиройли ўйи­нини аввало, нима билан боғлаш керак?

- Албатта, бунда Рўзиқул Бердиевнинг хизмати катта. Устозимиз бежиз нақ 5 марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинмади. Рўзиқул ака ўз ишини ҳамиша идеал даражада бажаради. «Насаф»да аҳил оила муҳити шакллангани замирида аввало, Бердиевнинг ишга тўғри ёндашуви ётибди. Очиғи, «Насаф»даги муҳит бошқа бирор жамоада бўлмаса керак. Ҳар ҳолда, айни пайт ўзимни бошқа клубда тасаввур ҳам қилолмайман. Зеро, мени шу жамоа тарбиялади, нон-туз берди, мухлисларга танитди. Укам Абдулазиз ҳам «Насаф» мактабида таҳсил оляпти. Эрта-индин жамоа ҳужумида Абдул­азиз Неъматов майдонга тушса, сира ажабланманг.

- Хўш, шартнома масаласи қандай?

- Келишув бўйича 2024 йилгача «Насаф» ихтиёридаман. Кейинчалик нима бўлади? Ҳозир воқеалардан илгарилаб кетиш ярамайди. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Мавзуни бироз ўзгартирамиз: одатда бўш вақтда нималар билан шуғулланасиз?

- Асосан китоб ўқийман. Яна Улуғбек Раҳматуллаевнинг ота-она ҳақидаги  қўшиқларини мириқиб тинглашим мумкин.

- Таомлардан қайсиларини хуш кўрасиз?

- Дастурхонга нима тортилса, борига шукр қиламан. Қисқаси, таом танламайман. Тўғри, онажоним тайёрлаган манти бошқача, барибир.

- 20 март куни 19 ёшга тўласиз. Яқин келажак учун орзуларингиз...

- Аввало, 2022 йилги мавсумда «Насаф» билан катта ютуқларга эришишни истайман. Олдимизда Ўзбекистон суперкубоги учун ўйин турибди, кейин Суперлига, ОЧЛ саралаши, кубок баҳслари... Имкон қадар барчасида муваффақиятли қатнашиб, мухлисларга қувонч улашишимиз керак. Ҳозир 27 февралга белгиланган суперкубок ўйинини сабрсизлик билан кутяпмиз. «Пахтакор» кубок финалидаги мағлубият учун реванш олишни исташи турган гап. Лекин биз ҳам бўш келмаймиз, албатта. 15 март куни БААда «Бани Яс»га қарши кечадиган ОЧЛ саралаш ўйинининг қиймати нақадар баландлиги мухлисларга ҳам аён.

- Бундай масъулиятли довондан мардона ўтишингларга тилакдошмиз.

- «Насаф» - яхлит куч. Албатта, БААда буни амалда исботлаб, Ўзбекистонга шодлик улашмоқчимиз.

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:00, 25.02.2022. Ўқилди: 1820 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
3 Ўзбекистон Игорь Сергеев 2
4 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
5 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
6 Эрон Мажид Ҳуссайний 1
7 Афғонистон Умид Мусавий 1
8 Тожикистон Шаҳром Самиев 1
9 Ҳиндистон Анвар Али 1
10 Ҳиндистон Сандеш Жҳинган 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.