Ўзбекистон Суперлигасининг 1-тур доирасида бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" (1:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманида мезмбонлар бош мураббийи Илҳом Мўмижонов иштирок этди.
— Фарғоналик барча футболсевар мухлисларимизни ва ўз шогирдларимни қўлга киритилган биринчи ғалаба билан табриклайман.Бу йил олдимизга раҳбариятимиз томонидан кучли учликка кириш вазифаси қўйилган ва бу вазифани бажаришимиз шарт. Шу мақсадда ўқув-йиғин жараёнига жамоамизнинг фалсафасига монанд футболчиларни таклиф қилишга ҳаракат қилдик ва астойдил шуғулландик.
Бугунги ўйинга келсак, ҳар икки жамоа ҳам эҳтиёткорона ўйин намойиш этди, деб ўйлайман. Биринчи бўлимни ютишимиз керак эди,чунки яққол иккита голли вазиятдан унумли фойдалана олмадик.Лекин, якунда барибир ғалаба қозонишга эришдик.
Жамоамизда ҳозирги кунда бир нечта асосий ўйинчиларимизда жиддий жароҳатлари бор. Аммо, захира таркибимиздаги футболчиларимиз ҳам деярли бир ҳил савияга эга.
Бугунги рақибимизнинг тайёргарлик жараёнидаги ўтказган назорат ўйинларини ўрганиб чиққан ҳолда ўйин услубимизни ишлаб чиқдик ва шу асосда ҳаракатландик. Қўқон жамоасига эса кейинги учрашувларда ғалабалар тилаб қоламан, -дейди бош мураббий.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).