Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба.

  • Суперлига
      • 12.08.2025 18:15
      • ОКМК
      • 0:0
      • Қизилқум
      • 12.08.2025 19:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 12.08.2025 20:30
      • Шўртан
      • 1:2
      • Қўқон-1912
      • 13.08.2025 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Хоразм
      • 13.08.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 17 31
7 Пахтакор 18 30
8 Қизилқум 18 22
9 Андижон 18 21
10 Сўғдиёна 18 20
11 Сурхон 17 20
12 Хоразм 17 18
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 17 13
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

13/08 19:00 Бухоро - Хоразм
13/08 20:00 Сурхон - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1053 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нуқтайи назар: "Арсенал"нинг кучли тўртликдаги финиши ҳақиқатга қанчалик яқин?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Микель Артета жамоаси кеча "Лестер Сити"ни мағлубиятга учратган эди (2-0). Шунга қарамай, испан мутахассиси қувонишга жуда эрта деб ҳисоблайди. "Тўпчилар" ўзининг энг яқин таъқибчилари бўлган "МЮ", "Вест Хэм" ҳамда "Вулвз"га қараганда учта кам ўйин ўтказган. Бу эса жамоага айни дамда катта устунлик тақдим этиб турибди. Қай бир клуб ЕЧЛ учун курашда "Арсенал"ни доғда қолдириши мумкин? Қуйида ушбу саволга "Sky Sports" мутахассислари жавоб беришган.

Жейми Реднапп: "Ҳозирги "Арсенал"нинг консентрацияси юқори даражада"

Реднаппнинг фикрига кўра, бу мавсумда "Арсенал"нинг Еврокубоклардан узилиб қолгани, жамоага кучли тўртлик учун курашда афзаллик тақдим этган.
Тўпчилар Арсен Венгер давридан бери (2017) ЕЧЛга чиқа олмаётган эди. Ўтган мавсум эса ҳатто Еврокубоклардан қуруқ қолди. Бунақаси эса 1994-95 йилги мавсумдан бери илк бор юз берди. Аммо жамоанинг кеча "Лестер" устидан қозонган ғалабаси, жорий мавсумдаги тўртликка кириш учун катта имконият ҳосил қилди. Айни дамда "Арсенал" бешинчи ўриндаги "Манчестер Юнайтед"дан бир очко кўп тўплаган ва учта ўйин кам ўтказган. Олтинчи ва еттинчи ўриндаги жамоалар ҳам 29 та турда иштирок этишга улгурган бўлиб, "Арсенал"дан уч ҳамда беш очкога ортда қолишмоқда.
Реднапп ўз фикрини шундай ифодалайди: "Уларда чалғийдиган мусобақанинг ўзи қолмаган. Айни дамда улар фақатгина АПЛда қатнашмоқда ва бу жамоадаги футболчиларнинг, нисбатан камроқ жароҳат олишини таъминлайди. "Арсенал"га тўғридан-тўғри рақобат қилаётган клубларнинг Европа саҳнида ҳам ўйинлари бор. Шу сабабли қолганларга қараганда "Арсенал" унчалик ҳам қийинчилик сезмаяпти. Эътироф этиш керак, бугун Микель Артета машғулотларда нима хоҳлаган бўлса, майдонда ўшани кўрмоқда. Сиз "Арсенал" футболчиларида қаттиқ меҳнат ва кучли ишончни гувоҳи бўлмоқдасиз. Улар юзларида табассум билан ҳаракат қиляпти ва бир-бирларининг ўйинидан завқ олмоқда".

Собиқ АПЛ юлдузи ва "Челси" ҳужумчиси Хассельбайнк ҳам Реднапп билан суҳбатда ўз фикрлари билан бўлишди. У шундай дейди: "Ҳа, ўйлашимча "Арсенал" бу мавсумни кучли тўртликда тугатади. Улар ажойиб тарзда ҳаракат қилмоқда. Мен Артета жамоасини юқори ўринлардан тушиб кетишини, "МЮ" эса уларга етиб олиш аломатларини кўрмаяпман. Чунки жамоа ўртамиёна клублар билан яхши ўйин ўтказмоқда. Шу зайлда давом этилса, шубҳасиз, улар янги мавсумни ЕЧЛда бошлайди".

"Sky Sports"нинг яна бир мутахассиси Мика Ричардс ҳам ўзининг қарашларини студияда баён этди: "Уларнинг қўлида учта ортиқча ўйин бор ва ушбу баҳсларда ғалаба қозонилиши керак. Ўйлайманки, "Арсенал" ўзидаги бу ишонч билан бемалол топ клубларга муаммо бўла олади. Ҳархолда, Артета жамоасининг майдондаги ҳаракатлари шунга ишора қилмоқда. Бугунгидек ўйин билан эса, ҳеч иккиланмай тўртинчли ўринни, балки учинчи поғонани ҳам банд қилиш мумкин".

"Арсенал"нинг ҳозирги ЕЧЛ учун қулай позицияси бош мураббий Артетани чалғитиши керак эмас. Бу ҳақида унинг ўзи шундай фикр қилади: "Мен тақвимдаги қолган ўйинларимизга эътибор қаратаман. Биз қаерда эканимизни жуда яхши биламиз. Аммо шу билан бир пайтда бир лаҳза ҳам эътиборни сусайтирмаслигимиз керак. Фақат кейинги баҳсни ўйлаш ва унга тайёргарлик, жамоанинг устувор вазифаси саналади. Қолгани ҳақида эса фақат тахмин қилиш мумкин, холос. Амалда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Мен яхши таваккалчи эмасман. Умуман таваккалчи бўлмаганман ва ҳозир ҳам таваккал қилмоқчи эмасман!".

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" кейинги баҳсини "Ливерпуль"га қарши, ўз уйида ўтказади. Ушбу учрашув 16 (17) март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: skysports.com
Киритилди: 18:54, 14.03.2022. Ўқилди: 1729 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.