Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3253]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2940]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2348]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1917]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1874]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1701]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1622]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1576]

Криштиану Роналду ОЧЛ-2 финалидаги мағлубиятдан кейин кумуш медални олишга чиқмади [1434]

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея - 2:2. Пенальтилар серияси - 5:3 (видеошарҳ) [1417]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 36 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол ва иқтисод: Ошиғи олчи «бургутлар»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жорий мавсум «Спартак»ни ранжитган «Бенфика» ЕЧЛ турнири финалларида 7 марта майдонга тушган Португалиянинг етакчи клубидир. «Бургутлар»нинг шиддатли парвози кўпроқ 1960-йилларда қайд этилган бўлса, ҳозирда улар маҳаллий футболда ҳукмронлик қилмоқдалар. Примейранинг охирги 8 мавсумидан 5тасида жамоа шоҳсупага кўтарилди. Мазкур муваффақиятнинг тушуниш қийин бўлган, мантиққа зид жиҳати шундаки, «Бенфика» ҳар йили етакчи ўйинчиларини Европанинг топ-клубларига пуллайди, таркиби мунтазам равишда янгиланиб туради. Лекин бу йўқотишлар «бургутлар» парвозига путур етказмайди, дунёга донғи кетган самарали скаутлик тизими ва маҳаллий иқтидорларни тарбиялаб берувчи академия кўмагида жамоа парвозни давом эттирмоқда. Қўшимчасига, фаол келишувлар ҳисобига молиявий қудратини тобора оширмоқда. Келинг, яхшиси, «бургутлар»нинг сўнгги йиллардаги трансферлари билан танишамиз.

Мавсум-2013|2014

Сотув: Неманья Матич - «Челси»га, 25 млн. евро

Харид: Любомир Фейса - «Олимпиакос»дан, 4,5 млн. евро

Матич Лиссабонга 2011 йилда, «Челси»га сотилган Давид Луис ўрнини тўлдириш учун келганди. «Бургутлар» либосидаги икки ажойиб мавсумдан кейин сербиялик хавбек 2014 йил январида «Стэмфорд Бриж»га борди. «Бенфика» йўқотиш ўрнини тўлдиришга олдиндан тайёргарлик кўриб, «Олимпиакос»дан Неманьянинг ватандоши - Любомир Фейсани харид қилди. Шу тариқа қишда Матични сотиш имкониятини яратди. Лиссабонликлар сафида 7 йил тўп сурган Фейса 12 йиллик фаолиятида фақат 2017|2018 ва 2019|2020 йиллар мавсумида чемпионлик унвонига эриша олмади, холос.

Сотув: Энцо Перес - «Валенсия», 25 млн. евро

Харид: Пицци - «Брага»дан, 5,5 млн. евро

Аслида лиссабонликлар Пиццини Энцо Валенсияга йўл олишидан 18 ой аввал харид қилишган, лекин у мавсумни ижара асосида «Эспаньол»да ўтказганди. Испанияда ҳужум чизиғида тўп сурган футболчи «бургутлар» таркибида иккинчи плеймейкер ролини ўз зиммасига олиб, Энцонинг ўрнини тўлдирди, 2018|2019 йиллар мавсумида эса ўнг қанот ҳужумчиси позициясига ўтди. У барча турнирлар ҳисобидан 360 учрашувда «бургутлар» шарафини ҳимоя қилиб, 94та гол ва 96та ассистни амалга оширди.


Мавсум-2014|2015

Сотув: Ян Облак - «Атлетико»га, 15 млн. евро

Харид: Эдерсон - «Риу Аве»дан, 500 минг евро

«Бенфика» Облак трансферидан рисоладагидек даромадга эга бўлди. Словениялик посбон 4 йил ичида атиги 26 марта майдонга тушиб, қолган вақтини ижараларда ўтказганди. Жамоа эса унинг ўрнини аввал Жулио Сезар, кейин бошқа бразилиялик - Эдерсон билан тўлдирди. 2015|2016 йиллар мавсумининг 2-даврасидан майдонга туша бошлаган Эдерсон 2016|2017 йиллар мавсумини ўта ишончли (27 ўйиндан 18таси «қуруқ») ўтказиб, «Манчестер Сити» эътиборини тортди. Унинг трансфери «бургутлар»га 41 млн. фойда келтирди.

Сотув: Эсекьель Гарай - «Зенит»га, 14 млн. евро

Харид: Виктор Линделёф - академиядан, текинга

Гарай «Зенит»га йўл олгач, Линделёф бирданига асосий таркибдан жой олишни бир йил кутишга мажбур бўлди. Эсекьель ҳимоя марказида «бургутлар» сардори Луизао билан ҳамкорликда ўйнарди. У кетгач, ўрнини Гарайнинг ватандоши - Лисандро Лопес эгаллади. 2015|2016 йиллар мавсумининг 2-даврасида Линделёф «бургутлар»нинг асосий марказий ҳимоячисига айланиб, кейинчалик «Бенфика»га каттагина даромад келтирди.


Мавсум-2015|2016

Сотув: Родриго - «Валенсия»га, 30 млн. евро

Харид: Константинос Митроглу - «Фулхэм»дан, 7 млн. евро

2014 йилда 12 млн. фунт эвазига лондонликлар сафидан жой олган ҳужумчи 3та ўйинда бирорта гол уролмаганди. Лекин аввалига ижара асосида, кейинчалик тўлақонли аъзо мақомида тўп суриш имконини берган «Бенфика»да ишончни оқлади. 2015|2016 йиллар мавсумини у 45 учрашувдаги 25 голи билан якунлаган бўлса, кейинги мавсумда 27та гол урди. Митроглунинг сермаҳсуллигини Родригоники билан солиштирсак, «бургутлар»нинг зукко сиёсати ойдинлашади. «Кўршапалаклар» сафидаги 6 мавсумда Родриго 220та ўйинда 59та гол урган бўлса, Митроглу икки мавсумда 52та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Сотув: Макси Перейра - «Порту»га, эркин агент

Харид: Нелсон Семеду - академиядан, текинга

«Бенфика»даги 8 йиллик фаолиятида мухлислар ёқимтойига айланган Перейра 2015 йилнинг ёзида янги шартномага имзо чекишни истамай, азалий рақиб - «Порту»га ўтиб кетди. Бундан ташқари, порлоқ келажак соҳиби сифатида эътироф этилган Жоау Канселу 15 млн. еврога «Валенсия»га сотиб юборилгач, ўнг қанот ҳимоя чизиғида муаммо юзага келди. Бироқ мутасаддилар сарф-харажатларсиз бунинг ечимини топишди - академиядан таклиф этилган Нелсон Семеду 2 йиллик ишончли фаолиятдан кейин клуб ғазнасига 35 млн. евро келтирган ҳолда «Барселона»га йўл олди.


Мавсум-2017|2018

Сотув: Виктор Линделёф - «МЮ»га, 36 млн. евро

Харид: Рубен Диаш - академиядан, текинга

Линделёф Манчестерга равона бўлганида, унинг ўрнини «Бенфика-Б»нинг навбатдаги вакили - Рубен Диаш тўлдирди. У бирданига «бургутлар»нинг асосий марказий ҳимоячисига айланиб, янги мавсумдаги ишончли ўйинлари билан жамоа чемпионлигига муносиб ҳисса қўшди. Бир йилдан сўнг Диаш «Манчестер Сити»га ўтиб, дебют мавсумидаёқ АПЛнинг энг яхши футболчиси, ЕЧЛнинг энг яхши ҳимоячиси ва клубида йил футболчиси унвонларига сазовор бўлди. Ҳозир Рубен «шаҳарликлар»да сардор ўринбосари.

Сотув: Эдерсон - «Манчес­тер Сити»га, 41 млн. евро

Харид: Одиссеас Влаходимос - «Панатинаикос»дан, 2,4 млн. евро

Эдерсон 2017 йил ёзида Манчестерга йўл олгач, унинг ўрнини эгаллаган Бруно Варела атиги бир мавсум ўйнади, холос. Кейин «Бенфика» дарвозаси Греция термаси посбони бўлган Влаходимосга топширилди. Тез орада юнонистонлик футболчи ҳам асосий дарвозабон мақомини қўлга киритди. Кейинчалик Давид Де Хеа ўрнини эгаллаши айтилган Одиссеас ҳамон «бургутлар» қўриқчиси.

Сотув: Жоау Фелиш - «Атлетико»га, 126 млн. евро

Харид: Шикинью - «Морейренсе»дан, 5,2 млн. евро

Балки бу «Бенфика»нинг трансфер бозоридаги буюк хатосидир. Жуда ёш бўлишига қарамасдан, Жоау етакчи «бургут» эди. Унинг ўрнини тўлдириш эса, ҳанузгача амалга ошмади. 2019 йилнинг ёзида «Бенфика» Фелиш ўрнини тўлдириш мақсадида икки нафар ҳужумкор футболчи - Шикинью ва Карлос Винисиусни харид қилганди. Аммо жамоа 2 нафар ҳужумчи тактикасига ўтгач, 10-рақамга эҳтиёж қолмади. Майдондаги вазифаси жиҳатидан олганда, Шикинью Фелишга кўпроқ ўхшайди. Жуфтлик «Бенфика»нинг олдинги чизиқдаги авангард кучига айлана олмади, Шикинью 43 учрашувда 4та гол ва 6та ассист билан кифояланди ва ҳозир «Гиресунспор»да «сургун» муддатини ўтамоқда.


Мавсум-2020|2021

Сотув: Рубен Диаш - «Манчестер Сити»га, 68 млн. евро

Харид: Николас Отаменди - «Манчестер Сити»дан, 16 млн. евро

Мазкур ўзига хос «бартер»да лиссабонликлар Рубен учун олинган маблағнинг бир қисмини Манчестерда қолдиришларига тўғри келди. Улар шунингдек, «Тоттенхэм» вакили Ян Вертонгенни ҳам таркибга жалб этдилар. «Бенфика»нинг асосий таркибида жуфтлик юксак савияда тўп сурмоқда, Николас сардорлик боғичига лойиқ топилди. Хуллас, «бургутлар»нинг ошиғи олчи!

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:19, 17.03.2022. Ўқилди: 2513 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Алавес Тони Мартинес 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик