Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.10.2025 17:00
      • Машъал
      • 0:3
      • Хоразм
      • 17.10.2025 18:30
      • Андижон
      • 4:3
      • Шўртан
      • 17.10.2025 19:15
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Сурхон
      • 18.10.2025 17:00
      • Навбаҳор
      • 0:2
      • Бунёдкор
      • 18.10.2025 19:15
      • Динамо
      • 4:1
      • Бухоро
      • 19.10.2025 16:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қизилқум
      • 19.10.2025 18:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • ОКМК
      • 18.10.2025 00:00
      • Реал Овьедо
      • 0:2
      • Эспаньол
      • 18.10.2025 17:00
      • Севилья
      • -:-
      • Мальорка
      • 18.10.2025 19:15
      • Барселона
      • -:-
      • Жирона
      • 18.10.2025 21:30
      • Вильярреал
      • -:-
      • Бетис
      • 19.10.2025 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Осасуна
      • 19.10.2025 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 19.10.2025 19:15
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 19.10.2025 21:30
      • Леванте
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 20.10.2025 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 18.10.2025 16:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Челси
      • 18.10.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.10.2025 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Лидс
      • 18.10.2025 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.10.2025 19:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Эвертон
      • 18.10.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.10.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.10.2025 18:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 19.10.2025 20:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
  • «A» Серия
      • 18.10.2025 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Сассуоло
      • 18.10.2025 18:00
      • Пиза
      • -:-
      • Верона
      • 18.10.2025 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Наполи
      • 18.10.2025 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Интер
      • 19.10.2025 15:30
      • Комо
      • -:-
      • Ювентус
      • 19.10.2025 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Парма
      • 19.10.2025 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Болонья
      • 19.10.2025 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Лацио
      • 19.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Фиорентина

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 24 51
3 Динамо 24 47
4 Пахтакор 24 46
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 24 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Сўғдиёна 25 31
9 Қизилқум 24 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 25 24
14 Машъал 25 23
15 Бухоро 25 21
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Насаф 3-0 Қўқон-1912
25-тур Машъал 0-3 Хоразм
25-тур Андижон 4-3 Шўртан
25-тур Сўғдиёна 2-1 Сурхон
25-тур Навбаҳор 0-2 Бунёдкор
25-тур Динамо 4-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 25-тур

19/10 16:00 Пахтакор - Қизилқум
19/10 18:15 Нефтчи - ОКМК

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6728 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мухлисликдан касбгача йўл

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мана, янги футбол мавсумини ҳам бошлаб олдик. 2021 йил якунларига кўра, «Пахтакор», «Локомотив», «Қўқон-1912», «Бунёдкор» ва «Насаф» жамоалари матбуот хизмати фаолияти алоҳида эътироф этилганди. Шуни назарда тутган махсус мухбиримиз «Насаф» матбуот гуруҳи раҳбари Сардор Нурийни суҳбатга чорлаб, янги мавсум режалари хусусида гурунглашди.

- Сардор, матбуот хизмати кўп тармоқли бўлиб, ҳозирда унинг шакл-шамойилию, йўналиши тамомила ўзгарди.

- Жуда тўғри. Ахир интернет асрида яшаяпмиз, ҳар лаҳзада бирор янгилик чиқиб турибди. Хусусан, футболга тааллуқли сўнгги янгиликларга талаб катта. Дейлик, ўйинни истаган вақтда тўғридан-тўғри кузатиш имконияти туғилди. Шундай экан, клублар матбуот хизмати ҳам замондан ортда қолмаслиги, барчасини тезкор равишда йўлга қўйиши шарт. Акс ҳолда, мухлислар талабини қондиролмаймиз. Албатта, бу борада ҳали кўп изланишимиз, жаҳон футболи тажрибасини ўрганишимиз керак.

- 2021 йилги матбуот хизмати ютуқларини нима билан изоҳлайсиз?

- Мана, 3 йилдирки, пандемия шароитида яшаяпмиз, ишлаяпмиз. Бу ҳолат биринчи навбатда, санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилишни тақозо этади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мухлислар билан иложи борича тушунтириш ишларини олиб боряпмиз. Қаршидаги «Марказий» стадионида матбуот хизматига алоҳида жой ҳозирланган - овоз режиссёри, сухандон, шарҳловчи, ўйинни эфирга узатувчилар гуруҳи учун махсус хоналар бор. Интернет тармоғини сифатли ва тез ишлаши ҳам тўлиқ таъминланган. Ҳар бир ўйиндан олдин қайднома билан бирга жамоаларга доир статистик маълумотлар буклет шаклида тарқатилади. Учрашувдан сўнг матбуот анжумани шинам залда ташкил этилади. Албатта, бу ютуқлар замирида клуб раҳбариятининг катта эътибори турибди.

- Ҳали ҳам мухлислик маданиятига амал қилмайдиганлар йўқ эмас. Одатда бундай «мухлис»ларга қандай муносабат билдирасизлар?

- Ўйиндан олдин ҳам, унинг давоми ва танаффусда ҳам стадионда ўзини тутиш талаблари алоҳида эслатилади. Дейлик, қоидага хилоф хатти-ҳаракатлар ҳам мухлислар, ҳам клубга қимматга тушиши, бунга нисбатан кескин чоралар қўлланилиши мумкинлиги қатъий оҳангда таъкидланади. Бундай тарғибот-ташвиқот маълум даражада самара беряпти, албатта. Аммо трибуналарда тўлақонли тартиб ўрнатишда асло хотиржам бўлмаслигимиз керак. 

- «Насаф»да ажойиб анъана шаклланган - клуби видео­ускуналари ёрдамида ўйинларни тўғридан-тўғри «Спорт» телеканалига узатиш тажрибаси бор. Бу иш ўзини оқлаяптими?

- Албатта. Ахир ҳаммада ҳам «Насаф» ўйинларини стадионда кўриш имкони йўқ. Умуман олганда, учрашувларни клуб томонидан ҳам эфирга олиб чиқиш тажрибаси хорижда анча оммалашган. Ўзбекистонда ҳам клублар шу йўлдан борса, яхши бўларди. Қаршидан ўйинларни узатишда катта ижодий гуруҳ меҳнат қилади - тажрибали режиссёр Туроб Ҳайдаров, малакали тасвирчилар Шуҳрат Хўжаназаров, Отабек Эгамбердиев, Санжар Мўминов, режиссёр ёрдамчилари Ҳусниддин Раҳмонов, Улуғбек Каримов. Гуруҳимиз нафақат «Насаф», балки «Машъал», «Бухоро», «Динамо» ва «Шўртан» жамоалари ўйинларини ҳам эфирга узатишда фидоийлик кўрсатади. Бу ишимиз ПФЛнинг ташаккурномасида ҳам алоҳида эътироф этилди.

- Болалигингиздан «Насаф»га мухлислик қилган экансиз. Қарангки, бугун жамоа тизимида иш олиб боряпсиз.

- Мухлислик - бу унутилмас хотиралар. Ҳа, болалигимдан «Насаф» «жинниси»ман. Албатта, севимли клубимда ишлаш - мен учун ўзгача шараф. Жамоага қайсидир йўналишдан фойдам тегса, бас. Бобом, таниқли адиб Самар ота Нуров (Нурий) мени шундай тарбиялаган.

- 2022 йилги футбол мавсуми ҳар қачонгидан муросасиз кечиши тахмин қилинмоқда. «Насаф» вакили сифатида айнан нималарни кутяпсиз? Режалар қандай?

- Дарҳақиқат, бу йил чемпио­натимиз ўзгача тус олса керак. Ҳар ҳолда, бирор жамоага осон бўлмаслигини бемалол тахмин қилиш мумкин. Буни клубларнинг тайёргарлик жараёни ва транфсерлари ҳам кўрсатиб турибди. Биласиз, «Насаф» кенг фронт бўйлаб кураш олиб боради. Айниқса, ОЧЛ саралаши «плей-офф» ўйини муҳим. Ҳа, жамоамиз суперкубокни «Пахтакор»га бой берди. Лекин бундан фожиа ясаш но­ўрин. Олдинда муҳим ўйинлар кўп.

Режаларга келсак, мавсум олдидан «Марказий стадионида катта кўламда иш амалга оширилди. Жумладан, медиа марказ сифатли таъмирдан чиқарилди. Буёғига интернет журналистикасига катта эътибор қаратамиз. Иш сифатини кескин яхшилаш учун матбуот хизмати техник имкониятларини ошириш кўзда тутилган. Дейлик, интернет маъмури ўз дастурини тайёрламоқда.

- Демак, «Насаф» матбуот гуруҳи жаҳон тажрибасини ўзлаштириш учун ҳамон изланишда...

- Худди шундай. Замон ўзгар­япти, талаблар ўзгаряпти. Қаранг, ўзимизча Сурия, Ливан, Сингапур ва Ҳиндистон футболини назарга олмаймиз. Аммо ушбу мамлакатларда ривожланиш катта эканлигини унутмаслик керак. Ҳаммаси мазкур юртлар миллий жамоалари ўйинида кўзга ташланяпти. Уларда инфратузилма юксалиши билан ижобий силжиш кузатилмоқда. Албатта, бизда ҳам футболга давлат даражасида қаралаётгани эътирофга муносиб. Лекин матбуот хизмати йўналишида Яқин Шарқ мамлакатлари илғор тажрибасини ўрганишимиз шарт. Оддий мисол, араб клубларининг оддий ўйинида ҳам юзлаб журналист иш олиб боради. Бизда эса... Шундай экан, ҳали кўп изланишимиз лозим. Қачонки, футболни халқимизга холис ва шаффоф ҳолатда етказиб берсак, унга қизиқиш янада ошади ва бу умумманфаатга хизмат қилади.

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:25, 17.03.2022. Ўқилди: 1436 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.