«Ман Сити» ва «Бенфика»га қарши ўйинлар олдидан «Ливерпуль»да йўқотиш бор
«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара Лиссабоннинг «Бенфика» жамоасига қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан жамоасининг машғулотларини ўтказиб юборди. Кўринишидан, испаниялик эртанги ўйинда мерсисайдликларга ёрдам бермайди.
Бунинг аниқ сабаблари ҳозирча эълон қилинмаган. Футболчи Англия чемпионати доирасида «Манчестер Сити»га қарши ўйинда майдонга тушди ва 90 дақиқани майдонда ўтказди.
Шу тариқа, Алькантара шу ҳафта охирида «Уэмбли»да бўлиб ўтадиган Англия кубоги ярим финалида «Манчестер Сити»га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юбориш хавфи бор. Учрашув шанба куни Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади.
Киритилди: 21:40, 12.04.2022. Ўқилди: 2677 марта. Фикрлар: 10 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар