"Атлетико" "Манчестер Сити" дарвозасига 125-дақиқада биринчи аниқ зарбани йўллади
«Атлетико» ЕЧЛнинг чорак финалдаги беллашувнинг биринчи ўйинида «Манчестер Сити» дарвозасига бирорта ҳам зарба йўламаганди. Шунингдек, "матрасчилар" жавоб учрашувида ҳам гол уришга шошилишмаяпти.
Диего Симеоне шогирдлари ўйиннинг 35-дақиқасида ёки икки ўйиндан иборат қарама-қаршиликнинг 125-дақиқасида «Манчестер Сити» дарвозасига биринчи зарбани беришди.
Ҳаммаси бўлиб учрашувнинг дастлабки уч бўлимидан сўнг зарбалар статистикаси қуйидагича тақсимланади: «Атлетико» бир марта зарба йўллади, «Манчестер Сити»эса 23 та.
Киритилди: 01:42, 14.04.2022. Ўқилди: 1883 марта. Фикрлар: 6 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).