Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

60 йиллик тарихга эга тўқнашув: «Динамо» - «Нефтчи» ўйини олдидан

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлига 6-турининг марказий ўйинларидан бири Самарқандда ўтади. Бугун, 30 апрель куни 60 йиллик қарама-қаршилик тарихига эга азалий рақиблар «Динамо» ва «Нефтчи» ўзаро тўқнаш келишади. Самарқанд ва Фарғона вилоятининг бош жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик олдидан «Динамо» клуби матбуот хизмати азалий рақибларнинг ўзаро ўйинларига эътибор қаратади.

Кимда қандай натижа?
Про лигадан Суперлигага қайтган жамоалар айни дамда деярли бир хил ҳолатда. «Динамо» сўнгги турдаги ғалаба эвазига 5 ўйиндан кейин 4 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. «Нефтчи» эса илк турда пенальтидан киритилган гол эвазига вилоятдоши «Қўқон-1912»ни мағлуб этиб, 3 очко билан 13-ўринда бормоқда.

«Динамо»нинг ўтган 5 турдаги натижаси:
1-тур. «Динамо» – «Пахтакор» – 0:2
2-тур. «Сўғдиёна» – «Динамо» – 1:0
3-тур. «Динамо» – «Қизилқум» – 0:0
4-тур. «Бунёдкор» – «Динамо» – 2:1
5-тур. «Динамо» – «Локомотив» – 3:1

«Нефтчи»нинг ўтган 5 турдаги натижаси:
1-тур. «Нефтчи» – «Қўқон-1912» – 1:0
2-тур. «Пахтакор» – «Нефтчи» – 1:0
3-тур. «Нефтчи» – «Cўғдиёна» – 1:2
4-тур. «Қизилқум» – «Нефтчи» – 3:0
5-тур. «Нефтчи» – «Бунёдкор» – 1:3

Ўзаро ўйинлар тарихи: Устунлик кимда?
Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасидан кейин, мамлакатда иккинчи бўлиб 1960 йилда ташкил топган Самарқанд клуби ва 1962 йилда ташкил этилган Фарғона жамоаси Собиқ Иттифоқ чемпионатларидан ташқари, 1992 йилдан старт олган Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ўзаро 52 марта ўзаро тўқнаш келган.

Натижалар «Нефтчи»нинг устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 52 баҳснинг 35тасида ғалаба қозонган. Аксарият ғалабалар «Нефтчи»нинг 26 йиллик устози Юрий Саркисян даврига тўғри келади. 14 учрашувда «Динамо»нинг қўли баланд келган. 3та ўйинда эса дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати ҳам табиийки «Нефтчи» фойдасига 91-44. Ўзаро ўйинларда «Нефтчи» 108 очкони қўлга киритган бўлса, «Динамо» 45 очкога эга бўлган.

Жамоаларнинг чемпионат доирасидаги Самарқанддаги сўнгги тўқнашуви 2021 йилнинг 21 ноябрь куни Про лига доирасида ўтиб, 1:1 ҳисобида қайд этилган. Суперлигадаги ўзаро сўнгги ўйин эса 2017 йил ўтиб, «Динамо» Аднан Ораховацнинг ягона голи эвазига «Нефтчи»ни мағлуб этган. Шунингдек, томонлар кубок доирасида жорий мавсум тўқнаш келиб, водий клуби Предраг Роган шогирдлари устидан 2:0 ҳисобида устун келган.

Самарқандда ўтган чемпионат доирасидаги сўнгги 12 учрашув:
21.11.2021 «Динамо» - «Нефтчи» 1:1
26.05.2021 «Динамо» - «Нефтчи» 0:1
10.11.2020 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
25.09.2020 «Динамо» - «Нефтчи» 0:1
08.11.2017 «Динамо» - «Нефтчи» 1:0
09.23.2015 «Динамо» - «Нефтчи» 0:1
17.10.2014 «Динамо» - «Нефтчи» 0:0
08.11.2013 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
17.11.2012 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
09.09.2011 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
15.05.2010 «Динамо» - «Нефтчи» 3:1
26.04.2009 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0

Суперлига. 6-тур.
30 апрель (шанба)
«Динамо» - «Нефтчи»
Самарқанд, Динамо стадиони.
Чипта нархи: 15 / 25 минг сўм
Учрашув бошланиш вақти: 18:40
ТВ-трансляция: Спорт.

Манба: "Динамо" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:16, 30.04.2022. Ўқилди: 1230 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик