Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тақиқларда тобланган «жавоҳир»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Вильярреал» ва «Бавария» ўртасидаги баҳс «овертайм»ларга қараб кетаётганда, катта саҳнага Сэм Чуквуэзе чиқди.

Мюнхенликлар 1:0 ҳисобида олдинда боришаётганди, нигерия­лик асосий вақт тугашига 5 дақиқа қолганда майдонга тушиб, Альфонсо Дэвисни ортда қолдирган ҳолда, кичик испан жамоасининг катта имкониятини самарали якунлади. 1:1 - ва Чемпионлар Лигаси ярим финали йўлланмаси «ғаввослар»да. Sports.ru мазкур учрашувда «сариқ сувости кемаси» ижросидаги мўъжиза муаллифи ҳақида ҳикоя қилади.

«Вильярреал» сўнгги бор ЕЧЛ ярим финалида қатнашганида Сэмюэль Чуквуэзе 6 ёшда эди. У ҳали футбол ўйнамасди, умуман, яшил майдонга чиқиши сўроқ остида эди. Ота-онаси унинг миллионлар ўйинидаги келажагига шубҳа билан қарашар, шу боис, футболни танлашига фаол қаршилик қилишди - дастлаб ўқиши кераклигини уқтириб, кейинчалик умуман тўп тепишни тақиқлашди. «Онам уйда қолиб, ўқишим кераклигини айтарди, - деди футболчи Goal.com сайтига берган интервьюсида. - Мактабда ишим юришмасди, лекин бор эътиборим футболга қаратилганди. Машғулотлар оқшом пайти ўтказиларди. Уйга кеч қайтсам, жазолашларини билсамда, барибир қочиб кетардим. Натижада, ота-онам кўчада ухлашимга тўғри келишини айтишарди. Онам ичкарига қўймасди». Бу чора ҳам иш бермагач, Сэмюэлнинг тоғаси унинг оёқ кийимлари ва машғулот формасини ёқиб юборади. 

Чуквуэзе маълум муддат футболни ташлади. Яна тоғасининг ғазабига дучор бўлишни истамади. Фаолиятини дўстлари қутқариб қолишди. Бир куни тонгда йигитлар эшик қоқиб, уни кўрикка таклиф этишди. Нигерияга скаутлар ташриф буюришган, иқтидорли болаларни сарфлаб, Португалиядаги турнирга олиб кетишни режалаштиришганди. Сэмюэлнинг футболга бўлган меҳри оилавий сабаблар билан боғлиқ. Айтишларича, бобоси яхшигина футболчи бўлган, чап оёғида ажойиб зарбалар йўллаган. Қаҳрамонимиз ҳам рақибларини асосан сўл оёғи ёрдамида жазолаган, шу боис, улкан таассуротга эга дўстлари уни ҳол-жонига қўйишмади: уриниб кўриш керак.

«Йигитларга бунинг менга қизиқ эмаслигини айтдим, - дея эслайди «Вильярреал» футболчиси. - Ота-онам ҳам кетишимга рухсат бермасликларини билардим. Лекин дўстим аҳдидан қайтмади. Кўрик бўладиган куни тонгда мени олгани киришини айтдим. Ундан бундай қилмаслигини сўрадим. У эса ўша куни тонгги соат 6да етиб келди, барибир». Эшикни Сэмюэлнинг онаси очди. Қаршисидаги болакайнинг Португалиядаги турнир ҳақида айтганларини диққат билан тинглагач, ўғлини уйғотгани кирди.

Сэм бўлаётган воқеаларнинг туш эмаслигига ишонолмасди. Онаси бутун умр унинг футбол ўйнашига қарши чиқди, энди эса ўғлини яшил майдонга чорламоқда. Чуквуэзе дўсти билан бўлгани каби, одатий ҳолда қаршилик билдирди, лекин бунга жавобан баланд овоздаги буйруқни эшитди: «Оёқ кийимларингни олиб, чиқ уйдан!». Кейинроқ онаси ушбу қарорини изоҳлади. Унинг айтишича, қалбидаги илоҳий овоз фарзандининг футбол ўйнаши кераклигини таъкидлаган.

Йигитча бахтиёр эди, энди севимли машғулоти билан яширинча шуғулланишга ҳожат қолмаганди - футбол бир онда легаллашганди. Лекин саргузаштлар шу билангина чекланмади. Сэмнинг дўсти адашганди. Бу Португалиядаги турнир эмас, маҳаллий Diamond Football Academy ўтказаётган тадбир эди. Болалар кўрикка келишди, бироқ Чуквуэзени у ерга қўйишмади - мураббий уйда ўтирмай, аввалроқ рўйхатдан ўтиш керак эканлигини айтди. «Кўчада дўстимни кутдим, уйга бирга қайтишимиз керак эди, - дея эслади Сэм ўтмиш хотираларини. - Бироқ академия менежери мени кўриб қолиб, мураббийдан мени синовдан ўтказишларини сўради. Шунчаки, нималарга қодирлигимни кўришларини истади». Майдондаги бир-икки дақиқалик ҳаракатнинг ўзи етарли бўлди. Нигериялик мураббий ажойиб жавоҳирни дарҳол кўрди. 

Чуквуэзе қисқа муддатда академиянинг энг яхши тўпурарига айланиб, ўша онаси назарда тутган Португалиядаги турнирга борди (у ерда ҳам ҳаммадан кўп тўп киритди). Сэм ўсмирлар тоифасида ҳам салоҳиятини намойиш этди. Шу ёш тоифасидаги ЖЧ-2015даги иштирок бунга яққол мисол бўлиши мумкин. Ўша турнирда Нигерия термаси олтин медалларга эга чиқди, жамоани 16 ёшли Осимхен (7 ўйинда 10та гол), Чуквуэзе (3+4) ҳамда Нвакали (3+1) олға бошлашди. Мазкур мусобақада бошқа термалар сафида эквадорлик Эступиньян (ҳозир Чуквуэзе билан «Вильярреал»­да бирга тўп сурмоқда) ҳамда россиялик Фёдор Чалов (худди Сэм сингари 3та тўп киритди) голеа­дорлик қобилиятларини кўрсатишди.

Ўшандан буён Европанинг топ жамоалари нигериялик вундеркиндлар ортидан қувишди, академияларни кезиб, бўлажак йўналишларни танлашди (қоидага кўра, фақат 18 ёшдан кейин кетиш мумкин). Чуквуэзе «Порту», «Спортинг», «ПСЖ» ва «Зальц-бург»даги шароитларни кўздан кечирди, «Арсенал» билан музокаралар ўтказди (якунда «канонирлар» Нвакалини олишди), лекин якунда «Вильярреал»ни танлади.

Сэм алоҳида яшарди - одатда, «ғаввослар» академиясидаги болалар интернатда истиқомат қилишарди, бироқ нигериялик йигитча янгича шарт-шароитда мустақилликка кўникиши керак эди. Қисқа муддатда Пау Торрес билан дўстлашди, баланд бўйли ҳимоячи уни машғулотларга олиб борар, испан тили масаласида ёрдамлашарди. Кейинчалик кучли иштиёқ қаҳрамонимизнинг шиддат билан ўсишида бош омил бўлди.

*** 2018 йилнинг кузида Сэм асосий таркибда дебют қилди - ўшандаёқ Испания кубогида тўп киритди.

*** 2019 йилнинг апрелида «Барселона»га қарши баҳсда (4:4) биттадан гол ва ассист муаллифига айланди, лекин туни билан ухлолмай чиқди. Месси ўша учрашувда жамоаси ютуғига сабабчи бўлганидан ранжиганди.

*** 2019 йилнинг кузида France Football талқинига кўра тузилган жаҳоннинг энг яхши ёш футболчилар кучли бешлигига кирди. Ундан ташқари рўйхатдан Жоау Фелиш, Жейдон Санчо, Мойзе Кин ҳамда Ли Кан Ин («Мальорка») ҳам ўрин олишди.

*** 2020 йилнинг қишида унга «Реал», «Челси» ва «Ливерпуль» қизиқиш билдирди. Лекин «Вильярреал» жавоҳирини сотмади, нигериялик иқтидор соҳибининг товон пули 100 млн. еврони ташкил этарди.

*** 2021 йилнинг баҳорида Европа Лигаси финалига чиқди, аммо жароҳат сабаб «МЮ»га қарши баҳсни ўтказиб юборди. 

«Бир неча йиллардан сўнг ўзимни фаолиятим чўққисида кўрмоқдаман», - деди Чуквуэзе 2019 йили theinter***iew.ng сайтига берган интервьюсида. Сэм ЖЧ-2022га чиқолмади ва «Вильярреал» тарихидаги асосий финални ўтказиб юборди, бироқ яқинда ўтказилган ўйинда ўзини кўрсатди. «Бавария»га қарши баҳсда фаолиятидаги энг муҳим голни уриб, майдонда ва кийиниш хонасида ўзига хос рақсини намойиш этди.

Афтидан, ота-онасининг тақиқи остида қачонлардир орзу қилишга улгурмаган фаолиятининг чўққиси яқинлашаётган кўринади.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: iff.uz
Киритилди: 10:30, 30.04.2022. Ўқилди: 2290 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик