Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қироллик мавсуми: "Реал Мадрид" чемпион бўлишининг 5 сабаби

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Испания чемпионатининг навбатдаги мавсуми якунланмоқда. "Реал Мадрид" ҳамшаҳари "Атлетико"дан чемпионликни қайтариб олди ва чемпионат якунланишига 4 тур қолганда бош совринни ўзиники қилиб олди. Мусобақанинг дастлабки турларидаёқ пешқадамликни қўлга олган “қаймоқранглилар” ғалабали юришини мавсум сўнггигача ҳеч кимга бермади ва бу чемпионликни ўзиники қилди. Келинг, “қироллик клуби”га Испания чемпионатида 35-марта чемпион бўлишига ёрдам берган 5 та асосий омилни кўриб чиқайлик.

Анчелоттининг мотивацияси

Карло Анчелоттининг "Реал"га қайтиши жуда кутилмаган бўлди. "Бавария"ни тарк этгач, мутахассис кучли бўлмаган клубларни бошқарган. “Наполи” билан А серия чемпионлигини қўлга киритиши мумкин эди, аммо “Эвертон” билан қийин. Италиялик "ирислар" билан биргаликда Премьер лига турнир жадвалининг қуйи ўринларилан бирини қўлга киритди.

Анчелоттини "Эвертон"да қанчалик севишса ҳам, "Реал" таклифини рад эта олмади. Биринчидан, бу Европа футболи чўққисига қайтиш ва барча совринлар учун курашиш имкониятидир. Иккинчидан, Карлонинг Испанияда ҳам тугалланмаган иши бор эди. Ла Лига кучли бешликдаги у забт этмаган ягона чемпионат эди. Италиялик мутахассис бешта лигада ғолиб чиққан биринчи мураббий сифатида тарихга киришни хоҳларди. Бу жуда кучли мотивация.

Бензема фаолиятидаги энг яхши мавсум

Бежизга Карим Бензема жорий мавсум якунида “Олтин тўп”га асосий даъвогарлардан бири деб ҳисобланмаяпти. Ушбу мавсум 34 ёшли ҳужумчи "Реал"га барча жабҳаларда, айниқса, Ла Лигада катта ёрдам бермоқда. Испания чемпионатининг жорий мавсумида франциялик футболчи шу кунгача 27 та гол урди. Бу унинг фаолиятидаги энг яхши натижадир. Карим ички чемпионатда ҳеч қачон бунчалик кўп гол урмаганди.

Бензема "қироллик клуби" ва бутун Ла Лиганинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Франциялик футболчининг Пичичи соврини (энг яхши тўпурар) учун яқин таъқибчилари Яго Аспас, Вини Жуниор ва Рауль де Томас бўлиб, Карим бу футболчиларни 10 та голга ортда қолдирмоқда. "Реал Мадрид" форварди ҳар бир ўйинда ўртача 0,87 гол уради, бу эса чемпионатдаги энг яхши кўрсаткичдир. Бундан ташқари, Карим Ла Лиганинг энг яхши ассистентларидан бири бўлиб, фақатгина "Барселона" вингери Усмон Дембеледан (Бенземада 12та, Дембеледа 13тага) ортда қолмоқда ва “гол+пас” тизими бўйича лиганинг энг яхшиси (39 очко) футболчиси. Бу мавсумда Бензема барча мумкин бўлган индивидуал совринларни қўлга киритиши мумкин.

Винисиуснинг ажойиб ўйинлари

Олдинги 3 мавсум Винисиус учун оғир кечди. Ёш ва умидли вингер ўзига билдирилган ошончни оқлай олмади. Бразилиялик шу пайтгача Ла Лигада бир йил давомида учтадан кўп гол урмаган эди. Ҳамма бразилияликдан ажойиб ўйин кутаётганди. Бу мавсум Анчелоттининг келиши билан ўша ҳолат содир бўлди. 2021/22 йилги мавсумда Винисиус ҳозиргача Ла Лигада 17 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Булар 21 ёшли вингернинг фаолиятидаги энг яхши кўрсаткичидир. Бразилиялик футболчи Ла Лиганинг ушбу мавсумидага энг яхши тўпурарларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, голли узатма бериш бўйича ҳам "Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба билан 3-ўринни бўлишиб турибди.

Винисиус ҳали ҳам кўп имкониятларни қўлдан бой беряпти, лекин шу билан бирга у ўзи гол уради ва Бенземанинг гол уришига ёрдам беради. Француз билан биргаликда улар Европадаги энг яхши ҳужумкор тандемлардан бири ҳисобланади. Умуман олганда, "Реал Мадрид" мавсум давомида ҳужумда яхши натижалар қайд этмоқда. "Қаймоқранглилар" Ла Лигада аниқ (463) ва нишонга етиб зарбалар (249) бўйича энг яхши жамоалардан биридир. Шу билан бирга, “қаймоқранглилар” олдингидек пенальтига мойил жамоа эмас. Жорий мавсумда "Реал Сосьедад" 11 метрдан энг кўп гол урган (9 гол) жамоа бўлиб турибди.

Куртуанинг ишончли ўйини

"Реал Мадрид"га ўтганидан бери Куртуа топ даражадаги дарвозабон эканлигини исботлаб келмоқда. Бельгиялик доимий равишда юқори савияда ўйин намойиш этмоқда. 30 ёшли футболчи жорий мавсумда Ла Лигада 29 та гол ўтказиб юборди (ҳар бир ўйинда ўртача 0,83 гол). Бу Куртуанинг фаолиятидаги энг яхши кўрсаткич эмас, аммо дарвозабоннинг барча камчиликларини ўзининг сейвлари эвазига ёпиб кетмоқда.

Жорий мавсумда бельгиялик футболчи Ла Лигада 15 та “қуруқ ўйин” ўтказди. Бу энг яхши иккинчи кўрсаткич. Фақатгина "Реал Сосьедад" дарвозабони Алекс Ромерода Тибодан яхшироқ кўрсаткич қайд этган (19). Куртуанинг "қуруқ ўйинлар” кўрсаткичи - 42,9%. Бундан ташқари, бельгиялик бирга-бир вазиятларнинг 10 мартасида ғалаба қозонган. Куртуа тез-тез жамоасининг ҳужумларини бошлайди. Белгиялик футболчи шу кунгача 921 аниқ узатмани амалга оширган. "Реал Мадрид" ҳимояси ҳар доим ҳам мукаммал эмас, шунинг учун "қироллик клуби"нинг муваффақиятида дарвозабон ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Барқарорлик

Одатда энг барқарор бўлган жамоа чемпион бўлади. Худди шу нарса "Реал Мадрид"га ҳам тегишли. "Қаймоқранглилар" Ла Лигадаги илк мағлубиятини октябр ойида қабул қилиб олди. Умуман олганда бу мавсум давомида "Реал" ички чемпионатда атиги 4 марта мағлубиятга учради. Чемпионатнинг биринчи ярмидаёқ "Реал Мадрид" мусобақани яхши бошлаганди.

"Қаймоқранглилар" 3 та асосий рақибларини мағлуб этишди: "Севилья" (2:1), "Барселона" (2:1) ва "Атлетико" (2:0) ва бошқа кучли жамоалар: "Валенсия" (2:1), " “Бетис” (1:0), “Атлетик” (1:0) ва “Реал Сосьедад” (2:0).

Балки, "Реал Мадрид"нинг турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси "Атлетико" ёки "Барселона" эмас, балки "Севилья" бўлгани жамоага янада куч бергандир. Андалусияликлар яхши жамоа, аммо чемпионликка даъвогар эмас. Бу, айниқса, мадридликларга қарши уй учрашувида яққол намоён бўлди. Хулен Лопетеги шогирдлари “қаймоқранглилар”ни чемпионлик учун курашдаги имкониятларини камайтиришга яқин келди, бироқ 2 тўп фарқини йўққа чиқарди ва якунда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ўйиндан сўнг "Реал"нинг чемпион бўлишига ҳеч қандай шубҳа қолмади.

Киритилди: 15:27, 15.05.2022. Ўқилди: 3417 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик