Бугун 11 октябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6250 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Айнтрахт»нинг шонли йўли

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа лигаси / Финал
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

11 йил аввал таркибида Теофанис Гекас, Халил Олтинтўп ва Александер Майер каби футболчилари бўлган «Айнтрахт» сўнгги бор Бундеслигани тарк этганди.

Келгуси мавсумда элитага қайтган жамоа сафида ҳозирги сардор - Себастьян Роде ҳам бўлган. Қуйидаги фактлар Европа Лигаси чемпионига айланган Франкфурт клуби ҳақида.

* Ўша кезлари 20 ёшда бўлган Себастьян Роде учинчи лига вакили «Кикерс Оффенбах» жамоасидан эндигина келганди. Уни жароҳатлар қийнади - майдонда кам кўриниш берди, Бундеслига-2010|2011да бор-йўғи 11та ўйин ўтказди.

* Мавсум-2015|2016да «Айнтрахт» «Нюрнберг»га қарши ўтиш ўйинининг иккинчи бўлимида қуйи лигага тушиб кетишдан қутулиб қолди.

* 2018 йилнинг баҳорида клуб кутилмаганда 30 йил ичидаги илк совринини қўлга киритди - Нико Ковач Германия кубоги финалида «Бавария»ни енгиб, сўнгра Мюнхенга кўчиб ўтди. Умуман олганда, «Айнтрахт» чемпионликдан кўра, кубок баҳсларида омадлироқ чиқмоқда - 5та соврин.

* Мавсум-2018|2019да «Айнтрахт» авжига чиқди: Европа Лигаси гуруҳ босқичидаги барча 6 учрашувда ғалаба қозонди, «Бенфика», «Интер» ва «Лацио» каби клубларни ортда қолдирди - ярим финалда пенальтилар сериясида «Челси»га ютқазди. Ушбу кўрсаткичлардан кейин Лука Йович ва Себастьян Аллерни сотиш орқали яхшигина даромад кўрди. Шунингдек, чемпионатнинг сўнгги тури арафасида ҳам жамоа Чемпионлар Лигаси йўлланмасига даъвогарлик қилди (27 йилликдаги энг яхши натижага эришиш учун бироз омад етишмади).

* Франкфуртликларнинг Германия чемпионатида ишлари юришмаяпти - ягона соврин Бундеслигага асос солинишидан аввал (1959 йилда) қўлга киритилган, сўнгги йилларда эса атиги бир марта 7дан юқори поғонани эгаллашган (ўтган мавсум 5-ўрин). Жорий мавсумда эса жадвалнинг 11-қатори банд этилди. Шунга қарамай, жамоа илк бор Чемпионлар Лигасида қатнашади.

* «Айнтрахт» Европа Лигаси|УЕФА кубогида иккинчи бор зафар қучди - дастлабки муваффақият 42 йил аввал (1980) қайд этилган. Ўшанда ярим финал босқичида тўртта (!) Германия жамоаси қатнашган. Кубокларда эса, аввал айт­ганимиздек, «Айнтрахт»нинг иштироки нисбатан осон кечади. Дастлаб «Бавария» тўсиғидан ўтилди, финалда эса Менхенгладбахнинг «Боруссия»си мағлубиятга учратилди.

* Европа Лигасининг якунланган мавсумида «Айнтрахт» бирор марта ютқазмади, барча 13 учрашувда гол урди. Шу тариқа, «Челси»-2018|2019дан кейин ЕЛда ушбу кўрсаткичга эришган иккинчи клубга айланди.

* Франкфуртликлар ёқимли анъанани давом эттиришди - улар Испанияда ўтказилган еврокубокларда бирор маротаба мағлубиятга учрашмади (сўнгги финал арафасида тўртта ғалаба ва битта дуранг). Энди эса, ушбу мамлакатда бош совринни ўзлариники қилишди.

* Ғалаба келтирган пенальтини Рафаэл Сантос Борре амалга оширди - айнан унинг ўйин пайтида урган голи «Айн-трахт»га ҳисобни тенглаштиришда асқотганди. Бу колумбиялик футболчиларнинг ЕЛ финалларида урган 6-голи бўлди (бунинг учун Радамель Фалькаога ташаккур билдиришса арзийди) - испанлар ҳам айни кўрсаткич қайд этишган. Бошқа ҳеч бир миллат вакиллари бундан кўп гол уришмаган.

* «Айнтрахт» сўнгги 25 йил ичида даража жиҳатидан иккинчи ҳисобланган евросовринни қўлга киритган илк немис клуби бўлди. Қизиғи, охирги марта УЕФА кубоги 1997 йилда Германияга йўл олган - ўшанда «Шальке» муваффақият қозонганди. Ҳозирча УЕФА кубоги|Европа Лигаси финалидаги ғалабалар бўйича Италия, Англия ва Испания вакиллари устун.
****
Финляндиянинг Хелсинки шаҳридаги Олимпия стадионида 10 август куни Европа Суперкубоги доирасида «Реал» ва «Айнтрахт» ўзаро тўқнаш келади. Мадрид клуби Чемпионлар Лигаси ғолиби сифатида иштирок этади. Карло Анчелотти шогирдлари 28 май куни «Ливерпуль» устидан ғалаба қозониб, ЕЧЛ бош совринини қўлга киритди.

«Айнтрахт» эса Европа Лигаси чемпиони ҳисобланади. Немис клуби 18 май куни «Рейнжерс»ни мағлуб этиб, шоҳсупага кўтарилди.

«Айнтрахт» ва «Реал» 1959/60 йилдан бери расмий ўйинларда бир-бирига тўқнаш келмаган эди. Ўшанда «қаймоқранглилар» франкфуртликларни Европа Чемпионлар Кубоги финалида 7:3 ҳисобида мағлубиятга учратган. Учрашувда Альфредо ди Стефано ҳет-трик қайд этган бўлса, Ференс Пушкаш покерга эришган.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 14:10, 03.06.2022. Ўқилди: 1491 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.