Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мбаппе, Мбаппе ва яна Мбаппе. Франция чемпионати якунлари ҳақида қисқача

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Франция чемпионатининг сўнгги мавсуми ҳам одатдаги каби ўтди. “ПСЖ” муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди. Олтин медал учун кураш кескин бўлмаган бўлса-да, Лига 1 ҳам воқеаларга бой бўлди. Қуйида шу ҳақида бироз тўхталамиз!

Чемпион: “ПСЖ”
Чемпионлар лигаси: “ПСЖ”, “Марсель”, “Монако” (“Монако” саралашда қатнашади)
Европа лигаси: “Ренн”
Конференциялар лигаси: “Ницца”
Элитани тарк этганлар: “Сент-Этьен”, “Метц”, “Бордо”
Лига 1га чиққанлар: “Тулуза”, “Аяччо”, “Осер”

Мавсумнинг энг яхши тўпурари

Килиан Мбаппе қаторасига тўртинчи марта Лига 1нинг энг яхши тўпурари бўлди. “ПСЖ” ҳужумчиси якунига етган мавсумда 28 та гол урди. Франциялик футболчини тўпурарлар пойгасида кетма-кет 3 йилдан бери "Монако" ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер таъқиб қилмоқда. Бу сафар унинг ҳисобида 25 та гол бор. Мусса Дембеле (“Лион”) ва Мартин Терье (“Ренн”) кучли учликни якунлашди. Ҳар икки футболчи 21тадан гол уришга эришди. Мбаппе “ПСЖ” ва бутун лиганинг энг яхши тўпурари бўлиб қолмоқда. Бу унинг фаолиятидаги иккинчи энг яхши кўрсаткичдир. Француз 2018/19 йилги мавсумда бу йилгига қараганда кўпроқ гол урган (33).

Мавсумнинг энг яхши ассистенти

Бу кўрсаткич бўйича ҳам Мбаппега тенг келадигани йўқ. “ПСЖ” ҳужумчиси 17 та голли узатмани амалга ошириб, Лига 1нинг энг яхши ассистентига ҳам айланди. Килиан ортида унинг жамоадоши Лионель Месси турибди. Аргентиналик футболчи 14 та голли узатмани амалга оширди. Кучли учликни “Ренн” ярим ҳимоячиси Бенжамин Бурижо 12 та голли узатма билан якунлади. Эслатиб ўтамиз, Мбаппе бу борада фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этди. Франциялик футболчи ҳеч қачон бунчалик кўп голли узатмани амалга оширмаган эди.

“Гол+пас” тизими бўйича энг яхши кўрсаткич

Олдинги натижаларни ҳисобга олсак, “гол+пас” тизимидаги энг яхши футболчи ҳам Мбаппе эканлиги мантиқан тўғри келади. Ҳужумчи мавсум давомида 45 очко (28+17) тўплади. Француз энг яқин таъқибчиси Бен-Йеддердан сезиларли даражада олдинда. "Монако" ҳужумчиси ҳисобида 30 очко бор (25+5). Дастлабки учталикни Дембелени ёпди. "Лион" форварди 25 очко (21+4) тўплади. Мбаппе асосий статистик маълумотлар бўйича Лига 1нинг мутлақ етакчиси. Шундай экан, парижликлар учун шундай футболчини ўз таркибида сақлаб қолиш муҳим эди. Бундан ташқари, Килиан Чемпионлар лигаси ўйинларида 6 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширганини ҳам унутмаслик керак.

Мавсумнинг энг яхши дарвозабони

Вальтер Бенитес ҳақли равишда мавсумнинг энг яхши дарвозабони сифатида тан олинади. "Ницца" дарвозабони "қуруқ" ўйинлар сони бўйича Лига 1 пешқадами бўлиб турибди - 14. Аргентиналик ўз жамоасига Конференциялар лигасига йўлланма олишига ёрдам берди, бу “Ницца” учун яхши натижа. Франция чемпионатидаги “қуруқ” ўйинлар сони бўйича иккинчи ўринни Матц Селс эгаллади. “Страсбург” дарвозабони 13 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Учинчи ўринни Александр Нюбель (“Монако”) ва Предраг Райкович (“Реймс”) бўлишди. Ҳар икки дарвозабон ҳисобида 11тадан "қуруқ" ўйин бор.

Мавсум омадсизлиги

Бу номга "Сент-Этьен"ни лойиқ дейиш мумкин. Франциянинг 10 карра чемпиони учун иккинчи лигага тушиб кетиши — фалокат. “Яшиллар” 18 йил ичида биринчи марта элитани тарк этишди. Айниқса, 3 йил аввал “Сент-Этьен”нинг еврокубокларда иштирок этганини ҳисобга олсак, клуб учун бу катта зарба. Ўтган мавсумда "яшиллар" ёмон мавсум ўтказди, аммо охиригача улар Лига 1да қолиш учун кураш олиб борди. "Сент-Этьен" плей-офф ўйнади ва унда "Осер"га қарши баҳс олиб борди. Ҳар икки ўйин ҳам дуранг билан якунланди, пенальтилар сериясида эса омад яшил рангли жамоадан юз ўгирди. Натижада Франциянинг энг титулли клубларидан бири иккинчи лигада тушиб кетди.

Мавсум трансферлари

Албатта, мавсумнинг асосий трансферлари Серхио Рамос ва Лионель Мессининг “ПСЖ”га ўтгани бўлди. Қолаверса, иккала футболчи ҳам Парижга эркин агент сифатида келган. Бир неча йил олдин испан ва аргентиналик футболчини бир жамоада тасаввур этиб бўлмасди, аммо шунга қарамай, уларнинг йўллари Франция пойтахтида кесишди. Рамоснинг трансферини муваффақиятсиз дейиш мумкин. Бутун мавсум давомида "Реал Мадрид"нинг собиқ сардори барча мусобақаларда бор-йўғи 13 та ўйин ўтказди. Испаниялик футболчи мавсумнинг асосий қисмини жароҳатлардан фориғ бўлиш билан ўтказди. Месси билан ҳам ҳаммаси унчалик яхши эмас. Бир томондан Лига 1да урилган 6 та гол бундай футболчи учун заиф кўрсаткич бўлса, шу билан бирга, аргентиналик футболчи 14 та голли узатма бериб, Лига 1да иккинчи энг яхши ассистентга айланди. Парижда Леога ишонч билдиришмоқда, лекин клуб Рамос билан хайрлашиши мумкин.

Мавсумнинг асосий янгиликлари

Мавсумнинг асосий янгилиги — Мбаппенинг “ПСЖ”да қолиш қарори. Бир йилдан ортиқ давом этган трансфер эртаги мавсум якунида якунланди. Кўпчилик Килианни "Реал"га ўтишига ишонган эди, аммо у "ПСЖ"да қолишга қарор қилгани кўпчиликни ажаблантирди. Французни танлови ҳали узоқ вақт муҳокама қилинади ва кўп нарса Париж клубининг Европа аренасидаги натижаларига боғлиқ бўлади. Мбаппе аллақачон Франция чемпионатининг энг яхши футболчиси эканлигини кўрсатди, аммо бу унинг учун энг юқори чўққи бўладими? Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш парижликлар учун ҳам, Килианнинг ўзи учун ҳам биринчи рақамли мақсад бўлиб қолмоқда. Бунга эришиш мумкинми, бу катта савол. "ПСЖ" ҳар мавсумни янги лойиҳа билан бошлайди, аммо ҳозирча бу ўзини оқламаяпти.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:12, 09.06.2022. Ўқилди: 1957 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик