Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сўнган юлдузнинг сўнмаган умидлари: Эден Азар Испанияда қандай ҳаёт кечирмоқда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эден Азар 2019 йилда «Реал Мадрид» томонидан сотиб олинади. Мана уч йилдирки, футбол ихлосмандлари 31 ёшли ҳужумчининг қайтишини кутмоқда. Аммо Азар «Челси»даги каби юксакликка эриша олмади. Унинг омади келмаяпти. «Қироллик клуби» футболчи учун 88,5 миллион фунт сарфлаганди. Агарда бонуслари билан қўшиб ҳисоблаганда, бу қиймат 100 миллиондан ошиб кетади. Бироқ, бельгиялик юлдуз ЕЧЛ финалида «Ливерпуль»га қарши ҳатто майдонга ҳам туширилмади. Унинг майдондаги иши яхши эмаслиги рост. Аммо майдондан ташқарида ҳаммаси жойида. Қуйида шу ҳақида қисқача сўз боради.

Эден Азар айни дамда ўз оиласи билан Мадрид шаҳридаги ҳашаматли сароймонанд уйда кун кечирмоқда. Ушбу уйнинг нархи қарийб 10 миллион фунтга тенг. Уй «Ла Финка» деб номланувчи мавзега яқин бўлиб, у ерда «Реал»нинг қолган футболчилари истиқомат қилади. Уй испан архитектори Хуакин Торрес томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, ўзининг қора рангли тошли қатлами ва жиҳозланиши билан ажралиб туради.

Ҳашамдор уй ўз ичига олтита ётоқхона ҳамда ўндан ортиқ ваннани олади. Бу шароитларнинг барчаси фақат беш киши: Азар, унинг аёли Наташа ва ўғиллари Яннис, Лео ҳамда Семига хизмат қилади. Собиқ «Челси» футболчисининг уйида бассейн ва тренажор зали ҳам мавжуд. Қулайликлар эса фақат бу билан чекланмайди. Шунингдек, Азарнинг кошонасида сиз, СПА, махсус дам олиш ускуналарига эга хона ва теннис майдончасини учратасиз. Оила кечки пайтлари биргаликда уй кинотеатрида истаган дастурини томоша қилиши мумкин...

Уйнинг нархига яраша замонавий жиҳатлари ҳам анчагина. Бутун бошли уй юқори даражали аниқликда ишлайдиган ва сунъий онг орқали бошқариладиган автоматик тизимга эга. Бу эса яшовчиларга максимал қулайлик яратиб беради. Уйнинг айрим хоналари девори йирик-йирик биллурлар билан безатилган бўлиб, бу нарса хонани ҳеч қандай электр токисиз табиий нурни акслантириш орқали ёритиш имконини беради.
Эден Азар бундай уйни машҳур испан хонандаси, 17 карра «Гремми» мукофоти ғолиби Алехандро Сансдан харид қилганди. Шунга қарамай, бу уй футболчига омад келтирмади. Чунки у асосий жамоаси бўлган «Реал»да муваффақият қозона олмаяпти. Аммо Азар таслим бўлишни ўйлагани йўқ ва олдинга интилмоқда. Хусусан, у ЕЧЛ совринини нишонлаш кечасида «Реал» мухлисларига кейинги мавсум умуман бошқача бўлиши ҳақида ваъда берганди.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 21:17, 13.06.2022. Ўқилди: 4290 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик