Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4578]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2532]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2358]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2028]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1639]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1595]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1524]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1521]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1410]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1374]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Cамвел Бабаян: «Жамоамиз учун ўз майдонимиздаги учрашувлар қийин кечади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаcининг 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “лочинлар” бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Одатдагидек, Самвел Вячеславович ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.  

— Жамоамиз учун ўз майдонимиздаги учрашувлар қийин кечади. Аслида бугун чемпионатдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик. Аммо ғалаба қозона олмадик. Жуда кўп вазиятлар яратдик. Бироқ гол ура олмадик. Бунга эса вазиятлардан фойдалана олмаслик сабаб бўлди. Балки йигитлар айрим ҳолатларда шошқалоққа йўл қўйишгандир, айрим вазиятларда эса маҳорат етишмагандир. Бунинг оқибатида ижобий натижа қайд эта олмадик. Лекин ушбу ўйинга эътироз ҳам билдириб бўлмайди. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Беллашувда тўлиқ устунлик қилдик, аммо омадимиз келмади. Бундай ҳолатлар эса футболда бўлиб туради. Энди яна ишлашда ҳамда олдинга интилишда давом этамиз. Жамоамиз ўйинида ўсиш бор ва эртами-кечми барибир натижа келади. Биз эса астойдил ишлашимиз лозим.

— Зоран Марушич бугун кўплаб қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Марушичнинг жорий мавсум бошидаги спорт формасини йўқотиши сабаби нимада?
— Жисмоний тарафлама Марушичнинг формаси жойида. Бироқ юзага келган қулай вазиятлардан фойдаланишда муаммо бўлаётгани бор гап. Икки-уч марта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Тўғри, ҳужумчи гол уриши керак. У ҳаракат қиляпти. Бироқ дарвозага тўп кирита олмаяпти. Бунга нима сабаб бўлаётганини эса муҳокама қиламиз.

— Балки Зоран Марушичнинг вазиятлардан фойдалана олмаётганига футболчида психологик муаммолар борлиги сабаб бўлаётгандир. Бу борада фикрингиз қандай?
— Фаолиятим аввалида таъкидлаганимдек, Наманганда фақатгина руҳий босимга бардош бера оладиганларгина ўйнай олади. Мухлисларга тўла стадион ўйинга ўз таъсирини ўтказади. Ўйлашимча, бу психология билан боғлиқ эмас. Бу натижа келтиришни жуда ҳам истаганликдан келиб чиқадиган ҳолат бўлиши мумкин. Минглаб мухлислар уйларига мамнун кайфиятда кетишларини жуда хоҳлашдан шу каби ҳолатлар келиб чиқади, деб ўйлайман. Марушич Грузияда мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси бўлган. Айнан шу сабаб, биз уни “Навбаҳор”га олиб келдик. Ўтган мавсум ҳужумчиларимиз деярли гол ура олишмади. Зоран эса вазиятларни якунлашни биладиган ҳужумчи. Балки унга шароитга бироз мослашиш керак бўлаётгандир.

— Охирги ўйинлардан кейин берилаётган саволларга деярли бир хил жавоб бермоқдасиз, яъни, вазиятлардан фойдалана олмаслик, вазиятлардан фойдалана олмаслик... “Навбаҳор” эса “олтин очко”ларни йўқотмоқда. Вазиятлардан фойдалана олмаслик борасида ишлашга кеч бўлмадими? Жамоани биринчи давранинг охирги икки турида сафарда жуда қийин ўйинлар кутиб турибди. Таркибдаги айрим футболчиларни  алмаштириш вақти келмадими?
— Вазиятлардан фойдалана олмаслик устида ишлаш ҳеч қачон кеч бўлмайди. Бундан ташқари, биз бу масала устида ҳар доим ишлаймиз. “Олтин очко”ларга келсак, биз ҳам қимматли очколарни йўқотаётганимизни тушуниб турибмиз. Футболчиларни алиштириш, жамоага янги ўйинчиларни олиб келиш борасида гапирадиган бўлсак, мен ҳам жамоа таркибини кучайтиришни истаган бўлардим. Бизда буни амалга ошириш учун яна бир ой бор. Жамоани кучайтиришда, ҳужум чизиғига кўпроқ эътибор қаратамиз. Жамоада селекция ишлари давом этмоқда.

— Азимжон Аҳмедовнинг жароҳати борми?
— Айни вақтда Азимжон Аҳмедовда жароҳат йўқ. Аммо “Локомотив”га қарши ўтказилган назорат ўйинида унда жисмоний тарафдан бироз муаммо юзага келди. Ҳозир Аҳмедов тикланиш жараёнида.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:09, 22.06.2022. Ўқилди: 2014 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик