Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Андижон» дарвозабони: «Клубимиз ва Суперлига жамоалари ўртасидаги фарқ катта эмас»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Андижон” клубининг Тошкентдаги тайёргарлик жараёни режа асосида давом эттирилмоқда. Футболчилар мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришяпти.

Жамоанинг ишончли дарвозабонларидан бири Элдор Адҳамов тайёргарлик ва ўртоқлик учрашувлари борасида ўз фикрларини билдирди.
 
— Аввало, “Металлург” жамоасига қарши ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бунақа учрашувлар натижа учун ўйналмайди, - дея гап бошлади, Адҳамов. - Жисмоний оғир юкламалардан сўнг аста-секин майдонда шуғулланишни бошладик. Бу Тошкентда йиғин бошлаганимиздан кейинги биринчи ўртоқлик учрашуви бўлди. Бундай баҳсда камчиликлар кўзга ташланиши табиий ҳол эди. Боз устига аралаш таркиб ўйнади. Ҳамма футболчилар бир таймдан ўйнади. Мана шунақа учрашувлар орқали олдинги спорт формамизни тиклаб борамиз. Асосийси, бу каби беллашувлар хатоларни кўриб олиш мақсадида ўтказилади. Натижадан мутлақо фожеа ясаш керак эмас.

— Жамоанинг ёзги йиғини кўнгилдагидек ўтяптими?
— Биринчи йиғинимизни тоғда ўтказиб, жисмоний тайёргарлик устида ишладик. Тошкентда техник-тактик ва тўп билан муомала қилиш бўйича ўз устимизда меҳнат қиляпмиз. Барчаси режа бўйича кетяпти. Мана шундай учрашувлар ва машғулотлар орқали спорт формамизни аста-секин тиклаб борамиз. Расмий баҳсгача тайёр бўламиз.

— Суперлига билан про лига клублари ўзаро беллашганда фарқ қанчалик, деб ўйлайсиз?
— Қолган жамоаларда қанақа билмадиму, лекин айнан бизнинг клуб билан солиштирганда фарқ катта эмас. “Металлург” билан баҳснинг биринчи бўлимида кўриндики, керак пайтда устунлик ҳам қилдик. Иккинчи бўлимда ўзимизни хатоларимиз эвазига голлар ўтказдик ва йигитлар жисмоний юкламалар билан ўйнаётгани эвазига бироз толиқиб қолишди. Таркибимиздаги аксарият футболчилар яхши савияда. Деярли фарқ билинмаяпти.

— Хизматингизга бошқа клублардан ҳам қизиқишлар бўлдими?
— Бир-иккита жамоалар қизиқиш билдиришди. Аммо мен “Андижон”да қолиб жамоани Суперлигага қайтариш йўлида ёрдам беришни хоҳлайман.
 
— Августдан мавсумнинг қолган қисми давом эттирилади. Бутун эътибор шунга қаратилган. Нима кутяпсиз?
— Жамоамизга янги футболчилар келишни бошлади. Мана, Суҳроб Бердиев қўшилди. Яна бир-иккита ижрочилар қўшилса ажаб эмас. Биз спорт формамизни тиклаб боряпмиз. Худо хоҳласа, мавсумнинг иккинчи қисмига ҳар томонлама кучаямиз. Оптимал формага қайтишимизга 100 фоиз ишонаман. Бизда барчаси ўз вақтида бошланди. Юқорида айтдим, тайёргарликнинг биринчи босқичида жисмоний юкламалар олдик, иккинчи йиғинда техник тарафлама ишлаяпмиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ўртоқлик ўйини билан расмий ўйин бошқа-бошқа. Биз янада кучаямиз ва ҳаммаси яхши бўлади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 11:14, 23.07.2022. Ўқилди: 1286 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик