Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Скамакка тўғри танловга қўл урди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Скамакка «ПСЖ» ўрнига «Вест Хэм»га ўтди

"Вест Хэм" сўнгги йилларда Италиянинг энг яхши иқтидорларидан бирини ўз сафига қўшиб олди. "Сассуоло"нинг 23 ёшли ҳужумчиси Жанлука Скамакка инглизларга деярли 30 миллион фунт стерлингга тушди. Италиялик футболчи яна бир мавсумга узайтириш ҳуқуқи билан 5 йилга шартнома имзолади.

Бу Дэвид Мойес жамоасининг ёздаги иккинчи йирик трансфери: тахминан бир ой олдин 26 ёшли ҳимоячи Найеф Агерд «Ренн»дан сотиб олинганди. Аммо Скамакканинг трансфер жараёни анча кўп эътиборни тортди. Чунки июль ойи давомида "ПСЖ" ва клуб маслаҳатчиси Луис Кампос йигитчани анчадан бери таъқиб қилишганди.

“Жанлука билан қизиқаётган клублар кўп. "Вест Хэм" 40 миллион евро, "ПСЖ" эса 35 миллион евро таклиф қилди. Бонуслар борасида ҳам бироз фарқлар бор. Ҳозирча ҳеч ким билан келишув йўқ”, - дейди “Сассуоло” директори Жованни Карневали.

Ой ўрталарида Sky Sport Italia инсайдерни эълон қилди - Скамакка Францияга имкон қадар яқин, Жанлуканинг агенти эса футболчининг келажакдаги маошини клуб билан муҳокама қилмоқда. Бир-икки кундан кейин бунга раддия чиқди - "Сассуоло" камида 50 миллион талаб қилмоқда. Парижликлар келишувдан бош тортишди, аммо тез орада италияликлар талабларни пасайтирди. "Вест Хэм" бу вазиятдаги имкониятларни ушлаб қолди. Инглизлар бундан жуда хурсанд эдилар - узоқ вақт давомида мега-талантлар уларга қизиқмай келаётган эди. Тақдимот маросимида Скамакка ҳар доим Премьер-лигада ўйнашни орзу қилганини эслади. Ҳеч қандай махсус нарса йўқдек туюлди, клуб ёш италиялик шарафига чиройли видеони нашр этди.

Тақдимотда футболчининг фамилиясини ўзлаштириш анча қийин бўлди: Skamacca SkaMMakuга айланди. Бу твиттердаги юзлаб ҳазилларга сабаб бўлди. Скамакка алоҳида эътиборга лойиқ футболчи. У 196 см бўйга эга. Биринчи марта ўн йил олдин газетада кўриниш берган эди, ўшанда 13 ёшда бўлган, тенгдошлари фонида Жанлука ўз вақтида Лукакуга ўхшарди. Катта футболга йўлланма италиялик учун осон бўлмади ва у футбол ўйнашни нолдан ўрганганини айтди - шунинг учун энди у кучга эмас, техникага асосланади. Бу эса ҳимоячиларга унчалик ёрдам бермаяпти: ўтган йили Жанлука 16 та гол урган.

Рақиб хатога йўл қўйгудек бўлса, Жанлукани тўхтатиб қолиш қийин. Бундай ҳолларда у максимал даражада вазиятлардан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади. Ҳимоячилар буни тушунишади ва иккинчи тўпларда ундан узоқлашадилар”, дейди жамоадоши Давиде Фраттези. Аввалига чемпионатдаги 16 та гол бундай мақтовга унчалик жиддий сабаб эмасдек туюлса-да, бир жиҳати бор. Мавсум бошида мураббий Алессио Диониси Жанлукани заҳирада қолдирди ва шу сабабли у мавсум давомида рақибларидан ортда қолиб кетди. Бироқ кучга тўлиб қайтди. А Сериянинг ҳар бир дақиқасида, пенальтиларни ҳисобга олмаганда, Скамакка гол уриш борасида Лаутаро Мартинес ва Чиро Иммобиледан ортда қолган холос.
Кўпчилик ҳали фамилиясини ҳам ўрганмаган йигит учун яхши мавсум ўтди дейиш мумкин.

Киритилди: 22:52, 28.07.2022. Ўқилди: 1165 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик