"ПСЖ" бош мураббийи Кристоф Галтье жамоа чемпионат ўйинларини мағлубиятсиз якунлашни мақсад қилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
"Бундай нарса йўқ. Бу маълумот ёлғон. Балки футболчилардан бири кийиниш хонасида шундай дегандир, лекин ҳеч бир менежер ёки мураббий бу ҳақда гапирмаган.
Мутахассис, шунингдек, ҳужумчи Килиан Мбаппенинг "Лилль" билан ўйиннинг (7:1) 8-сониясида урган голи ҳақида ҳам гапирди.
“Мен футболчиларимга ҳурмат бажо келтирмоқчиман. Бундай голни бошқа кўрмаймиз. Лекин Испания ва Германия чемпионатларига қарасангиз, шундай гол урадиган жамоаларни учратишингиз мумкин. Бу ҳафтада 2-3 та шундай гол кўрдик.
U19 жамоамизни қайд этиб ўтмоқчиман - улар "Зальцбург"га қарши ўйинда жуда кўп гол уришди", - деди Галтье Amazon'га.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).