Бугун 4 июль, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 03.07.2025 20:00
      • Шўртан
      • 1:2
      • Қизилқум
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Машъал 14 15
12 Хоразм 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

04/07 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
04/07 20:00 Сурхон - Бухоро
05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Испания – финалда! Роналдуга эса навбат етмади...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Плей-офф финаллари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Донецкдаги "Донбасс-Арена"да Испания ва Португалия терма жамоалари ўртасида Евро-2012 нинг дастлабки ярим финали ўтказилди. Учрашувда пенальтилар сериясига кўра испанлар кейинги тўрт йилда ўтган икки йирик турнирдагидек яна финалга йўл олишди.

Испания яна финалда. Сўнгги йирик турнирларнинг финалларига мунтазам равишда йўл олаётган испанларга қойил қолмай илож йўқ. Испания кетма-кет уч маротаба Европа ва жаҳон чемпионати финалига йўл олган тарихдаги илк терма жамоага айланишди. Бу оддий натижа эмас. Улар иштирокидаги сўнгги иккита ўйинни зерикарли бўлди деганлар, албатта ораамизда йўқ эмас. Шундай бўлсада, бу ўйинларда улар рақибларидан кўра яхшироқ ҳаракат қилишгани, кўп жиҳатларда устунлик қилишгани ҳақиқат.

Бугунги ўйинни ҳам мазкур ЕВРОнинг энг зерикарли ўйинларидан бири бўлишига деярли шубҳа қолмаганди. Аммо, асосий вақтнинг сўнгги 10 дақиқасида ва қўшимча 30 дақиқанинг деярли барчасида испанлар ўйин тизгинини бутунлай ўзгартириб юборишнинг уддасидан чиқишди.

90 дақиқа вақт давомида Руи Патрисиу қўриқлаётган дарвоза сатҳига бир маротаба ҳам зарба йўллай олмаган испанлар, қўшимча вақтда ўйин тақдирини ҳал этишгаа жуда яқин турган эдилар. Аммо бир вазиятда Иньестанинг зарбасини Руи Патрисиу қайтарган бўлса, қолган вазиятларда "Қизил Фурия"га бироз омад ва аниқлик етишмади.

Ўйин эса пенальтилар сериясигача боришига кўпчиликда шубҳа йўқ эди. Шундай ҳам бўлди.

Пеналти тепишда деярли адашмайдиган Хаби Алонсонинг зарбасини португалияликлар дарвозабони қайтарганида, кўпчиликнинг ҳаёлидан испанлар финалдан қуруқ қолди деган фикр ўтган бўлиши табиий. Аммо Икер Касильяс дарҳол барчасини ўз жойига туширди ва Алонсодан кейин пенальти тепишга шайланган Моутиньонинг зарбасини қайтарди.

Бу ёғига эса асаблар жанги. Бу жангда эса, тажрибалироқ ва маҳоратлироқ йигитларнинг  қўли баланд келди. Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Бруно Алвешни Криштиану Роналду ҳали анчагача эслаб юрса керак. "Зенит" ҳимоячиси, пенальтилар сериясида энг сўнгги, бешинчи зарбани тепишга тайёр турган Ронлдунинг умидини чиппакка чиқарди. Сеск Фабрегас эса Испанияни кетма-кет иккинчи финалга олиб чиқди.

ЕВРО-2012. ЯРИМ ФИНАЛ
ПОРТУГАЛИЯ – ИСПАНИЯ 0:0 
Пенальтилар серияси бўйича — 2:4
Португалия: Патрисиу, Жоау Перейра, Пепе, Алвеш, Куэнтрау, Велозу (Куштодиу, 106), Мейрелеш (Варела, 113), Моутинью, Нани, Роналду, Угу Алмейда (Оливейра, 81).
Испания: Касильяс, Арбелоа, Пике, Рамос, Альба, Бускетс, Хави (Педро, 87), Алонсо, Сильва (Навас, 60), Иньеста, Негредо (Фабрегас, 54).
Пенальтилар серияси:
0:0 – Хаби Алонсо (ноаниқ)
0:0 – Жоау Моутинью (ноаниқ)
0:1 – Иньеста (аниқ)
1:1 – Пепе (аниқ)
1:2 – Херард Пике (аниқ)
2:2 – Нани (аниқ)
2:3 – Серхио Рамос (аниқ)
2:3 – Бруно Алвеш (ноаниқ)
2:4 – Фабрегас (аниқ)
Огоҳлантиришлар: Рамос (40), Коэнтрау (45), Бускетс (60), Пепе (61), Жоау Перейра (64), Арбелоа (83), Алвеш (86), Велозу (90), Алонсо (113). 
Бош ҳакам: Жунайд Чақир (туркия)
27 июнь, «Донбасс-Арена». 48000 томошабин

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:30, 28.06.2012. Ўқилди: 7080 марта. Фикрлар: 41 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.