Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биз билмаган камтар клублар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Миллионлар ўйини аталмиш футбол олами шу қадар бепоёнки, унинг 1-рақамли спорт тури сифатида эътироф этилиши хусусида баҳслашиш ортиқча.

Футбол жамиятидаги клубларнинг сон-саноғи йўқ, ҳисоби. Қуйида sports.ru сайтининг tribuna блоги маълумотлари асосида катта лигалар ташқарисига саёҳат уюштириб, кўпчилик эътиборидан четда қолаётган баъзи нотаниш клублар ва улардаги қойилмақом муҳит ҳақида алоҳида тўхталишни лозим топдик. Демак, диққат марказимизда - Чехия, Англия ва Германиянинг «митти» клублари.

«Слован Вельвари» (Вельвари, Чехия). Вельвари - Ўрта Чехия ўлкасининг Кладно туманида жойлашган мўъжаз шаҳарча. Унда 3000дан сал кўпроқ аҳоли истиқомат қилади. Шаҳарча Прагадан атиги 25 км. узоқликда, пойтахтнинг шимоли-ғарбий томонида жойлашган. Маҳаллий «Слован Вельвари» клуби эса шу йил 103 ёшга тўлди. Жамоа бир асрдан кўпроқ давр ичида ўзига яраша юксак натижаларга ҳам эришган. «Вельвари»нинг ёшлар жамоаси 1962-1966 йиллар оралиғида ҳудудий чемпионатда қатнашган ва ўша даврдаги ёшлар лигаси йўлланмасини ютишга уриниб кўрган. Иккинчи ёрқин натижаси сифатида катталар жамоасининг 1977 йилдан эътиборан ҳудудий чемпионатда 2 мавсум қатнашганини келтириш мумкин. «Слован Вельвари»нинг 2007|2008 йиллар мавсуми Марказий Чехия чемпионатига қайтгани учинчи муваффақият сифатида эътироф этилганди. Ҳозирда «Вельвери» тизимида 5та ёшлар ва 2та катталар жамоаси фаолият юритмоқда. Асосий жамоа - 4-дивизион аъзоси. Хўш, стадионидаги муҳит қандай? Аъло! Кичик аренада мухлисларга гўшт ва сабзавотлардан тайёрланган ўта хушбўй, мазали қайноқ колбасалар мунтазир. Шунингдек, салқин ичимликлар ҳам бор.

«Прествич Хейс» (Прествич, Англия). Очиғи, Англиянинг қуйи лигалари кўпинча эътибордан четда қолади, гарчи улар ажойиботларга тўла бўлсада. «Прествич Хейс» - Катта Манчестернинг Прествич шаҳарчасидаги яримпрофессионал клуб. У узоқ 1938 йили маҳаллий ўқувчилар ташаббуси билан ташкил этилган. Жамоа босқичма-босқич Бери лигасидан Жануби-Шарқий Ланкашир дивизионига кўтарилган ва 1960-1961, 1964 йилларда чемпионлик унвонини қўлга киритган. «Прествич Хейс» шунингдек, 1967 йили Питер Гилмор раҳбарлигида ҳаваскорлар ўртасида нуфузли Ланкашир кубоги соҳибига айланган. Айни пайт эса Шимоли-Ғарб графликлари лигаси Олий дивизиони (9 Д)да иштирок этмоқда. Лига таркибида шунингдек, Шимол биринчи дивизиони (10 Д) ва Жануб биринчи дивизиони (10 Д) ҳам бор.

«Брауншвейг» (Хельголанд, Германия). Бир тасаввур қилинг: туман қоплаган бўм-бўш кўчада шамолдан чайқала-чайқала кетяпсиз, ёнингизда эса мўъжазгина орол ва унда қисилиб қолган тюленлар галаси. Радиокарнай товуши ва денгиз қушларининг чуғур-чуғури вақти-вақти билан сукунатни бузиб туради. Онда-сонда учраб турадиган одамлар сизга танишдек кўринадилар. Атрофни зулмат қоплагач, ҳар 10 сонияда осмонда маёқ нурлари ўтиб туради. Бу қандайдир ажабтовур туш эмас, Хельголанд ороли манзараси. Орол Наполеон босқинчиликлари, биринчи ва иккинчи жаҳон урушларига гувоҳ бўлган. Айниқса, сўнгги уруш даври британияликлар оролни босиб олиб, уни полигонга айлантиришган ва мунтазам равишда бомбардимон қилишган, Гитлернинг барча ўқ-дори захираларини портлатиб юборишганди. Натижада тарихдаги энг йирик портлаш юз берган. Хельголанд - Германия таркибидаги ягона орол. Бу ер Эльба дарёсининг қуйилиш жойидан 62 километр, Шлезвиг-Гольштейн федерал ҳудуди соҳилидан 40 километ узоқликда жойлашган очиқ денгиздаги чиройли гўша. Оролнинг асосий қадамжолари - қизил қоялар ва Lange Anna бўртиғи. Албатта, тюленлар ороли ҳам. Қизил қоялар олуш ва кайра номли денгиз қушлари измида. Жарликка яқин бориб, уларнинг балиқ овлаш маҳоратини бемалол кузатиш мумкин. Оролнинг спорт ҳаётига тўхталсак, уни «Брауншвейг» ПСК (полиция спорт клуби) бошқаради. Ассоциация 21та бўлимдан иборат. Оролдан асосан буюк дзюдочилар етишиб чиқишган. Лекин футбол мавқеи ҳам чакки эмас. 1952 йили «Браун­швейг» қуйи Саксония учинчи ҳаваскорлар лигасига ўтказилган. Лекин орадан 2 йил ўтгач, яна ўз ўрнига қайтарилган ва ҳанузгача қуйи лигадаги фаолиятини давом эттирмоқда.

«Уайтхок» (Уайтхок, Англия). Яна туманли ўлкага қайтамиз. Навбатдаги манзил - Брайтон яқинидаги Уайтхок ҳудуди. Шаҳарча номи билан юритиладиган клуб Жануби-Шар­қий дивизион (Д 7)да қатнашади. Шарқий Брайтон-паркда 3126 кишига мўлжалланган шинам стадион бор. «Қирғийлар» лақабли жамоанинг анъанавий ранглари - қизил ва оқ. «Уайтхок» 2010 йилга қадар  ҳеч қачон графлик лигасидан юқорига чиқмаганди. Кейин 4 мавсумда 3 марта юқорилаб, Жанубий конференция аъзосига айланди. Клубнинг шиори ҳам ўта жаранг­дор: «Муҳаббат, тинчлик, ирқчилик ва зўравонликка эса ўрин йўқ». Клуб тамойилига кўра, стадионда дарвозабон билан қўл бериб саломлашиш ва елкасига уриб, унга далда бериш мумкин. 

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 18:28, 30.09.2022. Ўқилди: 1838 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик