Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6187]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5115]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3519]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2592]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2150]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2099]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2052]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2034]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [1989]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [1964]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Манчестер Сити” академиясидан чиққан юлдузларга назар ташлаймиз

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Манчестер Сити" ҳақида гапирганда, биринчи навбатда клуб қайси футболчилар билан шартнома имзолагани ва трансфер бозорига қанча маблағ сарфлагани эътиборни тортади. Шу билан бирга, кўплаб таниқли футболчилар шаклланган "шаҳарликлар" академиясига кам одам эътибор беради. Келинг, бугун "Манчестер Сити" академиясидан етишиб чиққан юлдузлар ҳақида гаплашамниз.

Шон Райт-Филипс

Лондонда туғилган ва "Арсенал" афсонаси Иан Райтнинг ўғли Шон "канонирлар" билан ҳеч қандай боғлиқ тарафи йўқ. Райт-Филипс ўзининг футбол йўлини “Ноттингем Форестда” бошлади, шундан сўнг у “Манчестер Сити” академиясига кўчиб ўтди. Собиқ футболчи 12 йилни "шаҳарликлар" тизимида ўтказди. У 4 марта “Манчестер Сити”нинг энг яхши ёш футболчиси унвонига сазовор бўлган ва бу совринни асосий таркибда бир марта олган. 2005 йилнинг ёзида Райт-Филипс 31,5 миллион евро эвазига "Челси"га ўтди. "Кўклар" билан биргаликда Шон Англия чемпиони бўлди, мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, шундан сўнг у "шаҳарликлар"га қайтди. Унинг фаолияти, шунингдек, “ҚПР”, “Нью-Йорк Ред Буллз”, “Аризона Юнайтед” ва “Феникс Райзинг”ни ўз ичига олган.

Даниэл Старриж

Старриж "Челси" ва "Ливерпул"да ўйнагани билан машҳур. Бу клубларнинг ҳар бири билан ҳужумчи Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, бироқ унинг учун катта футболга йўл “Манчестер Сити” академиясидан бошланди. Тўғри, Даниэлнинг "шаҳарликлар" таркибидаги даврини муваффақиятли деб бўлмайди. У "Манчестер Сити"да атиги 32та ўйин ўтказган. "Челси" ва "Ливерпул"даги ўйинлар Старриж учун яна-да муваффақиятли бўлди, гарчи бу клубларнинг ҳар бири уни ижарага олган эди. Шундан сўнг футболчи фаолиятида Туркиянинг "Трабзонспор" ва Австралиянинг "Перт Глори" клублари ўйнаган. У июл ойидан бери эркин агент ҳисобланади.

Майк Ричардс

Ричардсни “Манчестер Сити” фахрийси деб ҳисоблаш мумкин. Собиқ ҳимоячи “шаҳарликлар” тизимида 13 йилни ўтказди - 2001 йилдан 2014 йилгача. 2014 йилда инглиз футболчиси "Фиорентина"га ижара асосида йўл олди, шундан сўнг эркин агент сифатида "Астон Вилла"га ўтди. У ерда у 2019 йилда фаолиятини якунлади. Ричардс ўз клубида яхши вақтларни кўрди, гарчи у сўнгги мавсумларда кам ўйнаган бўлса-да. "Манчестер Сити" билан биргаликда собиқ футболчи Англия чемпиони бўлди, мамлакат кубоги ва Лига кубогини қўлга киритди.

Каспер Шмейхель

Петер Шмейхель 8 йил давомида "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ҳимоя қилди ва фаолиятининг сўнгги йилини "Манчестер Сити"да ўтказди. "Манчестер Юнайтед" билан муносабатлари узоқроқ бўлганига қарамай, унинг ўғли “шаҳарликлар” академиясини битирган. Бироқ Каспер “Сити”да энг яхши даврни ўтказмади. У ижара асосида кўп саёҳат қилди ва жамоа сафида бор-йўғи 10 та ўйин ўтказди, чунки Жо Харт билан рақобатда ғалаба қозона олмади. Шмейхел фаолиятининг энг яхши даврини “Лестер”да ўтказди. "Тулкилар" билан бирга даниялик иккинчи дивизион аъзосидан Англия чемпионлигигача етиб борди. Ҳозир 35 ёшли дарвозабон "Ницца"да ўйнамоқда.

Киран Трипьер

Трипьер 9 ёшида “Манчестер Сити” академиясига келиб қўшилган. Киран бир неча бор ижарага берилди ва жамоага Англиянинг ёшлар кубогини ютишда ёрдам берди, лекин ҳеч қачон асосий жамоада ўйнамаган. Шу билан бирга, футболчининг карераси муваффақиятсиз ривожланмоқда, дейиш мумкин эмас. "Манчестер Сити"ни тарк этгач, Трипьер "Тоттенхэм" билан Чемпионлар лигаси финалига чиқди ва "Атлетико Мадрид" билан Испания чемпионига айланди. 32 ёшли ҳимоячи ҳозирда "Ньюкасл Юнайтед"да ўйнайди. Тажрибали ҳимоячи мураббий Эдди Хоу билан биргаликда кўп йиллик муваффақиятсизликдан сўнг “магпилар”нинг яхшиланишига ёрдам бермоқда.

Жейдон Санчо

Трипьер каби Санчо ҳам “Манчестер Сити” асосий жамоасида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. Тўғри, Жейдон клубда анча кам вақт ўтказди, атиги 2 йил. Дортмунднинг “Боруссия” клуби уни “шаҳарликлар”дан 21 миллион еврога сотиб олган ва ёш вингерга эътибор қаратган. 4 йилдан сўнг Санчо Манчестерга қайтди, аммо "Сити"га эмас. 2021 йилнинг июлида “Манчестер Юнайтед” футболчини “асаларилар”дан 85 миллион еврога сотиб олганди. "Олд Траффорд"даги биринчи мавсум Жейдон учун унчалик муваффақиятли бўлмади. У бу мавсумда яхшироқ ҳаракат қилмоқда, аммо қанот ҳужумчисининг асосий ўйинлари ҳали олдинда.

Фил Фоден

Фоден "Манчестер Сити"нинг сўнгги йиллардаги энг ёрқин тарбияланувчисидир. Футболчи 2009 йилдан бери клуб тизимида. У жамоадаги илк дебютини 17 ёшида қилган. 22 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирда тўрт карра Англия чемпиони, тўрт карра Лига кубоги соҳиби, икки карра Суперкубок ва Англия кубоги соҳиби. Бундан ташқари, у икки марта АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси унвонига сазовор бўлган. Футболчини “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва унинг собиқ ёрдамчиси Микель Артета кашф қилган. Артета англияликни чексиз салоҳиятга эга футболчи деб билади. Ким билади, балки улар яна бирга ишлашар.

Киритилди: 12:11, 04.10.2022. Ўқилди: 4894 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.