Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1946 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: «Навбаҳор» яна ўзбек футболидаги топ-даражага қайтди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлиганинг сўнгги 26-туридан ўрин олган “Навбаҳор” — АГМК (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Одатдагидек, Самвел Вячеславович ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Барчага хайрли кеч. Бугун бизни қизиқарли беллашув кутаётганди. Мазкур ўйинда биздан яхши, ҳужумкор ўйин кутган инсонларнинг истакларини амалга ошириб, чемпионат етакчиларидан бирини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик. Мухлисларимизни ғалаба, йигитларни эса чиройли ўйин билан табриклайман. Бу йилги мавсум юртимиз футболи тарихидаги энг қизиқарли чемпионат бўлди. Барча жамоалар сўнгги тургача босим остида ўйнади. Бунақаси олдин ҳеч қачон бўлмаганди. Балки бу “Навбаҳор”нинг қайта туғилишидир?  Жамоамиз яна ўзбек футболидаги топ-даражага қайтди. Мухлисларни кумуш медаль, Ўзбекистон кубоги финали, Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмаси билан табриклайман.

Жамоамиз ўйинларини таҳлил қилган ҳолда, яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, биз бундан ортиғига ҳам лойиқ эдик, аввало, кубок баҳсларида. Афсуски, кубок финалида рақибга ҳеч қайси жиҳатда ютқазмасдан, совринни қўлдан чиқардик. “Насаф” кичик лаҳзада муваффақиятга эриша олди.

Чемпионликка ҳам “Навбаҳор” барчадан кўра муносиброқ эди. Боиси, жамоадаги деярли барча нарсани янгилай олдик. Мухлислар омили, ўйинга бўлган қизиқиш ошди. Наманганликлар футбол учун қаттиқ қайғуришади. Бу ердагилар футболни ривожлантириш учун катта меҳнат қилишяпти, ёшлар ва ўсмирлар футболига эътибор ошмоқда.

Мухлисларга хурсандчилик улашиш ниятида эдик. Демак, бизга нимадир етишмади. Балки ресурслар камлик қилгандир. Чунки биз икки фронтда курашдик. Чемпионат тугашига 3 та тур қолганида, Ўзбекистон кубоги финалида ўйнадик. Албатта, бундай пайтда бор кучни биллур совринни қўлга киритишга сарфладик. Бундан ташқари,“Сўғдиёна”га қарши кечган ярим финал ўйини қўшимча бўлимларга ҳам бориб, катта кучни олди. Бу эса финал ўйинига ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

“Пахтакор”ни чемпионлик билан табриклайман. Ушбу жамоа вакиллари бизнинг финал ўйинимизни телевизор орқали томоша қилишди. Боиси, биз “Пахтакор”ни турнирдан чиқариб юборгандик. Бироқ, кучли жамоа финалда адолатсиз тарзда мағлубиятга учради. Биз мавсумни муносиб тарзда якунлашимиз лозим эди.

Барча йигитларга раҳмат айтаман, улар керакли кучни топиб, сўнгги тургача барчани ҳаяжонда ушлаб тура олишди. Бекободда оғир ўйин бўлди. Шунингдек, Cуперлигада “жон сақлаб қолиш”га интилган “Локомотив” майдонидаги беллашув ҳам анча қийин кечди. Бугун ҳам сўнгги 3-4 йил давомида етакчилардан бири бўлган, сифатли ўйин кўрсатаётган рақиб устидан ғалаба қозондик.

Шогирдларимга яна бир марта ўз миннатдорчилигимни билдираман. Футболчилар ҳозирги ҳурматдан ортиғига лойиқлар. Чунки улар ҳеч кимни уялтириб қўйишмади. Шу сабабли, йигитларга яхши шароитлар яратиб берилди.

Ўзбекистон кубоги финалидан кейинги мағлубиятдан сўнг, шогирдларим кейинги ўйинларда тикланиш  учун ўзларида куч топиб, сўнгги 3 та баҳсда ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди. Рақибимиз эса бунинг уддасидан чиқа олмади. Бу уларнинг натижаларида ҳам акс этди.  

Таъкидлаш жоизки, бу йил ёшларимизга ҳам эътибор беришга ҳаракат қилдик. Мавсум якуни олдидан бўлган учрашувда Наманган вилояти ҳокими ҳам ёшларимизни мақтаб ўтди. Ёш футболчиларимиз жорий мавсумда ғолиб ва совринлар сафидан жой олишди. Бугунги баҳсда эса жамоамиз таркибида  16 ёшли футболчи дебют қилди  ҳамда бу ҳам яхши фактор.

“Навбаҳор”нинг келажаги буюк. Клубдагилар барча жиҳатларга эътибор беришмоқда. Бугун ва эртага жамоа шарафини ҳимоя қилиш учун майдонга тушадиган ёшлар жуда кўп. Якунланган мавсум оғир ўтди. Бир қатор сайтларнинг журналистлари билан учрашмоқчиман, уларга айтар гапларим бор. Биздек иштиёққа тўла жамоани жаҳлини чиқариш учун кўп нарсаларни тўқиб чиқаришди. Ушбу мавсумда “Навбаҳор”да бирорта ўткинчи ўйин бўлмади. Ҳа, биз деярли барча етакчиларни мағлубиятга учратдик. Бироқ, жамоамизга турнир жадвалининг қуйи ўринларида бораётган жамоалар муаммо туғдиришди. Балки икки ёки уч гол бизни чемпионликдан айирган бўлиши мумкин. Оғриқлими? Йўқ! Бундай чемпионат ҳаммага керак. Барча жамоалар сўнгги дақиқаларгача курашиб, ўйнаши керак. “Навбаҳор” фактори эса ўзбек футболининг ривожига ҳисса қўшди, дея оламан. Футбол мамлакатимизда яна қадрлана бошлади. Бу жуда муҳим. Бу кейинчалик ҳам давом этишини истардим. Бабаян борми ёки йўқми, фарқи йўқ. Бугун йигитлар билан яратган тарихимиз кейин ҳам давом этишини истайман. Бу ўзбек футболининг ривожига туртки бўлади. Бу эртага ўзбек футболида ўйнайдиган ёшларнинг иқтидори очилишига сабаб бўлади.

— Ушбу мавсумда “Навбаҳор”нинг энг заиф нуқтаси чап қанот ҳимояси бўлди. Бу ҳақдаги фикрингиз қандай?

— Фикрингиз тўғри. Шунчаки бизда икки фронтда курашиш учун ресурс етишмади. Чунки биз бироз бошқача футбол намойиш қилдик. Бунга сабаб бор. Чунки биз Голбанни ҳимоя марказидан ўнг қанотга кўчирдик. Игорга раҳмат айтаман, у барқарор мавсумни ўтказди. Гарчи ўзига ноқулай бўлса-да, қўлидан келганча ўзини намойиш эта олди.

Шунингдек, мавсум давомида кадрлар муаммоси бўлди, бу жароҳатлар билан боғлиқ. Қаранг, бугун захирамиздан икки нафар 16 ёшли футболчи жой олди. Яна бир қанча ёшларимиз бор. Мавсум давомида позицион камчиликлар бўлган жойларимиз бор. Буни шунчаки ҳал қилиш керак. Ушбу мавсум якунланди ва кейингиси учун тайёргарликни бошлаймиз. Айтганингиздек, чап қанотни кучайтирамиз, бошқаларини ҳам. Чунки келаси мавсумда уч фронтда курашни бошлаймиз. Шу сабабли, маҳоратли футболчилар керак. Журналистлар билан мавсум бошида учрашганимда, асосий мақсадимиз, ОЧЛга чиқиш эканлигини айтгандим. Асосий вазифа бажарилди. Худо хоҳласа, ОЧЛ ўйинларини ушбу стадионга олиб келамиз. “Навбаҳор” бунга ҳақли. Қолган масалалар эса йўл-йўлакай ҳал қилинади. Биз босқичма-босқич ривожландик, сўнгги 7 учрашувни ажойиб тарзда ўтказдик. Ўйиндан-ўйинга жамоа “очилиб” борди. Сўнгги тургача чемпион номини аниқлаб бўлмайдиган даражага олиб келдик. Бундай ҳолатни барча орзу қилади. Мана нима учун ишлашимиз керак?

Келаси мавсумда бундай бўлмайди. Фақатгина чап қанот эмас, жамоамизда барчаси кучли бўлади. Биз сўнгги бир неча йил давомида бир таркиб билан ўйнаётган жамоаларга қарши курашдик. Бугун чемпион бўлган “Пахтакор”, сўнгги йиллар давомида  асосий таркиб ўзагини сақлаб қолишга эришди. “Насаф” борасида ҳам шундай фикр билдириш мумкин. Биз эса улар билан жанг олиб бордик. Баъзида омадимиз келмади.

— Жорий мавсумда маҳаллий ёш футболчиларимиз асосий таркибга киришга қийналишди. Сизнингча, бунинг сабаби нимада?

— Ёшлар учун қишда йиғинлар ташкил қилинди. Ҳеч нима сунъий бўлмаслиги, барчаси табиий бўлиши шарт. Бугун Музаффар Муминов майдонга тушди, у жамоанинг келажаги. Эртага Искандеров кетса, ўрнига у ўйнайди. У маҳаллий футболчимиз. Олдинги баҳсларда ёш футболчи Асадбек Жўрабоев майдонга тушиб, яхши ўйин намойиш этган ҳолда, жамоамизга анча фойда келтирганди. Барчаси тўғри йўналишда давом этмоқда. Бугун якунланган мавсумда илк марта бир ўйинда 3 та гол урдик. Ресурслар камлиги учун кўплаб беллашувларда кичик ҳисобларда ғалаба қозондик. Асосий жамоа билан ишлаётган ёш футболчилар гуруҳи бор. Улар келаси йили жамоа билан йиғинларда қатнашишади. Насиб қилса, асосий таркибда майдонга тушишади.

— Келажакдаги режаларингиз...

— Жорий мавсум ўртасида имзоланган шартномам бор. Менинг бир қизиқ принципим бор — қаерда бўлсам ҳам жамоам чемпионлик учун курашади. Шу сабабли, клуб раҳбарлари ушбу вазифани амалга ошишида қаттиқ ҳаракат қилишди. Кейинги мавсумларда ҳам шундай вазифа бўлсагина, шартномамга содиқ қоламан. Футболчиларни жамоага таклиф қилиш, олиб келиш борасида менда ҳеч қандай муаммо йўқ. Аммо шуниси борки, буниси жуда муҳим. Мен хурсанд бўляпманми, демак, мухлисларни ҳам хурсанд қилишим керак. Шу мавсумнинг ўзидаёқ асосий вазифани бажариб, Ўзбекистон кубоги ва  чемпионлик унвонин  қўлга киритишимиз ҳам мумкин эди. Бунинг амалга ошишига бир қадам қолганди. Демак, мухлислар олдида қарзимиз қолиб кетди. Шу сабабли ваъда бераманки, жамоамиз мухлислари ҳали кўп хурсанд бўлишади.

— Деярли барча мураббийлар “Навбаҳор”да фаолият юритишни хоҳлашади, худди овга чиққандек. Бу иштиёқ бошқаларга қандай келади?

— Таъкидлаш жоизки, фаолиятимни “Навбаҳор”да бошлаганман. Ўзбек футболининг байроқдори бўлган  “Навбаҳор” раҳбариятида ишлаб, мураббийларга ҳам ёрдам берганман. Ўтган мавсумда жамоа  10-ўринга тушиб қолиб, қийин ҳолатда қолганлиги боис, ҳолатни яхшилаш талаб этиларди. Ўшанда “Навбаҳор” мухлислар эътиборидан ҳам четда қолаётганди. Менинг вазифам эса жамоани олдинги ҳолатига қайтариш бўлди. Бу ерда 25 ёшлигимда ишлаганман. Устозим Виктор Жалилов. Ажойиб футболчилар билан фаолият юритганман, омадим келган дейишим мумкин. Ҳозир ҳам устозим ёнимда. Шу сабабли, шунчаки олдинги қувончни яна Наманганга қайтаришни истадим.

— Жамшид Искандеров ҳужумчиларни ажойиб тарзда тўп билан таъминламоқда. Жамшиднинг ажойиб паслари ва зарбалари бор. Балки уни ҳужумда синаб кўриш керакдир?

— Бу фикрингизга қўшилмайман. Искандеров ҳужумчига хос бўлган гавдага эга эмас. Жамшид — жамоавий футболчи. Тушундингиз-а? Бундай футболчиларнинг атрофида ўйин қурилади. Айни дамда у чемпионатнинг энг яхши футболчиларидан. Музокаралар вақтида Искандеровни Жанубий Кореядан қайтаришдан олдин унга “Навбаҳор”нинг брендини қайтариш, шунингдек, терма жамоа учун лойиқ футболчи эканлигини исботлаши кераклигини айтдим. Айни пайтда мухлислар ва мутахассислар кўришяптики, Жамшид ҳозир энг иқтидорлиларидан бири. Шомуродов, Шукуров, Машарипов савиясидаги футболчи. Искандеров ўз позициясида ўйнаб, жорий мавсумда “Навбаҳор”нинг ўйинларига анча завқ олиб кирди.

Баъзи мухлислар шунчаки Искандеровнинг ўйинини томоша қилиш учун ҳам келишди. Бу ҳам аниқ факт.

— Ўзбекистон кубогининг ярим финалидаги “Сўғдиёна”га қарши кечган ўйиндаги пенальтилар сериясида илк зарбани Рустам Ашурматов берди. Бу мураббийлар кўрсатмасимиди ёки футболчининг ташаббусими?

— Фаолиятимда жуда кўп пенальтилар серияси бўлган. Миллий терма жамоада, “Пахтакор”да. 2004 йилги Осиё кубогида ярим финалга чиқишимиз мумкин эди. Ҳамдўстлик кубогида шу фактор билан бир неча ўйинларни бой берганмиз. Бунинг учун нима қилиш керак? Шу сабабли, бундай баҳслардан олдин пенальтилар бобида ишлаш керак. “Пахтакор” билан 2007 йили пенальтилар сериясида ғолиб бўлиб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритганимиздан кейин бу борада кўп ишлай бошладик ва Ҳамдўстлик кубогида ҳам зафар қучдик. Ҳар бир футболчи пенальтини қандай тепиш кераклигини аниқ билиши керак. Барчага буни бўлиб бердик. Агарда “Насаф” билан бўлган ўйинни ҳам пенальтилар сериясига олиб борганимизда, финалда аниқ ютган бўлардик.

— “Металлург” билан бўлган баҳсда футболчилар шунчаки касал бўлишлари ҳам мумкин эди. Нима сабабли, ўша баҳсда жамоа ёзги либосларда майдонга тушди?

— Либоснинг ичидан кийиладиган махсус майкалар бор. Кимдир буни кийди, кимдир йўқ. Биз экстремал вазиятга тушиб қолдик, бундан ташқари, майдон ҳолати ҳам панд берди. Шу сабабли, барчаси характерга боғлиқ бўлиб қолди.

Йигитлар ўша беллашувда мардлик, характер, жамоавий руҳни намойиш этган ҳолда, зафар қучишга муваффқ бўлишди.  

— Кўплаб мухлислар жамоа ютганидан кейин майдонни ўпишингизга ҳавас қилишади. Сўнгги ғалабалар давомида биз буни кўрмадик. Бунинг сабаби нимада?

— Баъзи ўйинлар шунчаки финалга тенг бўлади. Масалан, иккинчи давра бошида “Насаф”га қарши кечган баҳс шундай беллашувлар қаторида эди. Ажойиб майдон ва стадион. Ҳиссиётлар сабабли, кейинги ҳаракатларимни бошқара олмай қолдим.

Бугун эса мавсум якуни. Балки кўп нарса эмоцияларга бой тарзда ўтмагандир. Шундай бўлса-да, ушбу ажойиб майдонда катта натижаларга эришиб, биргаликда қўлга киритган натижалар учун мухлислар билан хурсанд бўлдим.

Сўзим якунида яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, бу йилги мавсумда “Навбаҳор”нинг асосий таркиби ўзагини ташкил қилган барча футболчилар таркибда қолишади ва жамоамиз шарафини келаси мавсумда ҳам ҳимоя қилишади. Улар билан оғзаки келишувимиз бор.

Остон Ўрунов борасида тўхталадиган бўлсам, у айни пайтда эркин агент ва Остон билан гаплашишга ҳаракат қиламиз.              

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:20, 13.11.2022. Ўқилди: 2422 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.