Расман! Шаҳбоз Жўрабеков – “Навбаҳор” футболчиси!
Маҳоратли ҳимоячи Шаҳбоз Жўрабеков "Навбаҳор" билан 2 йиллик шартнома имзолади. Жўрабеков 1997 йил 2 февралда Жиззах шаҳрида туғилган.
Футболчилик фаолиятини 2014 йили “Сўғдиёна”да бошлаб, 2022 йилги мавсум якунига қадар мазкур жамоада ўйнади.
Шаҳбоз Жўрабеков якунланган мавсумда жиззахликлар таркибида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ҳолда, 5 та голга ассистентлик қилган.
Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 20:18, 21.12.2022. Ўқилди: 2255 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар