"Анжи" бош мураббийи Гус Хиддинк Европа лигасида "Витесс"га қарши жавоб учрашуви олдидан жамоаларни таққослади.
- Сизнинг назарингизда жуда ҳам бой хўжайинлари бор бўлган клублар ўртасидаги тўқнашувда одатдагидан ташқари бирон нарса сезиладими?
- Бу хўжайиннинг жамоага қандай ёндашувига боғлиқ. Агар жамоа унинг учун ўйинчоқ бўладиган бўлса, бу ёмон. Бундай ёндашув селекция сиёсатида акс этади. Фақат юлдузлар жалб қилинади, бунинг устига 30дан ошганларини. "Витесс" ва "Анжи" хўжайинлари бошқача ёндашмоқдалар. Албатта, таниқли футболчилар ҳам жалб этилмоқда. "Витесс" ўз-ўзини реклама қилишга интилмайди, "Анжи" ҳам. Бизнинг янги стадионимиз бўлади, футбол академияси ҳам қурилмоқда. Балки, бу кенг оммага маълум эмасдир, аммо катта ишлар бажарилмоқда.
- Голландияда "Анжи"нинг пуллари ҳақида кўп гапиририлиши сизнинг асабингизга тегмайдими?
- Бундай дея олмайман. Мен баъзи газеталарни ўқишга ҳаракат қиламан, аммо бутун матбуотни кузата олмайман. Бу саволга фикрларимни олдинги жавобимда билдирдим. Мен ўзгаришлар содир бўлаётганини кўряпман. Президентимизни пули қанча, мен билмайман, бировнинг чўнтагига қарамайман. Аммо унинг бир қанча рубллари борлиги маълум.
Катта пулларга келсак, бугун ўқиб гувоҳи бўлдимки, голланд футболига ҳам катта молиявий оқимлар ҳам кириб келмоқда экан.Ҳаммаси уларни қандай ишлатишга боғлиқ.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).