Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 11 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 11 16
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон 1-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Камерун U-17 терма жамоасига чақирилган 21 нафар футболчи таркибдан четлаштирилди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Камерун U-17 терма жамоаси йиғинига чақирилган 21 нафар футболчи таркибдан четлаштирилди.

Ўйинчилар асл ёшини аниқлаш бўйича ўтказилган тиббий тест натижаларидан сўнг шундай қарорга келинди. Ҳа, Камерун футболида яна ёш «кесиш»га доир катта жанжал: ўсмирлар термасига жалб этилган аксарият йигитлар туғилган вақтни тасдиқлаш тестидан ўтолмадилар.

Камерун футбол федерацияси маълумотига кўра, Африка чемпионати саралаши учун U-17 термасига жалб этилган 30 нафар футболчидан нақ 21 нафари асл ёшни тасдиқлаш учун зарур саналган МРТ-тестларидан ўтолмади. Энди натижаси ижобий чиқмаган ўйинчилар ўрни бошқа ўсмирлар билан тўлдирилади. «Бу Fecafoot (Камерун футбол федерацияси) президенти томонидан берилган қатъий кўрсатмалар самарасидир. Мақсад - ўтмишда Камерун футболи олий органи обрўсига путур етказган фуқаролик ҳужжатларини қалбакилаштириш иллатини батамом йўқотиш. Fecafoot соҳага алоқадор барча-барчани ёш тоифалари қоидаларига қатъий амал қилиш зарурлиги хусусида яна бир бора жиддий огоҳлантиради», - дейилди миллий федерациянинг бу борадаги баёнотида.

Камерун футбол федерация­си футболчилар ҳужжатини қалбакилаштириш ва бу борадаги фирибгарлик (баъзида бир футболчи ҳужжати билан бошқаси майдонга тушиши ҳам мумкин) масаласига ўтган йилнинг ёзидаёқ жиддий эътибор қарата бошлади. Шундан буён 8та клубнинг 44 нафар футболчиси шубҳа остига олинди ва Fecafoot қўмитаси томонидан сўроққа чақирилди. Бу ишларнинг тепасида Камерун футболини бошқараётган машҳур Самуэль Это~О турибди. Ҳа, вақтида Европада катта обрў орттирган собиқ ҳужумчи миллий федерация бошқарувини қўлга олиши билан аввало, шу иллатга барҳам бериш учун жиддий кураш бошлади. Тўғри, ҳозирча ҳаракатлар самараси унча сезилаётгани йўқ.

Қизиқ, асл ёш қандай аниқланади? 18 ёшдан ошмаган шахслар ёшини МРТ-тестлари ёки қўл суяги рентгени ёрдамида аниқлаш имкони бор. Жараёнда суяк ривожланиши ва унинг тузилишига эътибор қаратилади. Шу ор­қали инсоннинг биологик ўсиш даражаси бўйича хулоса чиқариш имкони бор. Шифокорлар гуруҳи текширув давомида рентген тасвирини таҳлил қилиш баробарида шахснинг қайси ёш гуруҳи меъёрига тўғри келишини аниқлайди ва барча маълумотларни ўзаро таққослайди. 18 ёшдан ошган одамлар ёши эса  клавикула рентгенографияси воситасида аниқланади. Тўғри, бу тажриба юқори радиация таъсири туфайли зарарлидир. Ёшни яна тишлар ва суяклар таҳлили билан ҳам тахминан белгилаш мумкин, аммо охирги вариантда ҳали стандартлашган баҳолаш усули йўқ.

Умуман олганда, Африка футболи ёшни «кесиш»га боғлиқ можаролар билан танилган аллақачон. Бунга ёрқин мисолларни етарлича келтириш мумкин:

*** ФИФА 1989 йилиёқ Нигерия ёшлар жамоасини халқаро турнирдан четлаштирганди. Бунга жамоа таркибидаги 3 нафар футболчининг туғилган санаси аввалги турнир - Олимпиада-88да кўрсатилганига мувофиқ келмагани сабаб бўлган.

*** Камерунлик ҳимоячи Тоби Мимбо туғилган санасини бир неча марта ўзгартирган. Узоқ вақт Параг­вай клубларида ўйнаган футболчи у ерда ёш билан боғлиқ фирибгарликка эҳтиёж сезмаган. 1996 йили эса Мимбо  Туркиянинг «Генчлербирлиги» жамоаси сафига янги ҳужжат билан қўшилади. Унда Тобининг 1974 йил 30 июнь кунида туғилгани қайд этилганди. Ваҳоланки, футболчи аслида 10 йил олдин дунёга келган. Мимбо 1998 йилги Африка кубогида эса 1970 йили туғилган футболчи сифатида қатнашади.

*** Гамбиялик Юсуф Яффа тарихи ҳам жуда қизиқ. Бу футболчи 2014 йилдан буён «Милан», «Болонья» ва «Айнтрахт» ёшлар жамоаларида ўйнади. 2015 йили эса Яффа ҳужжатларда кўрсатилганидан нақ 9 ёш катта эканлиги ошкор бўлди. Яъни Юсуф 1996 йилда эмас, 1987 йилда туғилган экан.

*** 2019 йили Гвинея термаси 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ЖЧдан четлаштирилди. Ўшанда жамоанинг икки футболчиси ёшга боғлиқ фирибгарлик ишлатганликда айбланган эди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:45, 21.01.2023. Ўқилди: 1312 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик