Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба.

      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • 3:0
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • 0:2
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • 2:4
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • 0:0
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:0
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 10 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Динамо 11 11
13 Сурхон 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шомуродовда вариантлар бисёр. Элдорнинг танлови қандай бўлади?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 2017 йилнинг ёзини эслайсизми? Элдор Шомуродов ростовликлар билан шартнома имзолаганди. Бир неча йилдан сўнг футболчи "Рома"да пайдо бўлиши ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаганди.  

"Ростов"да Карпин ва мураббийлар штабида футболчи ўзини тўлиқ намоён қила олди ва 2019 йилга келиб РПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланди. Европа клублари скаутлари "сариқ-кўклар" ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ёрқин футболчисига эътибор қаратишди. 2020 йилда "Ростов" Шомуродовни Италиянинг "Женоа" клубига 7,5 миллион еврога сотиб юборганди.

Биринчи ойлар Элдор учун ҳақиқий синов эди. Ҳужумчи гол ура олмади, жароҳати сабаб бир қанча учрашувларни ўтказиб юборди. Шомуродовни ҳамма ҳам танқид қилди:

“Футболчи майдонда фойда келтира олмайди. Ҳар бир ўйинда учта тегиниш, максимал. Генуя клуби хатога йўл қўйди ва "Ростов" бу трансфердан катта фойда кўрди", - деб ёзади Италия ОАВ.

А Серияда дебютидан икки ой ўтгач, Элдор биринчи голни киритишга муваффақ бўлди. Яна бир неча ой ўтди ва Элдор Италия футболига мослашди. Шомуродов оддий ўзбек футболчисидан "Женоа"нинг умидига айланди.

Барча ОАВ ҳужумчининг техникаси, нафис ўйин услуби, тўп назорати ва, албатта, голларига қойил қолди. Улар унчалик кўп бўлмасада, уларнинг барчаси муҳим эди. 2020/2021 йилги мавсумда Элдор 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди. Италияликлар ҳайрат билан бирга, кейинги мавсумда ҳам ҳужумчидан кўпроқ гол уришга умид қилишди.

ШОМУРОДОВНИНГ ИТАЛИЯДАГИ ЭРТАГИ 

2021 йилнинг ёзи ҳақиқатан ҳам Шомуродов учун ажойиб бўлди. Бу ҳазил эмас - Жозе Моуриньонинг ўзи "Рома"га Шомуродовни сотиб олиш шартини қўйди.

Маълум бўлишича, Моуриньо Элдорни анчадан бери кузатиб юрган. 2019 йилдаёқ португалиялик мураббий футболчини Осиё Кубогида пайқаб қолганди. Моуриньо ёш ва иқтидорли футболчини жамоасида кўришни истади. 2021 йилда португалияликга ҳужумчи керак эди. Унинг танлови "Женоа"нинг энг яхши ҳужумчиси эди.

Шомуродов бир қарашда "Рома"нинг услубига жуда мос тушади. Унинг прессингда ишлаши мураббийни ҳам, бутун А Серияни ҳам ҳайратда қолдиришдан тўхтамади. Ахир, Элдор Генуядаги голларнинг аксариятини айнан рақибларига бўлган босими эвазига урганди.

Жозе Моуриньо ҳужумчилар билан қандай ишлашни билади. У уларга зарба бериш учун позицияларни танлашни, тўғри ҳаракат қилишни, ўз вақтида тезлик олишини, ўйлашни ва яратишни ўргатади. Меҳнаткаш Элдор аввалига бу вазифаларни қойиллатди ва тезда "Спешл"нинг севимлисига айланди.

Кейинчалик Элдорнинг рухиятини танқид қилган Жозе форвардга ишончи сўнди. Баҳорда эса Элдор ҳам захира ўриндиғида қолиб кетаётгани учун ўзгаришларга тайёрланаётганига шама қилди.

Мавсум оралиғида Моуриньо Шомуродовдан қутулиш учун фурсат қидираётгани ҳақида гаплар тинмади. Мураббий Пауло Дибалани жамоага чақирди. Умуман олганда, "Рома" ёзда янги келганлар билан яхши ўйнади. Элдор эса захира ўриндиқларининг доимий аъзоси бўлиб қолди. Бу мавсумда у А Серияда бор-йўғи 115 дақиқани майдонда ўтказди.

Ёзда "Рома" футболчи учун вариантлар қидираётган эди. Биз "Болонья" ёки "Торино"нинг ижара таклифлари ҳақида ёздик. Аммо трансфер амалга ошмади. Декабр ойидан бошлаб ҳужумчига "Сампдория", "Фиорентина", "Торино", "Кремонезе", "Удинезе" клублари қизиқиш билдиришди. "Рома" эса Элдорга 10 миллион евро нарх белгилади.

Элдор Шомуродовда қанақа вариантлар бор?

ИТАЛИЯ

Бир қарашда Шомуродовнинг, масалан, "Торино" ёки "Кремонезе"га ўтиши унинг орқага ташлаган қадами бўлиб кўринади. Аммо вазиятга реал кўз билан қараганда бу одатий хол 27 ёшли форвард кучли жамоада доимий заҳирада қоладиган футболчи. Европада бу кўринишдаги ҳар қандай иқтидор ўзига янги жамоа излайди ва кучсизроқ жамоа таркибига бориб қўшилишдан қўрқмайди. 

Кузда Шомуродов Валерий Карпиндан нима қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат сўради. Негаки, айнан Карпин Ростовда футболчини кашф қилиб, Генуяга юборган.

"Шомуродовнинг қайси клубга ўтиши муҳим эмас. Унинг ёшида сиз доимо майдонга тушишингиз керак. Бу профессионал футболчининг гуллаган даври. Асосийси, ўйин амалиёти. Бу мен Элдорга берган маслаҳатим”, — деди Валерий Карпин ноябрь ойида Россия терма жамоаси ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан сўнг.

"Торино" ҳозирча Шомуродовга энг яққол даъвогар бўлиб турибди. Клуб футболчини ижарага олишга тайёр. "Рома" мажбурий сотиб олиш бандини талаб қилмоқда, чунки Моуриньо жамоасида ҳужумчилар сони етарли.

"Торино"нинг Шомуродовга бир нечта плюс томонлари бор. РПЛнинг икки собиқ футболчиси Алексей Миранчук ва Никола Влашич Турин клубида тўп сурмоқда. Иккала футболчи ҳам хорватиялик мураббий Иван Юрич тизимига жуда мос тушади. Юрич бу трансфер билан тўғри иш қиляпти, ҳужум чизиғида жамоада бир-бирга яқин триони тўплаяпти. Ўйинчилар бир хил тилда (рус тилида) гаплашишади, шунинг учун майдондаги ўйинчиларнинг ўзаро бир-бирини тушуниши юқори бўлади.

"Торино" ва Юричнинг услуби ҳам Шомуродовга мос келади. Жамоа А Серияда қаттиқ прессингда ўйин кўрсатмоқда. Ҳужумдаги босим туринликлар жамоаси учун жуда мухим. Юрик классик итальян футболини немис футболи билан бирлаштирди. Кўпчилик Туринликлар ҳимоявий футболни афзал кўради, деб ҳисоблайди. Аммо  бундай эмас. "Торино" ҳужумкор ҳаракатлар сони бўйича А Серияда иккинчи ўринда. Менимча, Шомуродов учун "Торино" ва Иван Юрич ўзини яна кўрсатиши ва ўзига бўлган ишончини қайтариши учун энг зўр вариант.

Анчадан бери  Шомуродовга "Фиорентина" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Душан Влаҳович кетганидан кейин "бинафшаранглилар" ҳужумларни якунлашда катта муаммоларга дуч келишмоқда. Шомуродов тўпни ушлай олади, уни ушлаб туради, мувозанат ва ўйинни назорат қила олади. "Фиорентина"га ўз имкониятларини голга айлантириш учун айнан шу нарса этишмаяпти.

 Ҳужумчимизни Кремонда ҳам кутишмоқда. Қизиғи, клуб ҳам худди Элдор каби қайта тикланишга муҳтож. А Серияда 20-ўрин, етти очко, бирорта ҳам лига ўйинида ғалаба қозонмади, мураббийни ишдан бўшатди ва зудлик билан янги мутахассис Давид Баллардинини бошқарувга олиб келди.

Бош мураббий, албатта, мухлисларни ҳеч бўлмаганда натижа билан хурсанд қилишга, жамоани тубсизликдан олиб чиқишга шошилмоқда. Шомуродов бу вазиятда ҳам қутқарувчи ролини ўйнаб "Кремонезе" B Cерияга тушиб кетишининг олдини олиши мумкин.

ИСПАНИЯ

Элдор Шомуродов Испанияга ҳам кўчиб ўтиши мумкин. Бразилиялик Роналдога тегишли "Вальядолид" клуби ҳужумчига жуда муҳтож. "Оқ-бинафшаранглилар" сўнгги тўртта ўйинда мағлуб бўлишди ва Ла Лигада 17-ўринга тушиб кетишди. Жамоа ўйин кўрсаткичлари бўйича мавсумдаги энг паст натижалардан бирини қайд этди – 17 учрашувда атиги 13 та гол. Сегундага қайтишни истамайдиган жамоага дархол ҳужумчи керак. Нега Шомуродов Испанияга Роналдога тегишли жамоага бормаслиги керак, шунингдек, икки карра жаҳон чемпиони ва футбол юлдузи билан танишганини фарзандларига, невараларига айтиш имконига ҳам эга бўлади.

ФРАНЦИЯ

Сўнгги янгиликларга қараганда, ҳужумчи хизматларига Франциянинг "Лилль" клуби қизиқиш билдирмоқда. Эҳтимол, бу жуда яхши клубдан тушаётган таклифдир. Зеро, бу мавсумда "Лилль" унчалик ёмон кўринмаяпти. Клуб ҳозир Лига 1 турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда. Албатта, улар еврокубоклар зонасига киришга интилишади. Бош мураббий Хосе Фонтега нафақат ҳимояда, балки ҳужум чизиғида ҳам кучли футболчилар етишмаяпти.

Январь ойидаёқ "Лилль" вингер Тимоти Веа билан хайрлашиши мумкин эди. Бу эса жамоани янада кучсизлантиради. Бу эса Элдор учун имконият. Тўғри, футболчининг янги мамлакатга мослашиши билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Элдорнинг имкониятлари кўп. Асосийси, тўғри танлов қилиш ва ўз ўйини билан мухлисларини хурсанд қилиши керак. 

Миржалол Пардабоев таржимаси. 

Манба: www.football24.ru
Киритилди: 23:20, 23.01.2023. Ўқилди: 9207 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик