Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Tata Steel Chess-2023». Ягона мағлубият Абдусатторовни 2-ўринга тушириб қўйди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess-2023" турнири деярли якунига етди.

Ушбу мусобақада илк марта қатнашган Нодирбек Абдусатторов "Мастерс" гуруҳида ажойиб иштирок этди. У дастлабки турларданоқ пешқадамлар сафида борди ҳамда 5-турда Магнус Карлсенни мағлуб этгач, пешқадамга айланди. Нодирбек сўнгги турга қадар пешқадамликни қўлдан бермади.

Бугун ҳамюртимиз мезбон спортчи Йорден ван Фореестга қарши оқ доналарда ўйнади. Абдусатторов ғалаба учун ўйнади, аммо ўйин ўрталарида йўл қўйилган 2та хато туфайли устунликни қўлдан чиқариб юборди ва ютқазди. Ўзбекистонлик спортчи турнирни 8 очко билан якунлади.

Нидерландиклик бошқа шахматчи Аниш Гири эса бельгиялик Ричард Раппортни мағлуб этиб, очколар бўйича Абдусатторовдан ўтиб кетди — 8,5 очко. Натижада Гири ўз юртида ўтказилган турнирда чемпионликни қўлга киритди.

Магнус Карлсен сўнгги турда ҳиндистонлик Эригаиси Аржунга қарши ўйнади ва ғалаба қозонди. Норвегиялик шахматчи ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 8,0 тага етказди. Қўшимча коэффициентлар бўйича Абдусатторов Карлсендан юқори туради ва турнирни кумуш билан якунлади.

Шахматчи

Балл

Рейтинги

Коэф.

1

Аниш Гири

8.5 / 13

2764

54

2

Нодирбек Абдусаторов

8 / 13

2713

51.25

3

Магнус Карлсен

8 / 13

2859

48

4

Со Уэсли

7,5 / 13

2760

47

5

Фабиано Каруано

7 / 13

2766

43.75

6

Пархам Мақсудлу

7 / 13

2719

42.5

7

Левон Аронян

6.5 / 13

2735

40.75

8

Ричард Раппорт

6.5 / 13

2740

37.75

9

Праггнанандҳаа

6 / 13

2684

38.25

10

Йорден ван Фореест

6 / 13

2681

38

11

Лижен Динг

5.5 / 13

2811

34.5

12

Гукеш Доммаражу

5.5 / 13

2725

34.5

13

Винсент Кеймер

5 / 13

2696

32

14

Эригаиси Аржун

4 / 13

2722

25.75

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:49, 29.01.2023. Ўқилди: 3134 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.