Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [7351]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [3057]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2855]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2843]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2826]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [2065]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1935]

«Барселона» Альваресга «Манчестер Сити»дан муқобил топди [1731]

Флик "Барселона"ни пасайишдан ким олиб чиқишини билади [1628]

"Барселона"да кечиккан ўйинчиларни жамоадан четлатиш тўхтатилди, аммо бу футболчиларга қимматга тушади [1503]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Насонов: «Шацких мураббий сифатида футболчилардан ҳужумкорликни талаб қилади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Cобиқ футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Украиналик ҳимоячи Александр Насонов ўтган мавсум "Пахтакор" клубида фаолият олиб борди. Футболчи Тошкент жамоаси ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, "шерлар"га ҳозирда Киевнинг “Динамо” клуби собиқ ҳужумчиси Максим Шацких устозлик қилмоқда.

— Сиз ўтган мавсумда "Пахтакор" билан мамлакат чемпиони бўлдингиз. Ғолиблик ҳақидаги таассуротларингизни айтиб беринг.
— Таассуротлар жуда кучли. Мен илк бор мамлакат чемпиони бўлдим, кўз-ёшларимни тия олмадим. Бу мен учун ҳақиқий ютуқ эди.

— Ўзбекистон чемпионатида рақобат қай даражада? Унвонни қўлга киритиш қийин бўлдими?
— Ҳаммаси охирги турда ҳал бўлди. Чемпионлик учун асосан 3 та жамоа курашди. Биргина хато ҳамма нарсани ҳал қилиши мумкинлигини билар эдик. Ўзбекистон Суперлигасида деярли ҳамма  клубларнинг кучлари тенг эди. Ҳамма рақиблар билан жуда қийин ўйин ўтказдик, айниқса, охирги ўринда бораётган жамоалар билан. Шу билан бирга деярли ҳар турда сенсациялар қайд этилди. "Пахтакор" ҳаммани асабийлаштирувчи жамоага ҳам айланган эди. Клубга мослашиш унча қийин болмади, худди "Динамо" ва "Шахтёр"дагидек. Суперлигада деярли барча клублар биздан очко тортиб олишга ҳаракат қилди, барчасида ўзига хос мотивация бор. Шу боис чемпионликни қўлга киритиш бир мунча қийинроқ бўлди.

— Ўзбекистонда стадионларга мухлисларнинг ташрифи ҳақида нималар дея оласиз?
— Марказий учрашувларга кўплаб мухлислар ташриф буюради. Агар дербиларда ўйнасак, стадион деярли тўлади, аутсайдерлар билан баҳсларда эса, трибунада 100 тача мухлис бўлади. "Навбаҳор" билан Тошкентдаги ва Намангандаги ўйнларда эса атмосфера анча бошқача, айниқса Наманганда маҳаллий мухлислар ўз клубларини қўллаб-қувватлаш учун келишади.

— Украина ҳамда Ўзбекистон чемпионатларининг савиясини солиштирса оласизми?
— Агар ўтган йили Украина Премьер-лигасида ўйнаганимда солиштирсам бўларди. Лекин иккинчи лигада ўйнаганим сабаб икки давлат Олий лигасини солиштириш менимча нотўғри. Украина Премьер лигасида рақобат анча кучли. Тезкор ва техникали футболчилар нисбатан кўпроқ. Назаримда Украина чемпионати жамоалари ўйин тактикаси ва ташкилий жиҳатдан бироз кучли.

— "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких қўл оситдаги фаолиятингизни қай даражада баҳолайсиз?
— Унинг раҳбарлигидаги фаолиятимдан кўплаб таассуротлар қолди. Максим Александрович рақиб майдоннинг ўзига тегишли томонидан силжимаслиги учун ҳужумкор футболни талаб қиларди. Ҳар бир ўйиндан олдин у бизга мана бундай кўрсатма берган: "Биринчи бўлимда иккита-учта гол уриб, сўнгра озроқ дам олинг". Лекин ҳар доим ҳам бундай бўлавермасди".

— "Пахтакор" яна бир мавсум фаолият олиб бориш имконияти бормиди?
— Менимча йўқ эди. "Пахтакор" билан шартномам тугади ва уни узайтириш таклифи берилмади. Молиявий нуқтаи назардан ҳамма нарса ўз жойида эди, маошлар вақтида тўланди. Лекин, билишимча клубда кичик муаммолар бор — ҳомий, норасмий маълумотларга кўра маблағни қисқартирган.

— Ўзбекистон кундалик ҳаётида сизни нима ҳайратда қолдирди?
— Менга у ерлик одамлар ўзига хос бўлиб кўринди. Эҳтимол, бироз дангасадек. Лекин бошқа тарафларма олсак — жуда меҳрибон. Ўзбекистон Осиё қитъасида жойлашган ҳамда бу мамлакат ҳали ҳам Европадан бироз орқада экани сезилади —  машиналар, дўконлар бўйича. Бирор бир маҳсулотни Европанинг бошқа давлартларидан импорт қилиш имкони йўқ. Ҳамма нарса асосан, Россиядан келтирилади.

— Ўзбекистонда Украинадаги урушни кузатиб боришадими?
— Кўришяпти, лекин фақат Россия телеканалларини кўрсатишади, у ердаги барча рус тилида сўзловчилар томоша қилади, кейин эса нима дейишаётганини ўзим тушуниб оламан. Бир куни таксида кетаётган эдим, ҳайдовчи менинг украиналик эканлигимни билиб, Украинада фақат нацистлар яшаигини айтди. Шунда унга эътироз билдириб, бизда ҳеч қандай нацистлар яшамайди дедим.

Киритилди: 21:08, 20.02.2023. Ўқилди: 2467 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.