Бугун 30 июль, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналду ва Месси ўртасидаги кураш ҳали олдинда! Тарихдаги энг яхши тўпурар ким бўлади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лионель Месси фаолиятидаги 800-голини урди. Бу Аргентина ва Панама ўртасидаги ўйинда содир бўлди. У Криштиану Роналдуни таъқиб қилмоқда. Португалиялик - футбол тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади - 830 та гол. Криштиану Лихтенштейн билан ўйинда дубл қайд этди ва аргентиналикдан устунликни оширди. Келинг, IFFHS версиясига кўра жаҳон футболи тарихидаги энг яхши 5 нафар тўпурарлар рўйхатини кўриб чиқамиз.

5. Ференс Пушкаш, 729 та гол

Венгер футболчиси бутун фаолиятини "Ҳонвед" ва "Реал"да ўтказган. Ференс Пушкаш ўз уйида бешта чемпионликни қўлга киритган, Испанияда 10та соврин. Ҳужумчи Венгрия лигаси (тўрт марта), Ла лигада (тўрт марта), еврокубокларда (уч марта) тўпурарга айланди. Пушкаш терма жамоа (84 гол) ва “Ҳонвед” (378) тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

4. Ромарио, 755 та гол

Ромарио ўзи ўйнаган барча лигаларда тўпурар бўлган: етти марта Кариока лигасида, уч марта Нидерландия чемпионати ва Бразилия чемпионатида. Бир марта Ла лигада. 1994 йилда Ромарио жаҳон чемпионлигини қўлга киритди ва энг яхши футболчи сифатида тан олинди. Кейин ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси бўлди.

3. Пеле, 762 гол / 1283 гол

Пеле Бразилия терма жамоаси сафида 77 та гол урган, бироқ Неймар бу кўрсаткич бўйича ундан ўзиб кетиш арафасида, бу эса “ПСЖ” ҳужумчисини ўз мамлакати тарихидаги энг яхши тўпурарга айлантиради. Уч карра жаҳон чемпиони кўплаб рекордларни ўрнатди, аммо ҳозир уларнинг ҳақиқийлигини текшириб бўлмайди.

Масалан, айнан бразилияликни кўпчилик футбол тарихидаги энг яхши тўпурар деб билади. Бир версияга кўра, у фаолиятидаги 1363 ўйинда 1289 та гол киритган. Қолаверса, Пеле 19 ёшида бир мавсумда 103 учрашувда 126 та гол урганини иддао қиладиган манбалар ҳам бор.

2. Лионель Месси, 800 та гол

Лео Месси “Барселона” сафида 672, “ПСЖ” учун 29 ва Аргентина терма жамоаси сафида 99 та гол урган. Икки йил ва 30 гол фарқини ҳисобга олсак, аргентиналик футболчи Криштиану Роналдуга етиб олиши ва энг яхшисига айланиши мумкин. Аммо португалиялик футболчи камида 40 ёшга тўлгунга қадар ўйнамоқчи ва Саудия Арабистони чемпионатидаги ўйини фақат устунликни сақлаб қолишга ёрдам беради. Бизни биринчи ўрин учун қизиқарли кураш кутмоқда!

1. Криштиану Роналду, 830 та гол

Агар Месси кечагина ўзининг 800-голини урган бўлса, Криштиану Роналду бу белгини 2021 йилнинг декабрида киритган эди. "Арсенал"га қарши баҳсда дубл қайд этди ва бундай кўрсаткичга эришган биринчи футболчига айланди. Криштианунинг гол уриш борасидаги асосий муваффақиятлари терма жамоа учун тарихда бутун дунё ўйинчилари орасида биринчи ўрин (120) ва Чемпионлар лигасида 140 та гол (Мессида 129) бор.

Киритилди: 12:01, 26.03.2023. Ўқилди: 8620 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.