Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 36 77
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 36 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Еврокубоклар тарихидаги энг тезкор «хет-трик»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эрлинг Холанд ижросидаги «пента-трик»дан сўнг «Гент» вакили ҳам катта саҳнага чиқди. Бельгия клубининг нигериялик 20 ёшли ҳужумчиси Гифт Орбан КЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Истанбул»га қарши сафар ўйини биринчи бўлимидаёқ туркларни 3 марта ранжитди. Йўқ, бутун биринчи бўлим эмас, атиги 3 дақиқа оралиғида 3та гол урди.

***31-дақиқа - турклар марказда тўпни йўқотишди ва меҳмонлар тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Якунда ярим ҳимоячи Хон Хен Сок жарима майдони ичида тўпни эгаллаб, ортидан келаётган Орбанни зарба йўлига чорлади ва «Истанбул»нинг тажрибали кипери Волкан Бабажан ожиз қолди.

***32-дақиқа - Хон Хен Сок бу сафар Гифт билан «девор» услубида ўйнаб, уни яна бир бора қулай вазиятга чиқарди. Нигериялик иқтидор якунда ҳимоячини алдаб ўтиб, узоқ мавофадан дарвозанинг «тўққиз»лигини нишонга олди.

***34-дақиқа - Орбан жарима майдонида тўпни рақиблар таъқибисиз бемалол эгаллаб олди ва яна бир аниқ зарба!

Қисқаси, Гифт 3та гол учун атиги 3 дақиқа 24 сония сарфлади - бу еврокубоклар тарихидаги рекорд! Бунга қадар энг юқори натижа «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга тегишли эди: мисрлик жорий мавсум «Рейнжерс» билан ўйинда 6 дақиқа 12 сонияда 3та гол урди.

Хўш, «маҳлуқ» сифатига эга Эрлинг Холанддан-да «йиртқич»роқ кўринган Гифт Орбан қандай футболчи? Гап Нигериянинг «Бисон» клуби тарбияланувчиси ҳақида кетмоқда. У футбол агенти Эмефи Анеке-Атта ёрдами билан евромайдонларга бош суқди. Ушбу агент асли Нигериядан, лекин Норвегияда яшайди, унинг еврофутболга тортган мижозлари орасида Кот-д~ивуарлик Дэвид Фофана («Челси»)ни ажратиб кўрсатиш мумкин. Одион Игало ва Чидера Эжуке ҳам айнан Анеке-Атта билан ҳамкорлик қилишади. Орбанга қайтсак, у Бельгияга чемпионатига Норвегия орқали қадам ташлади. Аниқроғи, агент нигериялик йигитчани ўтган йилнинг август ойида «Стабек» (Иккинчи дивизион иштирокчиси) таркибига жойлаштириб қўйди. Гифт эса Норвегияда биринчи ўйинданоқ эффект бера бошлади ва қисқа вақтда анча жиддий статистика тўплади: 22та учрашувда 19та гол, 7та ассист. Шу тариқа «Гент» назарига тушди ва Бельгия клуби қишда трансфери учун норвегияликларга 3 миллион евро тўлади ортиқса савдолашмасдан. 

Гифтнинг Бельгия футболидаги старти эса - космос! Диққат қилинг, Орбан барча мусобақалар доирасидаги дастлабки 9та ўйинда 12та гол урди. У айниқса, март ойида ўзгача «қутурди». Дейлик, «Истанбул»га қарши кечган 1Ғ8 финали босқичи жавоб ўйинидан 3 кун олдин Юпилер- лигада «Цульте Варегем» киперини 4 марта ожиз қолдирганди - «покер». Хуллас, 2та ўйинда 7та гол. Фантастик тезлик. Ҳушёр торт, Эрлинг!

Агар жорий аср Европанинг кучли 5та лигасида қайд этилган тезкор «хет-трик»лар рўйхатига қарасак, Садио Мане олдинда. Сенегаллик ҳужумчи 2014|2015 йиллар мавсуми «Ливерпуль» либосида атиги 3 дақиқада 3та гол урганди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:09, 31.03.2023. Ўқилди: 2977 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик