«Челси»нинг собиқ устози шогирди Жон Террининг ирқчи деб айтилаётган гапларга CNN телевидениесига берган интервьюсида ўз муносабатини билдирди.
«Терри ирқчи эмас. Бу 100 % тўғри. «Челси» мураббийлик қилган пайтимда жамоада 12 та африкалик ўйинчи бор эди. У фантастик жамоа эди ва Терри уларнинг ҳар бири билан жуда яхши муносабатда эди. Лекин футболда ҳар нарса содир бўлиши мумкин. Баъзида ўйин бўлаётган пайтда, футбол ўйнаётганинг ҳам эсингдан чиқиб, асабий бўлиб қолишинг мумкин. Ана шундай ҳолатда нима деяётганлигингни ўзинг ҳам тушунмай қоласан. Балки, Жон Терри ирқни камситувчи сўзларни ишлатгандир ёки ўша футболчига ирқчилик муносабатида бўлгандир».
«Баъзида футболга бошқача йўллар билан қарашимизга тўғри келади. Лекин ҳар бир кичик эелементга эътибор қаратадиган бўлсак, у жазоланишга тўғри келади. Лекин сизлардан илтимос Террини ирқчи деб атаманглар. Мен нима деяётганимни яхши биламан. Дрогбадан сўранг, Жеримидан сўранг, Макелеледан сўранг, уларнинг ҳаммаси Жон Террининг ирқчи эмаслигини айтишади. Доимо қайси клубга мураббийлик қилмай, таркибда энг камида битта африкалик футболчи бўларди. Шундай бўлса-да, кийиниш хонасида ҳам, майдонда ҳам ирқчиликни сезмаганман», дейди Жозе Моуриньо.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).