Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • 2:0
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 11 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 11 16
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон 1-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пухталикни танлаган мураббий

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Хаби Алонсо футболчилик давридаёқ мураббийлик касбига меҳр қўйди.

ЖЧ-2010 турниридаги ғалаба эса унга PRO лицензиясини ҳадя этди. Натижада баскониялик футболчи тўғридан-тўғри олий лига жамоа­ларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлди. Дарвоқе, айнан шундай имтиёзга ўз вақтида Андреа Пирло ҳам сазовор бўлганди. Бироқ Хаби италиялик касбдошидан фарқли равишда, устозлик фаолиятини қуйи поғоналардан бошлашни маъқул кўрди. Шу тариқа афсонавий футболчи «Реал»нинг 14 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоасига сабоқ бера бошлади. Орадан бир йил ўтгач, яъни, 2019 йилда навбатдаги босқичга - «Реал Сосьедад»нинг иккинчи жамоасига ўтди ва уни Сегундага олиб чиқиш билан ажойиб муваффақиятга эришди. Агар бу дивизионда «Реал» ва «Барселона»нинг ўринбосарларини инобатга олмасак, бошқа жамоалар вакиллари жуда оз. Бу борада «Реал Сосьедад» ижобий натижалари билан ажралиб туради. Чунки унинг таркибида асосан маҳаллий тарбияланувчилар тўп суришади. Шу боис, Хаби қисқа вақт ичида жамоани юқорига олиб чиқишга муваффақ бўлди.

Лекин «Реал Сосьедад-Б»ни Сегундада ушлаб қолишнинг иложи бўлмади. Шунга қарамасдан, испаниялик мураббий «Байер»нинг эътиборини торт­ди. 2022 йил октябрида Хаби «доришунослар»ни қабул қилганида, жамоа бундеслиганинг 8та учрашувида 5 очко жамғариб, 17-ўринда бораётган, мухлислар эса Сегундада ўз ўрнини ҳимоя қила олмаган тажрибасиз мураббийни ишончсизлик билан кутиб олишганди. Боз устига, Алонсо «Байер»га мавсум ўртасида келганди.
 

Бироқ тез орада Хаби барча хавотирлар асоссиз эканлигини исботлади, март ойида «Байер» шунчаки, жадвалнинг етакчи ярмига кўтарилиш билан кифояланиб қолмади, балки еврокубоклар ҳудуди учун курашаётган фаворитлар сафига кўтарилди. Шунингдек, ЕЛ турнирида ярим финалга чиқди. Қизиғи, Бельгиянинг «Юнион»и билан бўлган чорак финал қарама-қаршилигининг дастлабки беллашувида жанговар дуранг (1:1) билан кифояланган Хаби Алонсо шогирдлари сафар учрашувидан йирик (4:1) ғалаба билан қайтишди. Дарвоқе, ички чемпионатнинг 25-турида «Бавария» айнан «Байер»­дан мавсумдаги 3-мағлубиятини қабул қилгач, мюнхенликлар бош мураббийи Юлиан Нагельсманн истеъфога чиқарилганди. Бундеслига грандининг спорт директори Ҳасан Салихамижич эса Алонсонинг «Байер»ига юксак баҳо берганди: «Бундай манзарага жуда кам дуч келганман. Биз ҳеч нарсага эриша олмадик, пайшанба куни бизга қарши тўп сурган жамоа яққол устунликка эришди. Биз барча жиҳатларда рақибга имкониятни бой бердик».

2021 йил баҳорида «Боруссия М.» мутасаддилари Алонсога таклиф билан чиқишган, томонлар келишувга эришгандек эдилар. Бироқ баск ўғлони Бундеслигага ошиқмасликни лозим топган ва «Сосьедад»ни бошқаришда давом этганди. Эътиборли жиҳати шундаки, Хаби Алонсо жамоалари пухта мувозанатга асосланган футболни намойиш этади. Ҳимоянинг илк босқичида юқори ва ўрта чизиқларда рақибни тўхтатишга интилади, бу усул муваффақиятли чиқмаса, орқа чизиқда мустаҳкам қўрғонни шакллантиради. Олдинги чизиқда эса тезкор, комбинацион ўйинни намойиш этади.

Албатта, барча собиқ футболчилар каби Хаби ҳам ўз мураббийларидан сабоқ олган. «Ливерпул»да Рафа Бенитес, «Реал»да Жозе Моуриньо ва Карло Анчелоттилар, «Бавария»да Хосеп Гвардиола ва яна дон Карлонинг услубларини қунт билан ўрганди. Анчи Мюнхенда ассистентликка таклиф этганида, мулойимлик билан рад этди. Сабаби, Алонсо учун Юрген Клопп идеал мураббий мақомида. Юқорида зикр этилган мутахассислар каби германиялик мураббий ҳам Хабида кучли таассурот қолдирган.

Охирги пайтларда Хабининг жиддий жамоаларга ўтиши тахмин қилинмоқда. ОАВда Анчелоттининг ўрнини тўлдириши ҳақидаги хабарлар чоп этилди. Бироқ Алонсо ҳамон ўз йўналишида давом этмоқда, Леверкузендан кетиш нияти йўқ.

Иккинчи вариант - «Ливерпуль». Клоппнинг шартномаси 2026 йилнинг ёзида кучини йўқотади. Анчадан бери Шотландияда «Рейнжерс» билан муваффақиятга эришган Стивен Жеррард асосий номзод сифатида кўрилаётганди. Лекин «Астон Вилла»да Стивининг ишлари юришмади ва истеъфога чиқарилди. Натижада Алонсо асосий номзадга айланди. Бироқ нима бўлганда ҳам, хулоса чиқаришга шошилмаслик керак. Алонсо доимо ўзининг пухта ўйлаши ва хотиржамлиги билан касбдошларидан фарқланиб туради. Айнан шу фазилати уни қўпол хатоликларга йўл қўйишидан асраб келмоқда. Қисқаси, пухталикда ҳикмат кўп, Хаби Алонсо - ўз ишининг устаси бўлиш учун ишлаб чарчамайдиган йигит!

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:32, 07.05.2023. Ўқилди: 2827 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик