Анчелотти: “Роналду ва Ибра ҳеч қандай муаммосиз яхши тандем ҳосил қиладилар”
“ПСЖ” бош мураббийи Карло Анчелотти Криштиану Роналдуни ўз жамоасида кўрса, боши кўкка етишини айтиб ўтди.
“Роналдунинг трансферини клуб амалга ошира оладими ё йўқми, буни аниқ билмайман. Роналду “Реал Мадрид” нинг рамзи. Ҳар бир мураббий ушбу футболчини ўз таркибида кўришни хоҳлаши табиий ҳол”.
“Менимча, Роналду Ибрагимович билан ҳеч қандай муаммосиз яхши ўйнаб кета олади. Уларнинг иккаласида ҳам бирга ўйнаш учун қобилиятлар етарли даражада. Менимча, икки футболчида ҳам бор дейиладиган худбинлик уларнинг яхши келишиб ўйнашида ҳалақит бермайди”, - дея Карло Анчелотти L'Equipe нашрига интервью берди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Роналду “Реал”дан кетади деган миш-мишлар тарқалганди. Лекин улар ҳалигача миш-мишлигича қолмоқда. Португалиялик футболчи яна гол уришда давом этмоқда ва мадридликлар учун ўйнашда давом этишини таъкидламоқда.
Манба: www.goal.com
Киритилди: 14:26, 06.10.2012. Ўқилди: 3965 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар