“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сер Алекс Фергюсон биринчи рақамли дарвозабонни ҳали танлаб улгурмаганини, Де Хеа ва Адрес Линдегорни ҳали ҳам синовдан ўтказаётганлигини айтиб ўтди.
“Де Хеа ёш ва кучли дарвозабон. У кундан кунга яхши ўйин намойиш этмоқда. Мен уни якшанба куни “Ньюкасл” билан ўйинда майдонга тушириш ёки туширмаслигимни аниқ билмайман. Лекин шундай бўлса-да, де Хеа сўнгги кунлардаги машғулотларда ажойиб ҳаракат қилмоқда. Ҳамма футболчи майдонга тушишни хоҳлайди, дарвозабонлар ҳам бундан мустасно эмас. Мен де Хеа ва Линдегорнинг иккисидан бирини танлашим керак. Ҳозирча узоқ давом этадиган чемпионат учун тажрибали Линдегорни танлаб турибман”.
“Қизил иблислар” устози дарвозабон учун ёш катта аҳамият касб этмаслигини Линдкгорда ҳали имконият кўплигини ҳам таъкидлади.
“Петр Шмейхел бизга қўшилганда 27 ёшда эди. Ҳамма бизга бирорта ёш дарвозабон қўшилади деб турганда, Шмейхел келиб 8 йил дамвомида фантастик ўйин кўрсатганди. Дарвозабонлар 40 ёшгача ҳам ажойиб кўрсата оладилар. Масалан, Бред Фриделни қаранг ёки Петер Шилтонни, менимча, Шилтон 1990 йилги жаҳон чемпионатида 40 ёшда эди”.
“Дарвозабонлар узоқ вақт ўйнай оладилар. Буннг учун улар ўз устида шуғулланишлари ва тезликларини камайтирмасалар кифоя”, - дея Сер Алекс Фергюсон Daily Mail га интеpвью берди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).