Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бундеслигада мавсум якуни рақамларда!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қуйида Bundesliga.com томонидан йиғиб чиқилган ўтган мавсумнинг бир қатор қизиқарли ва диққатга молик факт ва рақамларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

"Унион" ўз тарихида биринчи марта Бундеслиганинг 6-турида пешқадамга айланди. Улар турнир жадвалида 7 марта пешқадамлик қилишган, бу иккинчи ўриндаги Дортмунднинг "Боруссия"сидан 4 баробар кўп дегани.

"Фрайбург" вакили Маттиас Гинтер ҳамда дарвозабонлар Оливер Бауманн («Хоффенхайм»), Кун Кастельс («Вольфсбург»), Марк Флеккен («Фрайбург»), Мануэль Риман («Бохум») ва Марвин Швабе («Кёльн») билан биргаликда ўйинларнинг бир дақиқасини ҳам ўтказиб юбормаган ягона ўйинчи бўлди. 

29-тур куни Аарон Мартин Бундеслига тарихида туғилган кунида гол урган биринчи "Майнц" футболчисига айланди (22 апрель "Бавария"га қарши).

“Лейпциг” футболчиси Дани Ольмо XGда мавсумнинг кутилмаси паст бўлган голини урди. 17-турда "Шальке"га қарши ўйинда унинг гол уриш эпизодида гол бўлиш эҳтимоли 1,3% ни ташкил этарди.

"Фрайбург" 5-турда турнир жадвалида олдинга чиқиб олди. Бу жамоа тарихида иккинчи марта содир бўлди.

Пеллегрино Матараццо Бундеслиганинг бир мавсумида "Бавария" билан икки марта дуранг ўйнаган биринчи мураббийга айланди (6-турда "Штутгарт" билан 2:2 ва 28-турда "Хоффенхайм" билан 1:1).

2022/23 йилги мавсумда тўртта хет-трик қайд этилди, уларга "Бавария"дан Серж Гнабри, "Фрайбург"дан Винченцо Грифо, "Майнц"дан Карим Онисиво ва "Вердер" аъзоси Марвин Дукш муаллифлик қилди. Бироқ Грифо мукаммал хет-трик қайд этган ягона футболчи бўлди (учта гол ҳам бир оёғи билан содир бўлди). У Бундеслигада бундай муваффақиятга эришган иккинчи "Фрайбург" футболчиси бўлди.

"Унион" аъзоси Шеральдо Беккер ўз фаолиятида биринчи марта 32-турда "Фрайбург"га қарши ўйинда (4:2) барча тўртта голни киритди. Бундеслиганинг ушбу мавсумида бошқа ҳеч ким буни уддалай олмаганди.

“Унион” биринчи марта бир ўйинда 6 та гол урди. "Шальке" устидан қозонилган 6:1 ҳисобидаги ғалаба уларнинг Бундеслигадаги энг йирик ғалабаси бўлди.

"Бавария" мавсумнинг бешта турли ўйинида олти ёки ундан кўп гол урди - Бундеслига рекорди.

3-турда "Бавария"нинг Бохумдаги 7:0 ҳисобидаги ғалабаси мавсумнинг энг йирик ғалабаси ва "Бохум"нинг Бундеслигада уй стадионида ўтказган энг йирик мағлубияти бўлди.

"Герта" еттинчи марта Бундеслигадан пастга тушиб кетди. Фақат "Нюрнберг" ва "Арминия" ундан кўп бу ишни уддалаган.

"Хоффенхайм" "Ганновер"дан кейин (2009/2010) иккинчи даврада кетма-кет етти ўйинда мағлуб бўлган иккинчи жамоа бўлди. Кетма-кет еттита мағлубият бу клубнинг антирекордига айланди.

"Боруссия Дортмунд" Бундеслиганинг 16-туридан 23-туригача кетма-кет саккизта ўйинда ғалаба қозониб, клуб рекордини ўрнатди.

2022/23 йилги мавсумда футболчилар саккизта гол урган учта ўйин бўлиб ўтди: "Бавария" - 6:2 "Майнц" (12-тур), "Кёльн" - "Вердер" - 7:1 (16-тур) ва "Бавария" - "Аугцбург" (24-тур) - 5:3.

Юссуф Поулсен “РБ Лейпциг”да захирадан майдонга тушгач Бундеслигада энг кўп гол урган рекордчига айланди (8).

2-даврада Эдин Терзич Бундеслигада кетма-кет тўққизта ўйинда ғалаба қозонган "Боруссия Дортмунд" бош мураббийлари ичида тарихга кирди (2020/21 йилги мавсум охирида еттита баҳсда ғалаба қозонилган).

"Бавария"нинг кетма-кет 11-чемпионлиги - УEФА коэффициенти бўйича Европанинг кучли беш лигаси орасидаги рекорддир.

Бундеслиганинг 32-турига келиб "Боруссия Дортмунд" ўз уйида кетма-кет 11 та ғалаба қозонган эди. Бу клубнинг бир мавсумдаги рекордидир.

Рафаэль Геррейро 12 та голли узатма билан Бундеслиганинг энг яхши ассистенти бўлди.

"Фрайбург" мавсумнинг 4 ва 26-турлари оралиғида Бундеслиганинг 12 та уй ўйинида мағлубиятсиз ўйнаб, клуб рекордини ўрнатди (саккиз ғалаба ва тўрт дуранг).

31-турдан ўрин олган "Шальке" - "Майнц" учрашуви учун 12 дақиқа қўшиб берилган ва Мариус Бултер Бундеслигада тарихидаги энг кеч киритилган голга муаллифлик қилди.

"Бавария" "Вердер"га қарши сафардаги сўнгги 13 ўйинда ғалаба қозонди, бу Бундеслига тарихидаги энг узун рекорддир.

"Бохум" пенальтидан 14 та гол ўтказиб юборди. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, фақат “Ганновер” Бундеслиганинг бир мавсумида ундан кўпроқ гол ўтказиб юборган (1985/86 йилги мавсумда 17 та гол).

"Боруссия Дортмунд" ўз майдонида 14 та ғалаба қозонди, бу Бундеслигадаги мавсумдаги энг яхши натижасидир.

Томас Мюллер Бундеслиганинг кетма-кет 14 мавсумидан бери гол уриб келмоқда ва "Бавария" рекордчилари Герд Мюллер, Клаус Аугентхалер ва Меҳмет Шоллга тенглашиб олди.

“Вердер” аъзоси Никлас Фюллкруг ва “Лейпциг” аъзоси Кристофер Нкунку 16 тадан гол урган ҳолда Бундеслига тарихидаги энг паст кўрсаткичли тўпурарга айланиб олди.

Пол Уаннер 15-турда мавсумдаги илк учрашувини ўтказди. У 2022/23 йилги мавсумда Бундеслигада ўйнаган ягона 16 ёшли гол урган футболчига айланди.

Киритилди: 15:55, 28.06.2023. Ўқилди: 1263 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик