Бугун 27 сентябрь, 2024 йил, жума.

      • 26.09.2024 00:00
      • Барселона
      • 1:0
      • Хетафе
      • 26.09.2024 22:00
      • Лас-Пальмас
      • 1:1
      • Бетис
      • 26.09.2024 22:00
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Вильярреал
      • 27.09.2024 00:00
      • Сельта
      • 0:1
      • Атлетико
      • 28.09.2024 00:00
      • Вальядолид
      • -:-
      • Мальорка
      • 28.09.2024 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Алавес
      • 28.09.2024 19:15
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Леганес
      • 28.09.2024 21:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 29.09.2024 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
  • Футзал. Жаҳон чемпионати
      • 26.09.2024 17:30
      • Эрон
      • 3:4
      • Марокаш
      • 26.09.2024 20:00
      • Португалия
      • 1:2
      • Қозоғистон
      • 26.09.2024 20:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Хорватия
      • 27.09.2024 17:30
      • Таиланд
      • -:-
      • Франция
  • Суперлига
      • 26.09.2024 18:30
      • Навбаҳор
      • 0:3
      • Сўғдиёна
      • 26.09.2024 18:30
      • Динамо
      • 3:0
      • Сурхон
      • 27.09.2024 17:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Металлург
      • 27.09.2024 19:15
      • ОКМК
      • -:-
      • Локомотив
      • 28.09.2024 17:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Насаф
  • «A» Серия
      • 27.09.2024 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Лечче
      • 28.09.2024 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Интер
      • 28.09.2024 21:00
      • Женоа
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.09.2024 23:45
      • Болонья
      • -:-
      • Аталанта
      • 28.09.2024 16:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 28.09.2024 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Лестер
      • 28.09.2024 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 28.09.2024 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Брайтон
      • 28.09.2024 21:30
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 44
2 Сўғдиёна 20 35
3 ОКМК 19 35
4 Пахтакор 20 32
5 Нефтчи 20 29
6 Динамо 19 26
7 Навбаҳор 19 26
8 Сурхон 20 25
9 Андижон 20 21
10 Олимпик 20 21
11 Қизилқум 19 20
12 Локомотив 19 18
13 Бунёдкор 19 18
14 Металлург 19 14

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Пахтакор 6-0 Олимпик
20-тур Андижон 0-0 Нефтчи
20-тур Навбаҳор 0-3 Сўғдиёна
20-тур Динамо 3-0 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

27/09 17:00 Қизилқум - Металлург
27/09 19:15 ОКМК - Локомотив
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4637 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Манчестер Сити"га бошқа мураббий керакми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Негадир бугун Роберто Манчини ҳақида фикр юритгим келди. Кўпроқ “Юнайтед”ни ёқтиришим ҳам бунга тўсқинлик қила олмади. “Қизил иблислар”дан кўра кўпроқ Премьер-лигани қадрлайман. Шу сабабли унинг ҳар бир жамоаси, ундаги ҳар бир воқелик мен учун аҳамиятлидир.

Роберто Манчини бошқарган жамоалар ҳеч қачон халқаро майдонда муваффақиятли юриш қилмаган. Асосан “Интер” билан Европа чемпионлар лигасида иштирок этган мутахассис, ҳар сафар чорак финалда ўз юришига якун ясаган. 4 йил ичида икки марта чорак финал ва икки марта 1/8 финал рус клублари учун ёмон натижа эмасдир, бироқ ўз олдига юксак мақсад қўйишга одатланган Массимо Моратти учун эмас! Оқибатда Мораттининг кўзига уч карра чемпионлик ҳам, уч марта қўлга киритилган кубок ҳам кўринмади: Манчинига чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилди. Мен ҳозир бу қарорнинг қанчалик тўғри ёки нотўғри эканини исботламоқчи эмасман. “Интер” мухлислари истеъфодан кейин Манчинига оташин мактублар йўллашди, унинг шаънига илиқ фикрлар билдиришди. Бироқ кейинчалик Мориньо Милан клубига скудеттодан ташқари Европа чемпионлар лигасини ҳам совға қилиб, Мораттининг юзини анча ёруғ қилди. Шундан кейин ҳам мухлислар Манчини қайд этган натижани Мориньоникидан яхшироқ дейишларига ишониш қийин.

Бугун “Манчестер Cити” Манчини билан Премьер-лига, Англия Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонди. Кубок ютиш бўйича Италиянинг мутлоқ рекордсменига тан бермай иложимиз йўқ (10та Италия Кубоги: 6таси футболчилик вақтида). Суперкубок борасида ҳам Манчинида тажриба катта. Англия чемпионлигини эса сал кам фантастика билан изоҳлаш ўринли бўлса керак. “КПР”га қарши сўнгги тур ўйинига 5 дақиқа қўшиб берилганида ҳам “шаҳарликлар” 1:2 ҳисобида ортда боришарди. “Юнайтед” фанатлари байрамни бошлашди ҳамки Эдин Жеко ва Серхио Агуэро каби футболчилар мўжиза кўрсатишди. 2та гол ва “Сити” 42 йиллик танаффусдан кейин Англия чемпиони! Аввал 35, кетидан эса 42 йиллик занжирларни узган Манчини “Сити” мухлислари кўзига авлиё бўлиб кўринаётган бўлса ажаб эмас. Бироқ халқаро майдон-чи?

Манчини қўл остида тўп сураётган футболчиларга фақат ҳавас қилиш мумкин. Алоҳида номлар борасида “Сити” “Реал” ва “Барcелона”дан кейин жаҳоннинг учинчи жамоаси бўлиб турибди. Табиийки, бу клубни молиялаштирадиган Ҳалдун ал-Муборакдан ҳазилакам маблағ талаб қилмайди. Бироқ миллиардернинг қолган араблардан фарқи шундаки, у анча сабрли ва шунинг учун ҳам Манчини билан шартномани 2017 йил ёзига қадар узайтирган. Бир гал Манчинининг ўзи ҳам клубда 15 йил ишлаш нияти борлигини айтиб ўтганди. Лекин 15 йил уёқда турсин, 2017 йилга қадар шайхнинг сабри етармикан халқаро майдондаги муваффақиятсизликларга?

Бир йил аввал “Сити” ЕЧЛда дебют қилгани учун ҳам Манчинининг хатоси кечирилганди. Бу йил-чи? Бу йилги муваффақиятсизликни Манчини ўз бўйнига олармикин ёки Тевезнинг ҳоли яна қайсидир футболчининг бошига тушармикан?

Манчини — кучли мутахассис. Буни у қайд этган натижалар ҳам кўрсатиб турибди. Бироқ мураббийнинг халқаро майдондаги ишлари жойида эмас. “Интер”даги истеъфодан кейин жамоа аъзоларидан бири Франческо Толдо Манчинини субутсизликда айблаганди. Дарҳақиқат, мураббий муҳит яратишда қатор камчиликларга йўл қўйиб келади. ЕЧЛдаги дастлабки муваффақатсизликка сал кам Тевез айбдор қилиб кўрсатилди. Табиийки, айбни шогирдига ағдариш буюкларнинг иши эмас. Бироқ Манчини бундан ийманмади.

“Сити” ҳозирги таркиби билан бемалол ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб бора оладиган жамоа. Бироқ мана иккинчи йилдирки жамоанинг гуруҳдан чиқиши катта сўроқ остида қолмоқда. Мен Манчинини истеъфога чиқариш керак деган фикрни илгари сураётганим йўқ. Кези келганда Премьер-лигани ютиш ЕЧЛда ғалаба қозонишдан ҳам қийинроқ бўлиб қолади. Манчини АПЛда ўз қаддини тиклаб олди. Энди эътиборини халқаро майдонга қаратиши лозим. Бу унинг ҳам азалий орзуси ахир. Бироқ бунинг учун у ниманидир ўзгартириши лозим. Сабаби ҳозирги “Сити”нинг халқаро майдондаги аҳволи фақат Манчинининг айбидир. Боиси унда тажриба ҳам, кучли клуб ҳам, пул ҳам, вақт ҳам, хуллас ҳамма нарса бор эди, натижадан бошқа. Натижага эса мураббий жавобгардир!

Сиз сарлавҳага қандай жавоб берасиз?

Диёр Имомхўжаев

Манба: www.muloqot.uz
Киритилди: 14:38, 28.10.2012. Ўқилди: 3847 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 So‘g‘diyona Lupche Doriev 9
2 Paxtakor Dragan Cheran 7
3 So‘g‘diyona Shohrux Abdurahmonov 6
4 Nasaf Zoran Marushich 5
5 Paxtakor Dostonbek Hamdamov 5
6 Nasaf Bobir Abdixoliqov 4
7 Olimpik Ibrohim Ibragimov 4
8 OKMK Xurshid G‘iyosov 4
9 Surxon Jahongir Abdusalomov 4
10 Qizilqum Akaki Shulaya 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.