Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гвардиола шогирдларини жиддий синов кутмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳозир Испания мураббийлик мактаби футбол оламида етакчилик қилмоқда.

Бу соҳада инглизларда мақтанишга арзийдиган жиҳатлар қолмади. Пейс­ли, Басби, Рэмзи ва Клафлар Чепмен европаликлар билан «дубль-вэ» усулини кашф этганидан кейин ҳукмронлик қилишди. Энди уларнинг даври аллақачон ўтмишга айланди. Бразилиялик футболчилар ҳам маҳорат бобида ватандош мураббийлардан ўзиб кетишди. Пеле, Роналдиньо ва Роналдолар билан тенглаша оладиган мураббийлар йўқ. Немислар ажойиб мактабни яратишди, аммо улардан сабоқ олиш осонмас. Хитцфельд, Хайнкес ва Лёвларда муаллимлик сиёғи йўқ. Фақат Клопп улардан яққол ажралиб туради, чунки унинг «гегенпрессинг»ини ўзлаштириш мумкин.

Тактика хусусида гап кетганда, кальчони тилга олмасликнинг иложи йўқ. Сакки - буюк. Траппаттони, Анчелотти, Липпи ва Капеллолар - ўта юксак малака соҳиблари. Лекин Спаллетти, Инзаги ва Манчинилар даҳо эмасликлари аниқ. Италия мактаби билан паралел равишда Аргентина футбол академияси ҳам гуркираб ривожланди, футболга сезиларли таъсир ўтказди. Лекин уларда шахслар муҳим ўрин тутади. Менотти ва Билардо - турли услубдаги мураббийлар. Симеоне, Скалони, Гальярдо ва Бьелса ҳам ёрқин фаолият соҳиблари.

Француз мураббийлик мактаби Венгер ва Зидан каби малакали мураббийларни, Жаке ва Дешамдек жаҳон ва Европа чемпионларини ҳадя этди. Бироқ бу бошқалар учун мактаб бўла олмайди. Нидерландияликлар кўп нарсаларни Михелс туфайли ўргандилар. Кройфф ҳам буюк мураббий эди, аммо қолган умрини касбига бағишлашни истамади. Фақат Де Бур ва Куманни ҳатто Адвокат билан ёнма,ён қўйиб бўлмайди. Ван Галь ва Хиддинк ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. Янги «Олтин эра»да ҳам ўсиш сезилмаяпти.

Ниҳоят, навбат Испания мураббийлик мактабига келди. Шу пайтгача у энг ёрқин билим маскани бўлган эмасди. У Эррера, Михелс ва Моуриньо каби хорижий мутахассисларни мамнуният билан кутиб олган ва самимий муносабатда бўлган. Бироқ янги асрда ЕЧЛ совринлари айнан испаниялик Дель Боске, Бенитес, Энрике ва Гвардиолаларга насиб этди. Арагонес ва Дель Боскелар Испания билан ғолибликка эришдилар. Бироқ фақат бир киши мукаммал мактабни яратишга муваффақ бўлди. Хосепнинг издошлари тобора кўпайиб бормоқда.

Шогирдлар кўпинча устозларидан заифроқлар

Мураббийлик ихтисосида айнан шундай. Моуриньони Робсоннинг шогирди эканлиги тушунарли. Демак, шогирд устоздан ўзиб кетди, десак, лоф бўлмайди. Лекин Жозенинг издошлари анча ортда қолиб кетишди. Андре Виллаш-Боаш Моурнинг маҳоратидан лол қолганлигини эътироф этганди. Ҳозир «Зенит»нинг собиқ мураббийи бир неча йилдан бери ишсиз юрибди. Уни Португалия терма жамоасига жалб этишмади, Мартинесни афзал кўришди, «Наполи»га ҳам чақиришмади, Гарсияни чорлашди.

Руй Фариадан малакали мураббий чиқмади, Рожерс «Лестер»ни элитада сақлаб қола олмади. Стив Кларк Шотландияни муваффақиятли бошқармоқда, лекин Еврода Холанд ва испанлар тўсиғидан ўта олиш-олмаслигини вақт кўрсатади. Хаби Алонсони Моунинг шогирди дейиш ўринли эмас, чунки у Гвардиоланинг ғояларини чуқур ўзлаштирган. Жозенинг энг малакали шогирди мақоми таажжубки, Юлиан Нагельсманнда.

Германиялик мутахассис португалиялик касбдоши билан шахсан ҳамкорлик қилган эмас, аммо ўз услубини шакллантиришида Моунинг усуллари қўл келганлигини эътироф этган. Кройфф ва Бьелсадан таълим олган Гвардиоланинг бевосита издошлари кўп. Мареска «Лестер»ни қутқаришга отланди, Артета АПЛ тожи учун курашда устозини анча қийнаб қўйди, Компани «Бёрнли»ни элитага олиб чиқди. энди у собиқ устози билан учрашади. Эрик тен Хагни ҳам унутганимиз йўқ. У Хосеп билан «Бавария»да ҳамкорлик қилган. Хави ҳам «Гвардиола академияси» тарбияланувчиси. Тед Лассо ва Хаби Алонсо каби кўплаб мураббийлар фаолиятида каталониялик мутахассис муҳим ўрин тутади. Гвардиола 2 йилдан кейин «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин. Яъни, ЖЧ-2030 турнири арафасида қайсидир терма жамоани қабул қилишидан аввал бир оз танаффус олишни режалаштирган. Шайхлар Гвардиоладан ўз ўрнига муносиб ўринбосар танлаб беришини илтимос қилишлари аниқ. Шунда Пеп ўз шогирдларидан бирини тавсия этиши мумкин.

Буюк мураббийни топиш буюк футболчини топишдан қийинроқ

Узоққа боришнинг ҳожати йўқ. Россия мураббийлик мактаби чуқур инқироз ҳолатида. Чегаралар очиқ бўлишига қарамасдан, 30 йил ичида бирорта мураббий хорижий клуб билан ЕЛда ғолиб чиқишга уриниб кўрмади. Газзаев «МЮ»га йўл олмади, Слуцкий ва Карпин уриниб кўришдию, ишлари юришмади. Мураббийлар футболчиларга нисбатан бир неча бараварга кам.

Сергей Богданович Франция ёки Испанияга иш ахтариб бормайди, «Спартак» ва «Динамо»га эса навқирон хорижлик мураббий келади. Ҳатто ўз анъаналарига эга бадавлат Англияда ҳам британиялик буюк мураббий йўқ, «Уч шерлар»ни Евро-2020 финалига олиб чиққан Саутгейт ҳам буюкларга тенглаша олмайди. АПЛнинг мураббийлик савиясини Клопп, Де Зерби, Артета ва Гвардиолалар оширмоқдалар.

Хорижликлардан илҳом олган мураббий пайдо бўлиши мумкинми? Улар эндигина 30дан ўтишган, номдор клубларда ишлашга тайёр эмаслар. Мисол учун Анрини олайлик. У франциялик буюк мутахассислар билан ишлаган, Гвардиола жамоасида машқ қилган, интеллекти ўртачадан юқори, футболни яхши тушунади. Аммо айни паллада малакасиз мураббий.

Лекин ўзининг методик услубларини бошқалар билан ўртоқлашишга шай бўлган Гвардиола бор. Хосеп футбол оламига кучли таъсир ўтказмоқда. Бирон-бир жамоа унинг «Сити»си каби босим ўтказа олмайди. Бироқ латералларнинг хавбеклар билан позиция алмаштиришлари, диспетчерларнинг қанотлар билан ҳамкорликлари ва Пепнинг инсайд­лар орқали прессингга таъсиридан истаганча завқланиш, илҳомланиш мумкин. Гвардиола футболга замонавийлик ва ёрқинлик бахш этмоқда. Фақат бир нарсада, айнан футболдаги қўрқоқлик, юраксизликда айблашнинг умуман, иложи йўқ. Гвардиола ўз касбдошларига улкан таъсир кўрсатди. Юқорида зикр этилганлардан ташқари, Маскерано мураббийлик касбини эгаллашга уриниб кўради. «Бавария» афсоналаридан бири тез орада майдон четида пайдо бўлса, ажабланмаймиз. Вақти келиб камтарин Ибрагимович ҳам мураббийликни танлаши ва Гвардиола услубида фаолият бошлашига ҳам, албатта. Ҳозирча, диққат марказида турганларнинг кўпчилиги испанлар. Машҳур «Тики-така» тизимидан етишиб чиққан Хави, Артета, Алонсо ва ҳатто Луис Энрике ҳам янги чўққиларни забт этишга тайёрлар.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:35, 11.07.2023. Ўқилди: 6690 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.