Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 25 54
3 Пахтакор 25 49
4 Динамо 24 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Сўғдиёна 25 31
9 Қизилқум 25 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 25 24
14 Машъал 25 23
15 Бухоро 25 21
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Насаф 3-0 Қўқон-1912
25-тур Машъал 0-3 Хоразм
25-тур Андижон 4-3 Шўртан
25-тур Сўғдиёна 2-1 Сурхон
25-тур Навбаҳор 0-2 Бунёдкор
25-тур Динамо 4-1 Бухоро
25-тур Пахтакор 3-0 Қизилқум
25-тур Нефтчи 1-0 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

23/10 18:00 Хоразм - Пахтакор
23/10 18:30 Бухоро - Сўғдиёна
24/10 19:00 Қизилқум - Динамо
25/10 16:30 Шўртан - Нефтчи
25/10 19:00 Қўқон-1912 - Навбаҳор
26/10 16:30 ОКМК - Насаф
26/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
27/10 18:30 Сурхон - Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7147 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 23.10.2025

      05:00 Чемпионат Турции. "Коньяспор" - "Бешикташ".
      06:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Интернасьонал".
      12:00 Чемпионат Турции. "Коньяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Интернасьонал".
      18:00 Чемпионат Турции. "Коньяспор" - "Бешикташ".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Флуминенсе".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Интернасьонал".
      00:00 Чемпионат Турции. "Коньяспор" - "Бешикташ".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Фламенго".
      04:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 23.10.2025

      05:20 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Пул. Финал.
      07:00 "Парусный спорт".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Циндао в Китае. День 3.
      10:15 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 7 в Краснодаре, Россия.
      12:20 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:50 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Олимпийский лук. Женщины.
      15:15 "Команда мечты".
      15:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      17:30 LIVE Боулинг. BetBoom Кубок России в Красноярске. Прямая трансляция.
      19:30 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      21:40 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве.
      00:10 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Олимпийский лук. Мужчины.
      02:25 "Команда мечты".
      02:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Торонто, Канада. Прямая трансляция.
      04:30 "Формула-1. Гаснут огни".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 23.10.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Гвадалахары в Мексике.
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Сергей Павлович против Александра Волкова.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1920 - 1925 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Боулинг. BetBoom Кубок России в Красноярске. Прямая трансляция.
      19:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Краснодар" - "Сочи". Прямая трансляция.
      22:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      22:45 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Балтика" (Калининградская область) - "Локомотив" (Москва). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 Смешанные единоборства. ACA 194 в Дубае, ОАЭ. Амир Алиакбари против Тони Джонсона.
      04:00 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Вуллонгонге, Австралия. Мужчины.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 23.10.2025

      06:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Кигали, Руанда. Женщины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      07:00 Велотрек. Чемпионат мира в Сантьяго, Чили. День 1.
      08:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 2.
      10:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Комбинация. Скоростной спуск.
      10:45 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Комбинация. Слалом.
      11:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 2.
      13:00 Велотрек. Чемпионат мира в Сантьяго, Чили. День 1.
      14:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Презентация гонки 2026 года. Прямая трансляция.
      16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 2.
      17:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 3. Прямая трансляция.
      21:00 Велотрек. Чемпионат мира в Сантьяго, Чили. День 1.
      22:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 3.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 3. Прямая трансляция.
      03:00 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Сантьяго, Чили. День 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мавсум сабоқлари қандай ёхуд Рўзиқул Бердиев нима дейди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Айтиш шарт эмас, Суперлигада рақобат ва кураш динамикаси йил сайин ошмоқда. Айниқса, 2022 йилги мавсумда чемпионлик йўлидаги пойга бошқача тус олди.

Агар «Насаф» энг сўнгги паллада кўзда тутилмаган омадсизликка йўлиқмаганида, янги чемпион билан ҳам танишардик эҳтимол. Аммо қаршиликлар якунда шундоқ ўз қўлларида турган «олтин»ни бериб қўйишди. Хўш, «аждарлар» ўша омадсизликдан қандай сабоқ олишди, улар жорий мавсум кўзланган юксак довонни ниҳоят, забт этишадими? Махсус мухбиримиз «Насаф»ни олға бошлаётган «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози», мамлакатнинг 5 карра энг яхши мураббийи Рўзиқул Бердиев билан учрашиб, шу хусусда суҳбатлашди.

- Рўзиқул Саъдуллаевич, Суперлига биринчи давраси якуни бўйича хулосалар қандай?

- Асосий ҳақиқат шуки, Суперлигада кураш тафти йил сайин ошмоқда. Мана, бугун 14та жамоа ичида яққол кучсизи йўқ. Ҳар бир иштирокчида ўзига яраша қандайдир устун томони бор. Ортда қолган ўйинлардан кўриниб турибдики, водийга катта футбол қайтмоқда. «Нефтчи» ва «Андижон»нинг шашти, «Нав­баҳор»нинг сараланган таркиби шундан далолат. Фаол мухлислик водий клубларининг қўшимча устун томонидир. Амалдаги чемпион «Пахтакор»га тўхталиш шарт эмас, яна ОКМК ҳам тобора олдинга интилмоқда. Табиийки, рақобат даражаси зиммамиздаги масъулиятни янада оширади, ўз устимизда кўпроқ ишлашни тақозо этади. Биринчи давра якунига назар солсак, 12та ўйин («Пахтакор»га қарши 12-тур учрашуви 15 август кунига белгиланган) да 24 очко ишладик. Бу мўлжаллаганимиздан бироз кам. Пешқадам «Навбаҳор»дан 5 очко орқадамиз, лекин захирамизда 1та ўйин бор. Демак, қолдирилган ўйинда ижобий натижа қайд этсак, турнир жадвалидаги ҳолатимиз анча яхшиланади. Шу маънода биринчи даврага ижобий баҳо бериш мумкин.

- «Насаф»нинг мавсумнинг илк ўйинида «Анди­жон»га имкониятни бой беришини ҳеч ким кутмаганди. Зеро, чемпионатга асосан Туркияда тайёргарлик кўрдинглар, қолаверса, ОЧЛ «плей-офф» босқичида маълум ўйин ритмини ҳосил қилдинглар...

- Барчасини ўша ўйиндан кейинги матбуот анжуманида алоҳида тушунтирган эдим. Шунчаки, меҳмонлар яхши ҳимояланиб, 1та вазиятдан фойдаланишди. Биз эса саноқсиз ҳужумлардан самара чиқаролмадик. Ваҳоланки, жисмоний ҳолатимиз талаб даражасида эди, шунга яраша ҳужумга ўтишда муаммо сезилмади. Фақат шошма-шошарлик ва асабийлашиш рақибга қўл келди. Кейинги турда «Турон»ни енгишда ҳам анча қийналдик, гарчи тўлиқ устунликка эришган бўлсакда. Яхшики, ўйин охиридаги узун узатмалар самара келтирди ва Жавоҳир Сиддиқов ҳамда Ҳусниддин Алиқулов урган икки гол эвазига зарур ғалабани нишонладик. Бу ютуқ жамоамиз учун руҳий томонлама муҳим эди. «Қизилқум» билан баҳсда ҳам майдон эгалари битта вазиятдан - Рўзиқул Саъдуллаевич, Суперлига биринчи давраси якуни бўйича хулосалар қандай?

- Асосий ҳақиқат шуки, Суперлигада кураш тафти йил сайин ошмоқда. Мана, бугун 14та жамоа ичида яққол кучсизи йўқ. Ҳар бир иштирокчида ўзига яраша қандайдир устун томони бор. Ортда қолган ўйинлардан кўриниб турибдики, водийга катта футбол қайтмоқда. «Нефтчи» ва «Андижон»нинг шашти, «Нав­баҳор»нинг сараланган таркиби шундан далолат. Фаол мухлислик водий клубларининг қўшимча устун томонидир. Амалдаги чемпион «Пахтакор»га тўхталиш шарт эмас, яна ОКМК ҳам тобора олдинга интилмоқда. Табиийки, рақобат даражаси зиммамиздаги масъулиятни янада оширади, ўз устимизда кўпроқ ишлашни тақозо этади. Биринчи давра якунига назар солсак, 12та ўйин («Пахтакор»га қарши 12-тур учрашуви 15 август кунига белгиланган) да 24 очко ишладик. Бу мўлжаллаганимиздан бироз кам. Пешқадам «Навбаҳор»дан 5 очко орқадамиз, лекин захирамизда 1та ўйин бор. Демак, қолдирилган ўйинда ижобий натижа қайд этсак, турнир жадвалидаги ҳолатимиз анча яхшиланади. Шу маънода биринчи даврага ижобий баҳо бериш мумкин.

- «Насаф»нинг мавсумнинг илк ўйинида «Анди­жон»га имкониятни бой беришини ҳеч ким кутмаганди. Зеро, чемпионатга асосан Туркияда тайёргарлик кўрдинглар, қолаверса, ОЧЛ «плей-офф» босқичида маълум ўйин ритмини ҳосил қилдинглар...

- Барчасини ўша ўйиндан кейинги матбуот анжуманида алоҳида тушунтирган эдим. Шунчаки, меҳмонлар яхши ҳимояланиб, 1та вазиятдан фойдаланишди. Биз эса саноқсиз ҳужумлардан самара чиқаролмадик. Ваҳоланки, жисмоний ҳолатимиз талаб даражасида эди, шунга яраша ҳужумга ўтишда муаммо сезилмади. Фақат шошма-шошарлик ва асабийлашиш рақибга қўл келди. Кейинги турда «Турон»ни енгишда ҳам анча қийналдик, гарчи тўлиқ устунликка эришган бўлсакда. Яхшики, ўйин охиридаги узун узатмалар самара келтирди ва Жавоҳир Сиддиқов ҳамда Ҳусниддин Алиқулов урган икки гол эвазига зарур ғалабани нишонладик. Бу ютуқ жамоамиз учун руҳий томонлама муҳим эди. «Қизилқум» билан баҳсда ҳам майдон эгалари битта вазиятдан гол уриб кетишди ва бунинг оқибатида қимматли 2 очко йўқотдик.

- «Насаф» шундан кейин бир маромда ўйнаб, мухлисларда ишончни мустаҳкамлади...

- Ҳа, «Сурхон»ни 3:2 ҳисобида енгиш асносида турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилдик. Бироқ 6-турда «Бунёдкор» меҳмони бўлиб, сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқардик аламли тарзда. Маълумки, футбол ҳиссиётларга бой ўйин. Ноҳақликни табиатим кўтаролмайди. Лекин инсон ҳар қандай ҳолатда асабини жиловлаши шарт. Ўша учрашув якунида юз берган ҳолат ва хатти-ҳаракатларни асло оқламайман. Фақат футболимиздаги баъзи ноҳақликлар ўрнини тезроқ мустаҳкам адолат эгаллашини истайман. Ҳаммамиз халқаро майдоннинг ибратли ишларидан ўрнак олишимиз керак. Миллий чемпионатимизда катта ижобий силжиш кузатилаётган ҳозирги паллада баъзи камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш йўлида ҳамфикр бўлишимиз шарт. Демоқчиманки, мураббийлар фақат ўйин ва натижани ўйлаш билан чекланмасдан футболчиларнинг одоб-ахлоқига ҳам эътибор қаратсалар, фойдадан холи бўлмасди. 

- Мавсумдаги айнан қайси ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдингиз?

- 7-турдан ўрин олган баҳсда Темур Кападзе бошқарувидаги иштиёқли «Олимпик»ни 3:0 ҳисобида доғда қолдирдик. Шу куни кўп нарса ўхшади, ўйин чиройли чиқди, гарчи голларни ҳимоячилар Ҳусниддин Алиқулов ва Алибек Давронов урган бўлсаларда. Шунингдек, ўз майдонимизда «Навбаҳор»га қарши кечган ўйин ҳам ёқди. Унда ҳисоб очилмагани бошқа масала, асосийси, йигитлар кўзларидаги олов яққол сезилди. Сафарда «Металлург» ва «Сўғдиёна» ҳамда ўз майдонимизда ОКМКга қарши кечган баҳсларда ҳам сифат чакки бўлмади. Шу ўринда Фарғонада «Нефтчи» билан ўйинда қайд этилган мағлубиятга алоҳида тўхталишни истайман. Бундан фожиа ясамаслигимиз керак, чунки икки жамоа бир хил схемада ўйнади ва жанговарлик сезилиб турди. Шунчаки, «Нефт­чи» 2та стандарт вазиятдан гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдирди. Бизга айниқса, рақибнинг жарима зарбасидаги хато қимматга тушди. Матбуот анжуманида ҳам айтгандим, ўша ўйин аслида дуранг натижага мос эди. Умуман, ортда қолган ҳар бир ўйин­дан ўзимиз учун тегишли хулосалар чиқардик, албатта.

- Биринчи даврада рақиблар дарвозасини 5 марта нишонга олган ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов жамоа тўп­урари бўлиб турибди. Қизиқ, уни ҳужумда синаб кўрсангиз, қандай бўларкин?

- Ҳусниддинни ҳужумга қўйиш - бу захира варианти. У олдинда ҳам бинойидек ҳаракатланади. Ҳозирча Ҳусниддиннинг ҳимоядан ҳужумга қўшилиши кўпроқ наф келтирмоқда. Лекин уни тўлиқ ҳужумга буриш унча тўғри эмас. Ахир Алиқулов терма жамоада ҳам ҳимоячи ролида ўйнайди.

- «Насаф»да ижара муддатини ўтаётган Жавоҳир Сиддиқовнинг ўйини кўпчиликка маъқул тушяпти. У жамоа­да қоладими?

- Албатта, Жавоҳирнинг ҳаракатидан мамнунмиз. Асосийси, жамоамизга тез киришиб кетди. Жуда меҳнаткаш ва тиришқоқ йигит. Сафимизда қолиш-қолмаслиги эса аввало, ўзига боғлиқ. 

- Жавоҳир ўзаро суҳбатлардан бирида бу йил «Насаф» билан чемпион бўлиш орзусида эканлигини айтганди...

- Ажабмас. Умуман, бугун Жавоҳир каби тиришқоқ ва креативликка мойил йигитларга эҳтиёжимиз катта. 

- Марко Станоевич қачон майдонга қайтади?

- У ҳозир сафда, аммо жароҳат туфайли 5-6 ой ўйнамаганини унутмаслик керак. Тикланиш жараёни ҳам охирлаб қолди, ўйинга тайёр бўлиши билан майдонга тушади, албатта. 

- Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида нималарни қўшимча қила оласиз?

- Ҳамон изланишдамиз, олдинги чизиқ учун муносиб ижрочи олишимиз керак. Ҳозирча ҳужумчи Лима Круз билан ўртадаги шартнома муддатини йил охиригача узайтирдик. Бир қатор ёшларни эса ижара келишуви асосида бошқа жамоаларга юбордик. Фақат Шоҳмалик Комилов эркин агент мақомида кетди. Албатта, таркибни тажрибали футболчилар билан тўлдириш ҳаракатидамиз. Умуман,   селекция бўйича ишлар натижасидан қониқяпмиз. Қўшимча қилиш жоиз, сифатли трансфер аввало, молиявий масалага бориб тақалади. Яхшики, раҳбарият бу борада қўллаб-қувватлаб турибди. Вилоят раҳбарлари олдимизга 1та савол қўйишаяпти: «Қачон чемпион бўласизлар?» Айни шу мақсад йўлида ишлаяпмиз. Олдимизда «Пахтакор»га қарши кечадиган суперкубок ўйини бор. Бундан ташқари, Ўзбекистон кубоги финали бу йил Қаршида бўлади. Қисқаси, масъулият ҳар қачонгидан катта. Кубок турниридаги зафарли юришни ўз майдонимизда такрорлашимиз керак. Сентябрда старт оладиган ОЧЛ ҳам жиддий синов, албатта. Асосийси, чемпионлик йўлида янада дадил қадам ташлайдиган вақт келди. Ҳамжиҳатлик, ягона мақсад сари интилиш бизни ғалабалар томон етаклашига ишончимиз комил. 

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 14:49, 18.07.2023. Ўқилди: 2100 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.