Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эдгар Гесс: «Бунёдкор»нинг тезкор голи режаларимизни бузиб юборди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мамлакат чемпионати олий лигасидаги 24-турнинг  қолдирилган «Шўртан» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Эдгар Гесс иштирок этди.

— Чемпионатнинг охирги икки турида мағлубиятга учраганимиздан сўнг ўртада юзага келган қисқа танаффусдан унумли фойдаланишга ва йигитларни ҳам руҳан, ҳам жисмонан тиклашга ҳаракат қилган ҳолда бугун номдор жамоага қарши ғалаба қозониш мақсадида майдонга тушган эдик. Қолаверса, Ғузорда 2012 йилги футбол мавсумининг сўнгги учрашувини йигитлар яхши кайфият билан якунлаб, мухлисларга ҳам қувонч улашишни исташган эди. Афсуски, ўйлаган ниятимиз амалга ошмай қолди. Шундай бўлса-да, стадионга йиғилган кўп минг сонли мухлисларимиз ажойиб футбол спектаклига гувоҳ бўлишди. Энди гарчи қолган икки учрашувни сафарда ўтказсак-да, чемпионатни муносиб якунлашга ҳаракат қиламиз.

— Ҳақиқатан ҳам шогирдларингиз бугун ёмон ўйин кўрсатишмади. Айниқса, иккинчи бўлимда ташаббус деярли «Шўртан» футболчиларида бўлди ва улар агарда ҳал қилувчи паллаларда бироз аниқроқ тўп суришганида натижа ҳам бошқача тус олиши мумкин эди. Сизнингча, футболчиларингизга ғалаба қозониш учун нималар етишмади?
— Биз мазкур учрашувга жуда пухта ҳозирлик кўрдик. «Бунёдкор» иштирокида ўтказилган охирги учрашувларни таҳлил қилдик. Режалар туздик. Афсуски, учрашувнинг илк дақиқаларида рақибимиз томонидан киритилган тезкор гол барча ўйлаган ишларимизга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Боз устига ўша гол рақибимиз ўйинига ижобий таъсир қилиб, «Бунёдкор» футболчилари биринчи бўлимнинг аксарият қисмида фаоллик билан ҳаракат қилишди. Кейин унутмаслик керак, Миржалол Қосимов жамоаси жуда тажрибали футболчилар билан шаклланган бўлиб, ҳар доимгидек бир неча «фронт»да муваффақият билан иштирок этмоқда. Шундай бўлишига қарамай, футболчиларимиз ҳам қўл қовуштириб ўтиришмади. Иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлимизга олганимиздан кейин йигитларимиз бир нечта голли вазиятларни юзага келтиришди. Лекин гувоҳи бўлганингиздек, бугун шогирдларимнинг якунловчи зарбаларида аниқлик етишмади.

— Сиз бу йилги учрашувларнинг аксариятида, айниқса Ғузордаги баҳсларда ҳужумкорлик руҳида ҳаракат қилдингиз. Лекин бугун ўз майдонингизда бўлишига қарамай дастлаб, биргина Игорь Таран хизматидан фойдаландингиз. Фарҳод Тожиев эса иккинчи бўлимда захирадан майдонга туширилди...
— Юқорида таъкидлаганимдек, тезкор ўтказиб юборилган гол режаларимизга путур етказди. Аслида, биринчи бўлимда ўз дарвозамиздан гол ўтказмасдан туриб, асосий эътиборни иккинчи 45-дақиқаликка қаратмоқчи эдик. Чемпионлик ва совринли ўринлар учун жиддий курашаётган «Бунёдкор» футболчилари олдинга ташланиши бизга қўл келиши ва ўшанда Фарҳод Тожиев имкониятларидан фойдаланишни режалаштиргандик. Бор гап шу.

— Бугунги учрашувда тажрибали ҳимоячи Асрор Алиқуловнинг майдонда йўқлиги ўз сўзини айтди, тўғрими?
— Назаримда, бу саволга ортиқча изоҳнинг кераги йўқ, шекилли. Ахир Алиқуловдек футболчилар ҳар қандай жамоанинг юрагига айланиб қолади.

— Унинг ўрнида ҳаракат қилган Ярослав Крушельницкий ишончингизни нечоғли оқлади ва кўрсатмаларингизни қандай бажарди?
— Биласизми, ҳеч қайси бир футболчини ёмонлаб бўлмайди. Лекин гап келганда шуни айтишим керакки, Крушельницкий анчадан буён асосий таркибда ҳаракат қилганмаганди. Шу боис унда ўйин амалиёти камлигини инкор қилиб бўлмайди. Бу ҳолат унинг майдондаги ҳаракатларига таъсир қилмай қолмади. Ўша пенальти бўлган вазиятда ҳам биз бунинг исботини яққол кўрдик...

— Эндиликда жамоа олдида иккита кетма-кет сафар учрашуви турибди. Бу учрашувларга тайёргарлик қай тарзда олиб борилади?
— Ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди. Одатий тарзда тайёрланамиз. Фақат шуни айтишим мумкинки, ҳозир олдимизда навбат билан қарасак, биринчи галда Наманган сафари кутиб турибди. Шу сабабли асосий эътибор «Навбаҳор» билан кечадиган учрашувга қаратилади. Ҳеч кимга сир эмас, наманганликлар ҳам ўз майдонларида ҳар қандай рақибга нисбатан муросасиз баҳс олиб боришади. Қолаверса, уларнинг бугунги кундаги турнир жадвалида эгаллаб турган ўринлари ҳам олдинга боришни талаб этади. Лекин биз ҳам қараб турмаймиз, албатта ва ўз анъанамизга содиқ қолган ҳолда фақат муваффақият учун ўйнаймиз.

Сўзим сўнгида фурсатдан фойдаланиб, якунига етиб бораётган 2012 йилги футбол мавсуми ва бундан аввалги йилларда ҳам бизни доимо ҳар томонлама қўллаб қувватлаб турган фидойи мухлисларимизга бутун жамоа аъзолари номидан раҳмат айтмоқчиман. «Шўртан» жамоамиз кейинги  йиллардаги футбол мавсумларида ҳам юксак марраларни забт этиш йўлида Сиз азиз ғузорлик мухлислар мададига таяниб қолишини унутманг, деб қоламан.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 04:22, 07.11.2012. Ўқилди: 3938 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик