Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

15 август куни трансфер бозорида бир нечта муҳим янгиликлар бўлди. Футбол тарихидаги энг қиммат футболчи Саудия Арабистонига жўнаб кетди ва "Арсенал" энди энг зўр дарвозабон чизиғига эга.

"Ал-Ҳилол" Неймар билан шартнома имзолаганини эълон қилди

Ёзнинг энг шовқинли ва кутилмаган ўтишларидан бири. Ҳа, Неймарнинг “ПСЖ” билан йўли муқаррар равишда ажралиб чиқди, аммо бразилиялик футболчи Европанинг топ-клубларида кутилганди.

Масалан, оммавий ахборот воситалари уни фаол равишда "Барса"га жўнатишди. Аммо Неймар каталонияликлар бош мураббийи Хавига керак эмас ва каталонияликлар уни тортиб олишлари даргумон эди. Шу боис, 31 ёшли футболчи Саудия Арабистонига йўл олди. Неймар "Ал-Ҳилол" билан икки йиллик шартнома имзолади, у умумий маоши 300 миллион евродан кўпроқ (мавсумда 160 миллион евро) олади, уни кейинги узайтириш имкониятисиз. Маошлар, шунингдек, мумкин бўлган бонуслар ва тижорат битимлари шарти билан 2025 йилга келиб 400 миллион еврога кўтарилиши мумкин. Умуман олганда, бразилиялик ўзи ва саудияликлар учун лиганинг яна бир супер юлдузи учун бой ҳаётни таъминлади.

"Арсенал" дарвоза чизиғини кучайтирди

"Арсенал" испаниялик дарвозабон Давид Рая билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 27 ёшли дарвозабон лондонликлар сафига ижарага ўтди, бунинг учун вице-чемпион тахминан 3,5 миллион евро тўлайди."Арсенал" Раяни бир йилдан сўнг 31,5 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга. “Брентфорд” бундай келишувга рози бўлди, чунки у "Арсенал"га молиявий фейр-плей қоидаларига риоя қилишга ёрдам беради. Ҳозир "Арсенал"да иккита ажойиб дарвозабон бор.

Эмери тақдири оғир бўлган италян юлдузига эга бўладими?

Фабрицио Романо маълум қилди: Николо Дзаньоло "Галатасарой"дан "Астон Вилла"га ўтади. Италиялик футболчи Бирмингемда ижара асосида ўйнайди. Виллаланларда 27 миллион еврога сотиб олиш имконияти бўлади. Қизиғи шундаки, “Галатасарой” февраль ойида “Рома”дан Николони атиги 15 миллион еврога сотиб олди.

"Интер"да чап қанот ҳимоясини кучайтирди

"Монца" ҳимоячиси Карлос Аугусто "Интер" футболчисига айланди. Бразилиялик футболчи Миланга бир йиллик ижара асосида ўтди. Муддат тугагач, “Интер” 24 ёшли футболчини маълум шартлар асосида 13 миллион еврога сотиб олиши мумкин бўлади. Ўтган мавсумда Аугусто “Монца” учун барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

"Бавария" Нойерни алмаштириш вариантини топдими?

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, "Бавария" "Манчестер Сити" дарвозабони Штефан Ортегани сотиб олмоқчи. Хосеп Гвардиола дарвозабонни қўйиб юборишни истамаяпти. Лекин барчаси футболчининг қарорига боғлиқ. “Бавария” “Интер”га кетган Ян Зоммер ҳамда жароҳат олган Мануэль Нойерга ўринбосар қидирмоқда. 30 ёшли Ортега ўтган мавсумда "шаҳарликлар" сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ўтказиб юборган ва 9 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. "Бавария"да у мавсумнинг биринчи ярмида анча кўпроқ ўйин вақтини олади. Аммо Нойер қайтганидан кейин, эҳтимол, худди “Сити”дагидек, у иккинчи рақамга айланади.

"ПСЖ" Неймар ўрнига "Ювентус" вингери сотиб оладими?

Неймарни йўқотган “ПСЖ” бразилиялик футболчига ўринбосар қидирмоқда. Парижликлар "Ювентус" вингери Федерико Кьезага қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport Туринтликлар 25 ёшли футболчини 50-60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Кьезанинг “Юве” билан шартномаси яна икки йилга амал қилади, бироқ футболчининг ўзи уни майдондаги ҳолатидан норози. Шу боис, у “ПСЖ”га ўтишни Чемпионлар лигасида ўйнаш + ҳужум қанотида ўзининг севимли позициясида ўйнаш имконияти деб ҳисоблайди.

Де Хеа яна Роналду билан бирга ўйнаши мумкин

Саудия клубларининг қўлидан ҳамма нарса келади. Бу сафар “Ан-Наср” эркин агент мақомида турган Давид де Хеани олиб кетмоқчи. Marca хабарига кўра, клуб аллақачон испаниялик футболчига шартнома таклифи билан чиққан. Де Хеага "Бавария" ҳам даъво қилмоқда, аммо мюнхенликлар молиявий жиҳатдан саудияликлар билан рақобатлаша олиши даргумон. 32 ёшли испаниялик ажойиб танловга эга бўлади: "Бавария" билан Европада юқори совринлар учун курашиш ёки Саудия Арабистонида қоплаб пул ишлаб ва яна Криштиану Роналду билан ўйнаш.

Киритилди: 09:43, 16.08.2023. Ўқилди: 4480 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.