Миржалол Қосимов: «Чемпионат курашларга бой ўтмоқда»
Суперлига 24-туридан ўрин олган ОКМК – «Турон» (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди, қийинчиликлар бўлди. «Турон» яхши ҳаракат қилди. Шунга қарамай, муҳим бўлган 3 очкога эга чиқдик.
Жароҳатлар сабаб таркиб борасида муаммоларимиз бор. Буни ҳар сафар таъкидлашни истамаган бўлардим. Бундай кўп жароҳатга илк марта дуч келишимиз. Бу чемпионатимиз курашларга бой ўтаётганидан дарак беради. Ўйлайманки, мазкур муаммолардан яхши ўтиб оламиз.
Ҳозир кубок финали ҳақида бирор нарса дея олмайман. Боиси, олдинда «Сепахон»га қарши меҳмондаги баҳс кутиб турибди. Бор эътибор ушбу беллашувга қаратилган”, – деди Қосимов.
Манба: @fcokmk
Киритилди: 20:58, 01.11.2023. Ўқилди: 1309 марта. Фикрлар: 10 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар