Бугун 15 февраль, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 23 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Осасуна 24 30
10 Хетафе 24 29
11 Атлетик Бильбао 23 28
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Жирона 23 26
15 Эльче 24 25
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛнинг VAR'сиз жадвали қандай кўринишга эга бўларди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Агарда Англия Премьер-лигасида VAR тизими жорий қилинмаганида, ҳозир бошқачароқ жадвал гувоҳига айланган бўлардик. Биз бугун 2023/24 йилги мавсумда VAR томонидан аралашилган вазиятлар, шу сабаб урилган ёки бекор қилинган голлар ва очколарни ҳисоблаб чиқдик. Шу орқали шакллантирган жадвалимиз эса бироз бошқачароқ кўринишга эга бўлди. Унга кўра, "Манчестер Юнайтед" еврокубокларга йўлланма берадиган ўринларда бўлмайди. "Тоттенхэм Хотспур" эса икки очколик фарқ билан турнир жадвали етакчисига айланади.

Агарда VAR бўлмаганида, "Тоттенхэм" "Арсенал" ва "Брентфорд"га қарши ўйинларни ютиб олган бўларди. Негаки, ана шу баҳсларда видео ассистент рефери тизими орқали рақибларга пенальти олиб берилди. Оқибатда, жами 4 очко йўқотилди.
"МЮ"нинг ҳозирда қайд этиб турган 5 та мағлубияти ва 7 та ғалабаси ўзгаришсиз қолади.
"Брайтон" эса "Эвертон" билан 1-1 тугаган ўйинда ғалабага эришган бўларди. Шу орқали "чағалайлар" "МЮ" ва "Ньюкасл"ни ортда қолдириб, кучли олтиликка кирарди. Бу эса ўз навбатида, турнир жадвалининг умумий қиёфасига бир қадар таъсир қилади.

Янги мавсумнинг ўн икки ҳафтаси давомида VAR жами 26 та вазиятга аралашди. Улар ичида 11 та бекор қилинган голлар ва 7 та пенальти белгиланишлари бор. Олиб берилган пенальтиларнинг барини голга айлантирилганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Умумий олганда, VAR қарорларидан энг кўп фойда кўрга бу "Ноттингем Форест"дир. Стив Купер жамоаси фойдасига уч бор VAR қарор қабул қилган. Шулардан иккитаси дуранг баҳсда, биттаси "Ливерпул"га мағлубиятда юз берган.
"Арсенал" ва "Челси" фойдасига 3 та қарор чиқарилган ва шунча вазият уларга қарши ишлаган. Хусусан, Микель Артета жамоаси VAR'сиз ҳозиргидан кўра бир очко кўпроқ йиғган бўларди.
Шунингдек, "Бёрнли", "Ливерпуль", "МЮ" ва "Тоттенхэм" ҳам уч бор VAR қарорларидан азият чекканлар қаторидадир.

Агарда "Манчестер Юнайтед"нинг ҳолатига эътибор берсак, VAR жамоанинг очколарини ўзгартирмагани, фақатгина голлар нисбатига бироз таъсир кўрсатганини билиб олиш мумкин. "Арсенал" билан ўйинда VAR сабаб Гарначонинг голи бекор қилинади. Шунингдек, Энтони Тейлор Хаверцга қўполлик ишлатилганда қўйган пенальтиси ҳам шу тизим сабабли йўққа чиққанди.
Жадвал пастроғига эътибор берсак, деярли ўзгаришни кўрмаймиз. Тўққизинчи ўриндаги "Вест Хэм"дан то 18 ўриндаги "Лутон Таун"га қадар ҳамма клуб ҳақиқий ўрнида қолган. Фақатгина "Бёрнли" ва "Шеффилд Юнайтед"лар жой алмашиб олади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирга қадар "Лутон Таун", "Вест Хэм" ва "Вулверхэмптон" клублари бирор марта VAR`дан зарар ёки фойда кўргани йўқ.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:07, 14.11.2023. Ўқилди: 7553 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.