Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба.

      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • 4:2
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:4
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
      • 16.08.2025 00:30
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 16.08.2025 22:30
      • Мальорка
      • 0:3
      • Барселона
      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
  • Суперлига
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • 1:0
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • 2:0
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 ОКМК 19 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 19 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

17/08 18:00 Қўқон-1912 - Сурхон
17/08 19:00 Машъал - Андижон
17/08 20:15 Бунёдкор - Бухоро
18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1508 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ана холос! Ирландларга ютқазиш манфаатлироқ, нима?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Саралаш гуруҳлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Евро-2024 саралаш турнири тобора финишга яқинлашмоқда.

Мана, октябрь ойига қўйилган ўйинлар кўплаб масалаларга ойдинлик киритди. Жумладан, 9та миллий жамоа келаси ёз Германияга бориш ҳуқуқини қўлга киритди. Лекин қуйидаги мақола йўлланмани расмийлаштирганлар эмас, балки «В» гуруҳидаги ҳолат ҳақида. Бинобарин, ушбу бешликда ўта ғайриоддий вазият юзага келди. Sports.ru сайтида ёзилишича, ҳозирда гуруҳ жадвалининг 4-қаторида турган Ирландия термаси учун навбатдаги ўйинда енгилиш манфаатлироқ. Нима? Наҳотки? Ҳа, ирландлар ноябрь ойига белгиланган баҳсда Нидерландия термасига ютқазишса, Европа чемпионатига чиқиш имкониятини бирозгина яхшилаб олишади. Қанақасига? Наҳотки, мағлубият ғалаба ёки дурангдан яхшироқ бўлса? Бундан ҳолат учун Европа Миллатлар кубогига раҳмат айтиш керак...

Аслида Ирландия миллий жамоаси «В» гуруҳи 8-туридан кейин қитъа биринчилигига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини йўқотиб бўлди. Лекин Рой Кин издошларида Германияда ташкил этиладиган турнирга «плей-офф» босқичи орқали йўл олиш имкони бор. Бу раунд иштирокчилари эса Миллатлар кубоги воситасида аниқланади. 

Энди умумий маълумот. Аввало, эслатиш керак, айрим жамоалар Евро-2024га саралашнинг «плей-офф» босқичи орқали сараланади:

*** Аслида «плей-офф» бос­қичининг 12та ўрни ЕМК «А», «В» ва «С» лигалари гуруҳларида ғолиб чиққан 12та жамоа­га ажратилган.

*** Агар гуруҳ ғолиби Европа чемпионатига умумий квалификация орқали чиқса, унда унинг «плей-офф»даги ўрни ўз лигасидаги кейинги жамоага берилади.

*** Агар қайсидир лигада Европа биринчилигига умумий саралаш орқали ўтолмаган жамоалар 4тадан кам қолса, унда «плей-офф» йўлланмаси «D» лигаси ғолиби (Эстония термаси)га насиб этади.

*** Агар қайсидир лигада Европа биринчилигига умумий саралаш орқали ўтолмаган жамоалар 3тадан кам қолса, унда «плей-офф» йўлланмаси даража бўйича ке­йинги лига вакилига берилади.

Евро-2024 саралаши «В» гуруҳидаги ҳолатга келсак, ҳозирда Франция миллий жамоаси йўлланмани расмийлаштиришга улгурди. Нидерландия ва Греция термалари эса ЕМК гуруҳи ғолиби саналади. Агар нидерландлар саралаш якунида тўғридан-тўғри йўлланма олишса, «плей-офф» раундида бўшаган жой «В» лигаси вакилига берилади. Бордию, умумий саралашда греклар мақсадга эришишса, унда «С» лигаси вакили «плей-офф»да ўйнаш ҳуқуқига эга бўлади. Хуллас, бу ҳолатда ЕМК «В» лигасида иштирок этган ирландлар учун Нидерландия миллий жамоасининг Евро-2024га тўғридан-тўғри чиқиши манфаатлироқ. Бинобарин, улар шундай тақдирда «плей-офф» босқичига қўшилишдан умидвор бўлишади. Оддий ифода этганда, Ирландия термаси нидерландларга ютқазиш асносида нафақат рақибнинг бўлажак турнирга тўғридан-тўғри йўл олиш имкониятини оширади, балки ўзи учун «плей-офф» босқичида ўрин ҳозирлаши мумкин. 

Умуман, Ирландия термасининг Европа биринчилигига қўшилиши учун мўъжиза керак, барибир. Ҳар ҳолда, жамоа деярли ақл бовар қилмас шартлар уйғунлашган ҳолатдагина «плей-офф» бос­қичига ўтади. Дейлик, «плей-офф»да 12та жойдан 5таси «С» лигаси вакиллари ва Эстония термаси («D» лигаси ғолиби)га тегади. Демак, Ирландия термаси ЕМК рейтингида ўзидан олдинда турган 25та жамоадан 19тасининг Европа чемпионатига тўғридан-тўғри йўл олишига умид боғлаши керак. Шунда ирландлар ҳозирча «плей-офф»нинг бўш турган 7та жойидан бирига эга чиқишади. Мураккаблик шу. Ҳозирги ҳолатда ирландларнинг «плей-офф»га ўтиш-ўтмасликларини «ҳал қиладиган» 19та жамоадан 16таси шартга мувофиқ кетмоқда. Шундай экан, Ирландия термаси умумий саралаш якунигача бир нечта жамоага мухлислик қилади:

*** Нидерландия термасига. Агар нидерландлар «В» гуруҳи иккинчи йўлланмасига эга чиқишса, греклар «плей-офф»­га ЕМК «С» лигаси гуруҳларидан бирининг ғолиби сифатида қўшиладилар.

*** Уэльс ва Хорватия термаларига. Иккисининг Туркия миллий жамоасининг Евро-2024 йўлланмаси эгасига айланишига халақит беролмагани ирландлар учун ёмон якун бўлди. Энди ушбу икки жамоа гуруҳда Арманистон термасини олдинга ўтишига монеълик қилиши керак. 

*** Чехия ва Польша термаларига. «Е» гуруҳида Чехия (2-ўрин) ва Польша (3-ўрин) термалари финишга қадар пешқадам (Албания)ни ортга суриши керак. Албания жамоаси айни ҳолатда 6та ўйиндан кейин 13 очкога эга ва яқин таъқибчиларини тегишлича 2 ва 3 баллга ортда қолдирмоқда. Боз устига, албанларда 2та енгил ўйин қолди - Молдава ва Фарер ороллари термаларига қарши. Шу ўринда яна бир қизиқ ҳолат: молдоваликлар «плей-офф» босқичида ўйнаш имкониятини бутунлай йўқотиб бўлишди, аммо улар ҳали қитъа чемпионатига гуруҳдан тўғри йўл олишга уриниб кўришлари мумкин.

*** Исроил термасига. Исроилликлар «I» гуруҳида Руминия (1-ўрин, 16 очко) термасини ортга суришлари керак. Айни пайт гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турган швейцарияликларни эмас, айнан руминларни. Бу масала жуда қийин. Чунки Исроил термаси ҳозир пешқадамдан 5 очко орқада, тўғри захирасида 2та ўйин бор.

*** Исландия термасига. Исландлар «J» гуруҳида 4-ўриндан 2-ўринга кўтарилишлари керак. Бунинг учун финишгача Люксембург ва Словакия термаларини ортга суриш талаб этилади. 

Хуллас, ҳозирча Ирландия термаси учун ҳаммаси анча чигал. Лекин математик томондан имконият йўқ эмас ва нидерландларга ютқазишда ҳам  маъно бор...

О.АТАБОЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:59, 19.11.2023. Ўқилди: 3005 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.