Бугун 23 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • 1:1
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • 5:0
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • 1:0
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • 0:2
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • 1:0
      • Лечче
      • 23.03.2026 00:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Интер
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • 1:2
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • 2:0
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • 0:3
      • Ноттингем Форест
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:2
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • 1:0
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • 3:4
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • 2:1
      • Бетис
      • 23.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:2
      • Атлетико

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гризманн: Олти йиллик ажиб серия!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Антуан Гризманн қаторасига 6 йил давомида Франция миллий жамоасининг бирор ўйинини ўтказиб юбормади!

 Ҳаттоки ўртоқлик мақомидаги учрашувларни ҳам. Бу «Атлетико»нинг франциялик ҳужумчисига хос совуққонликни яна бир бора эътироф этиш учун яхши сабаб, албатта. Гризманн октябрь ойидаги ФИФА кунлари аввалига Евро-2024 саралашидан ўрин олган Нидерландия термасига қарши баҳсда иштирок этди, кейин шотландлар билан бўлган «ўртоқлик»да ҳам майдонга тушди. Шу тариқа унинг Франция миллий жамоасидаги узлуксиз серияси 82та ўйинга етди. Бошқача айтганда, французлар 6 йилдан буён Антуансиз ўйнамаяптилар. Шунчаки, фантастика!

MisterChip статистик аккаунти маълумотига кўра, миллий жамоалар даражасида кетма-кет 82та ўйин - бу жаҳон рекорди. Оддий айтганда, футбол тарихида бошқа ҳеч ким бунчалик узун серия қайд этган эмас. Таққослаш учун айтсак, бу борада Франция миллий жамоасига боғлиқ иккинчи юқори натижа атиги қаторасига 44та ўйинга тенгдир. Маълумот учун, Антуан Гризманн миллий жамоа­да 2014 йилнинг баҳорида дебют қилганди. У шундан буён Франция бош жамоаси либосида 125 марта майдонга тушди. Ҳозирда гвардиячилар рўйхатида фақат Оливье Жиру (127та), Лилиан Тюрам (142та) ва Уго Льорис (145та)гина Гризманндан олдинда. Умуман, «Атлетико» ҳужумчиси дебютидан буён миллий жамоанинг атиги 4та учрашувидан четда қолди ва уларнинг барчаси ўртоқлик мақомига эга: Сербия - 1:1 (2014 йил), Камерун - 3:2 (2016 йил), Кот-д~Ивуар - 0:0 (2016 йил), Англия - 3:2 (2017 йил).

Аслида Гризманн тарихи мутлақо бошқача ривожланиши ҳам ҳеч гап эмасди. Ҳар ҳолда, унда Португалия термасини танлаш имконияти ҳам юзага келганди. Франция ёшлар жамоаси 2012 йилнинг кузида Евро-2013 саралаши «плей-офф» босқичида Норвегия термаси билан тўқнаш келади. Французлар дастлаб уй учрашувида ягона гол эвазига ғалаба қозонишади. Жавоб ўйини эса 4 кундан кейин Ослода бўлиб ўтиши белгиланган эди. Матбуотнинг аниқлаштиришича, Виссам Бен Йеддер, Антуан Гризманн каби етакчилар ва яна бир қатор футболчилар дастлабки учрашувдан кейин, тунда жамоа лагеридан чиқиб, Гавр шаҳридан таксида Парижга йўл олишади ва Crystal Lounge клубида ғалабани ўзгача нишонлашади. Ёшлар термаси Осло томон парвозга чиққан пайт бош мураббий футболчилар ички тартибни қўпол тарзда бузишганидан аллақачон хабар топганди, аммо у жазо чораси қўллашга шошилмайди. Жавоб учрашувида эса Крис Мавинга ва Янн М~Вила бошланғич таркибдан жой олишади, Гризманн ҳамда Мбай Ньянг эса захирада майдонга тушишади. Амалда Франция ёшлар термаси ўйиннинг 30-дақиқасига келиб, 0:3 ҳисобида «ёна» бошлаганди. Гризманн иккинчи бўлимда, ҳисоб 1:4га етган паллада сафга қўшилади ва гол уришга ҳам улгуради. Бироқ французлар ортга 3:5 ҳисобидаги мағлубият ва Европа чемпионати йўлланмасисиз қайтишади. Шунчаки, шармандалик. Оқибатда Франция футболи раҳбарияти кескин чоралар кўради: мураббий ишдан четлатилади, ички тартибга риоя қилмаган футболчиларга дисквалификация муддати белгиланади. Аниқроғи, 4 нафар футболчи (жумладан, Гризманн) 1 йилдан ортиқ муддатга Франция терма жамоалари ўйинларидан четлаштирилади - 2013 йилнинг 31 декабригача). Бу ҳолат Антуаннинг халқаро фаолиятини кескин буриб юбориши ҳеч гап эмасди. Гап шундаки, Гризманнинг келиб чиқиши она томондан португалларга бориб тақалади. Хуллас, дисквалификация эълон қилингач, иқтидорли ҳужумчи барча имкониятларни жиддий кўриб чиқишга тушади. «Дисквалификация эълон қилингач, Антуан ҳаттоки, Франция терма жамоасига қайтиш имкони йўқ бўлса, португалияликлар учун ўйнаш ва  фуқароликни ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўришини айтганди. Муҳими, у қайтди ва хайриятки, ҳаммаси яхши кетмоқда», - дейди футболчининг амакиси Жозе.

Яна бир эътиборли воқелик: Гризманн яқинда Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешамдан қаттиқ ранжиганини яширмади. Гап шундаки, «абадий» сардор Уго Льорис баҳорда миллий жамоа билан хайрлашгач, Дешам боғични Антуан эмас, балки ёш Килиан Мбаппега топширди. Маълум бўлишича, Антуан Евро-2024да сардорлик боғичида майдонга тушишни хоҳлаган экан. Ўзининг айтишича, унда боғични олиш учун сабаблар етарли. «Очиғи, Дешам танловини қабул қилишим қийин эди. Ахир 32 ёшдаман. Муҳими, менда ҳали куч бор, тўғри, терма жамоадаги фаолиятим якунига яқинлашаётганини яхши тушунаман, - дея хафалигини яширмади Гризманн ёзда. - Дастлабки 1-2 кун бу қарорга кўнишим қийин бўлди. Энди эса Килианни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Қисқаси, ўзаро муносабатларда ҳеч нарсани ўзгартирмадим, табиатан шундайман». Антуан чиндан ҳам, ўзгармади - у ҳамон миллий жамоа сафида!

А.Абдуҳамитов тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:02, 20.11.2023. Ўқилди: 1738 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик