Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Андижон"дан бундай натижа илк бор ёхуд сафарда ҳам уйдагидек!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Суперлига-2023” якунлангач, унинг сарҳисоби қилинади, кимнинг қандай иштирок этганию, қанақа натижалар кўрсатгани бамисоли ойна сингари кўзгуда акс этади.

Хабарингиз бор, “Андижон” клуби чемпионатда 40 очко тўплаб 7-ўриндан жой олди (бу борада 6-ўрин эгаси “Сурхон” билан очколари тенг, фақат ўзаро ўйинлар бўйича Термиз жамоаси олдинда). Йил давомида “Бургутлар”нинг парвозини кўрган мухлис ва мутахассислар кўплаб ижобий фикрларни билдирдилар. Бунга яна қўшимча равишда шуни алоҳида таъкидламоқчимизки, “Андижон” сафарда ҳам ишқибозларини хурсанд қилган ўйинлари бисёр бўлди. Бу факт!

Рости, “Андижон” клубининг меҳмонда қайд этган бу йилги натижаси Ўзбекистон чемпионати тарихида энг яхшисига айланди. Боиси, жамоанинг 1992 йилдан бери Ўзбекистон чемпионатида сафарда қайд этаётган натижаларига эътибор қаратганимизда ҳозиргача энг яхши кўрсатгичлари 1999 ҳамда 2008 йилларга тўғри келаётганди.

1999 йили “Андижон” меҳмонда 4 ғалаба ва 3 дуранг ўйнаб 16 очко жамғарган. 2008 йилда эса сафар беллашувларида 4 ғалаба ҳамда 2 дурангга эришган ҳолда 14 очко тўплаган. 2023 йилги биринчиликда бош мураббий Александр Хомяков ва унинг шогирдлари сафардаги аксарият учрашувларда ҳам худди ўз уйида ўйнагандек таассурот қолдирди. Натижада “Андижон” клубининг Ўзбекистон чемпионати тарихида меҳмонда эришган энг яхши натижаси қайд этилди.

Боиси, бу мавсумда “Бургутлар” Суперлига баҳсларида меҳмондаги 5 та ўйинда ғалаба қозонган ва 2 тасида дуранг қайд этган.

1-тур. “Насаф” – “Андижон” – 0:1
4-тур. “Олимпик” – “Андижон” – 0:1
13-тур.  “Бухоро” – “Андижон” – 0:1
22-тур. “Сўғдиёна” – “Андижон” – 1:2
25-тур. “Турон” – “Андижон” – 1:3

Шунингдек, Тошкентда “Пахтакор” (1:1) ва Фарғонада “Нефтчи” (0:0) билан баҳсларда дуранг кузатилган.

“Андижон”  ўз майдонида:   
Ў    Ю  Д  М  Т-Н.       О
13  7   2   4   16-11    23

“Андижон” сафарда:  
Ў    Ю  Д  М  Т-Н.        О
13  5    2   6  11-14    17

Кўриб турганингиздек, сафардаги ўйинларда “Андижон” 17 очкони қўлга киритди.

Маълумот учун, “Андижон”нинг бунгача Суперлигадаги охирги иштироки ҳисобланган 2021 йилда меҳмонда 2 тадан ғалаба ва дуранг, шунингдек, 9 мағлубият қайд этган. Бу гал Суперлигага қайтишида жамоа нафақат ўз уйида, балки сафарда ҳам ишқибозларини қувонтиришни уддалади. Бу борада Хомяков ва унинг жамоасига офарин! Айниқса, бош мураббийнинг топқирлиги, қўллаган тактик схемаларини футболчилар майдонда тўғри йўналишда қўллай олганликлари эвазига “Бургутлар” анча муваффақиятли натижа қайд эта олдилар.  Демак, “Андижон” меҳмондаги ғалабалар сони бўйича бу йил ўз тарихида энг яхши натижани кўрсатди.

"Андижон" матбуот  хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 14:42, 05.12.2023. Ўқилди: 2016 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик