"Жирона" бош мураббийи Мичел Санчес Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйин (4:2) якунларини сарҳисоб қилди.
"Биз бахтлимиз. Бу ажойиб "Барселона" эди. Биринчи бўлимда улар устунроқ эди, аммо танаффусдан кейин тўпни яхши назорат қилдик. Уларда ҳам, бизда ҳам имкониятлар бўлди, аммо биз аниқроқ эдик. Ўйин темпи жуда юқори бўлди, биз учун қийин бўлди, аммо менталитетимиз жуда яхши. Мен Ла Лигада 100 та ўйин ўтказганимдан ва “Барселона”га қарши биринчи ғалабани қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Биринчи мақсад ўзимизни қуйи лигага тушиб қолишдан ҳимоя қилиш эди. Энди биз еврокубокларда ўйнашни истаймиз ва бунинг учун қўлимиздан келганини қилишга ҳаракат қиламиз", - дея Мичелнинг сўзларини келтиради Marca.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).