Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. Етакчилар тўқнашувида "Ливерпуль" "Арсенал"ни синовдан ўтказади (превью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун, 23 декабрь куни "Арсенал" 18 турни ўтказиш учун "Энфилд"га ташриф буюради. "Ливерпуль" ва "Арсенал" ўртасидаги бу баҳс шунчаки 3 очко учун эмас, балки етакчилик учун ҳам кечади. Шундай экан, бу ўйин қадри 6 очкога тенг дея бемалол айта оламиз.
Микель Артета яқиндагина ўзининг Лондон клубидаги 4 йиллик юбилейини нишонлаган эди. Испаниялик мутахассис бу давр мобайнида катта қийинчиликларни бошдан кечириб, "Арсенал"ни чемпионликка даъвогар клубга айлантира олди. Шу нуқтайи назардан олиб қараганимизда, бугунги ғалаба, Артета учун чемпионликка қўйилган катта қадамлардан бири бўлади. Ушбу тўқнашувнинг яна бир интригали томони шундаки, "Арсенал" ўн йилдан бери "Энфилд"да ғалаба нималигини билмай келмоқда. Айнан бу аспект ҳам меҳмонларга яхшигина мотивация бўла олади.

Жамоа спорт формалари ҳақида

"Ливерпуль" бу ўйинга қадар сўнгги 5 баҳсда мағлубиятсиз келмоқда. Мерсисайдликлар яқиндагина ўз уйида "Вест Хэм"ни 5-1 ҳисобида тор-мор келтирган эди. Аммо бу баҳс кубок доирасида юз берган. Клопп жамоаси, эндиликда бу доминантлигини "Арсенал"га қарши ҳам ишга солишига тўғри келади.
"Арсенал" айни ўйинга қадар 4 та ғалаба ва 1 та мағлубият билан етиб келди. Бир мағлубият "Астон Вилла" билан баҳсда юз берган эди.
Шуниям таъкидлаш керакки, "Арсенал" "Ливерпул"ни "Энфилд"да 2020 йилда енгган. Фақат бу баҳс ҳам кубокники эди.

Жароҳатланганлар ҳақида

"Ливерпул"да анчагина футболчилар "Арсенал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши кутилмоқда. Масалан, ёзда сотиб олинган Алексис Макаллистер жиддий жароҳат билан узоқ муддатга сафдан чиққан. Қолаверса, Эндрю Робертсон, Стефан Байчетич ва Тиаго Алкантаралар ҳам кўпдан буён майдонда эмас. Диегу Жота жароҳатидан тикланишга яқин тургани айтилмоқда. Аммо "Арсенал" билан баҳс у учун оғирлик қилади.
"Арсенал"даги ҳолатни ҳам яхши деб бўлмайди. Клуб 6 тагача футболчисидан фойдалана олмаяпти. Улар ичида Элнени, Тимбер, Томиясу ва Виейралар бор. Жоржиньо ва Парти ҳам қатнаша олмайдиганлар рўйхатига тушиши мумкин.

Кимлар порлаши ҳақида

Ҳар икки томоннинг энг ёрқин футболчилари Мартин Эдегор ва Доминик Собослаи бўлиши кутилмоқда. Хусусан, Эдегор бу мавсумда ҳам яхши формада. У ҳозирга қадар 4 та гол ва 2 та ассистга муаллифлик қилди.
Собослаи ҳам бўш келаётгани йўқ. У "Вест Хэм" билан фантастик ўйин ўтказди.


Мураббий фикрлари (қисқача)

Клопп: "Бизга чоршанба кунги "Энфилд"дан яна бири керак бўлади. "Вест Хэм" билан бўлган ўйиннинг атмосферасини шанба куни ҳам кўришни истайман. Бизга "МЮ" билан ўйинда айнан шу нарса етишмаган эди. Рақиб кучли. Улар ҳафта ўртасида дам олишди. Шу сабабли бизга қийин бўлади. Декабрда ўйинлар жуда кўп. Шунинг учун ҳар нарсага тайёр туришимиз керак".
Артета: "Биз тўғри қарорлар қабул қилишни биламиз. Арзимаган, аммо тўғри ҳаракат билан рақибдан катта бўшлиқ олиб қўйиш мумкин. Бу эса бизга югуриш учун майдон беради. Йигитлар жамоа сифатида тўла шаклланиб улгурди. Негаки, улар бир-бирлари билан кўпроқ вақтни бирга ўтказмоқда. Кай ва Декланга келадиган бўлсак, улар ўйлаганимдан кўра тезроқ жамоага мослашиб олди. Бундан хурсандман".

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 18 туридан ўрин олган "Ливерпуль" ва "Арсенал" баҳсини 23 декабрь, соат 22:30дан бошлаб Setanta Sports телеканали ёки интернет-платформасида бепул томоша қилишингиз мумкин бўлади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:00, 23.12.2023. Ўқилди: 952 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик