"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен жамоасининг мағлубияти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Қизил иблислар” “Ноттингем Форест” билан меҳмонда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, очко ололмади.
“Бу мавсумда биз бир қадам олдинга ва икки қадам орқага қадам ташлаяпмиз. Яна ютқазиш жуда ёмон, чунки биз ғалаба қозонишни истагандик.
Биз қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик, лекин баъзида омад, қолган учдан бирида тўғри қарорлар, ҳимоядаги ишончлилик ва бошқа тафсилотлар етишмаяпти.
Бизнинг имкониятларимиз бор эди. Рақиблар камроқ яратишди, лекин ўз имкониятларини яхшироқ фойдаланишди. Бизга гол уриш учун жуда кўп ёндашувлар керак ва бу ишларни қийинлаштиради. Ишончим комилки, ҳаммаси яхши бўлади”, - дея Эриксен сўзларини келтиради BBC.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).