“Лутон Таун” ҳимоячиси Том Локьер саломатлиги ҳақида гапирди.
Хабарингиз бор, яқинда AПЛ доирасида "Борнмут"га қарши ўйинда футболчининг юраги хуруж қилиб қолганди.
«Борнмутда юрак хуружидан кейин ўзимни яхши ҳис қиляпман. Сабаби, футболчилар, ходимлар, шифокорлар ва тиббиёт ходимларининг қаҳрамонона ҳаракатлари мени қутқариб қолди.
Мен бу қаҳрамонлардан миннатдорман. Улар менинг ҳаётимни сақлаб қолишди. Мен учун қилган ишларини ҳеч қачон унутмайман.
Ўйинларни ўтказиб юбораётганим ачинарли, лекин йигитларнинг менсиз курашни давом эттиришини кўриб, фахрланаман.
Уларнинг охирги учта ўйиндаги руҳий ҳолати менга жуда керакли куч бағишлайди. Мураббий ва клубга ёрдам бериш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан.
Қайси лавозимда ўйнашга мен ҳали қарор қилмадим, чунки мен янги йилда мутахассислар билан учрашув ўтказаман”, деди Локьер ўз баёнотида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).